Хабар ва изоҳ

Миср фиръавни “адолатли ва мардонавор тинчликни” олқишлади!


بسم الله الرحمن الرحيم

Миср фиръавни “адолатли ва мардонавор тинчликниолқишлади!

Хабар:

Миср президенти ас-Сисий 7 октябрда бошланган Ғазо қирғинининг икки йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқида бундай деди: “Миср ва (Исроил) ўртасидаги адолатли ва мардонавор тинчлик қасос олиш даврини тўхтатиб, душманлик деворини бузиб ташлади ва тарихда янги саҳифа очди” (Шабака Расд, 06.10.2025).

Изоҳ:

Дарҳақиқатан, инсон уялмаса, хоҳлаган ишини қилаверади! Бу фиръавн “адолатли ва мардонавор тинчлик” ҳақида гапираётган бир пайтда, яҳудий вужуди ҳатто ёввойи ҳайвонлар ҳам қилмайдиган ифлос ва ваҳший қирғинларни амалга оширмоқда. Бу вужуд Ғазони бутунлай вайрон қилиб, юз минглаган одамларнинг қонини тўкди. Миср фиръавни эса мана шу вужуд билан адолатли ва мардонавор келишув ҳақида гапириб оғиз кўпиртирмоқда!

 “Бу тинчлик қасос олиш даврини тўхтатиб, Миср халқи ва яҳудийлар ўртасидаги душманлик деворини бузиб ташлади”, деди у. Агар шундай деб ўйлаётган бўлса, унда нега бу фиръавн Миср ва Ғазо ўртасидаги чегараларни очиб, халқнинг аҳволидан ўзи бориб хабар олмайди? Яҳудий вужудининг ер юзида қандай бузғунчиликлар қилаётганини ўз кўзлари билан кўрса эди!

Ас-Сисий била туриб ёлғон гапиряпти. Унинг таъкидлашича, яҳудий вужуди билан тузилган тинчлик шартномасидан кейин душманлик ва қасос ҳисси йўқолганмиш. Унинг бу гаплари қип-қизил ёлғон. Чунки улар ҳеч қандай келишув ёки аҳдга вафо қилмайди. Улар ҳар фурсатда келишувларни бузиб, қасамларидан қайтаверишади. Бунга кўплаб далиллар мавжуд. Бу ҳолат ўтмишда ҳам содир бўлган, бугун ҳам содир бўлмоқда. Яқиндагина Аллоҳнинг душмани бўлган Нетаняху “Буюк Исроил” лойиҳаси ҳақида гапириб, унга Сурия, Ливан, Миср, Ироқ ва Туркиянинг бир қисми киришини эълон қилди. Бу эса яҳудийлардаги душманлик ва қасос туйғуси йўқолмаганини, балки фақат Сисий каби сионистлар орасидагина йўқолганини кўрсатади.

Буларнинг барчаси Сисий ва унга ўхшаган хоин ҳукмдорлар ҳақиқатдан ҳам тарихда янги саҳифа очганликларини, лекин бу саҳифа шармандалик, хорлик ва хиёнат билан тўлдирилганлигини исботлайди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button