Саудия Арабистони АҚШга бир триллион доллар беради

Саудия Арабистони АҚШга бир триллион доллар беради
Расмий ташриф билан АҚШга борган Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, келгуси йилларда Саудия Арабистони АҚШ иқтисодиётига сармоя киритишни 600 миллиард доллардан бир триллион долларгача етказишини билдирди. Валиаҳд шаҳзода АҚШ президенти Трамп билан учрашуви чоғида ушбу сармоялар энергия, технология, сунъий интеллект, мудофаа ва яримўтказгичларни ўз ичига олишини таъкидлади.
Муҳаммад бин Салмон шарафига уюштирилган кечки овқатда Доналд Трамп Саудия Арабистонини расман АҚШнинг НАТОдан ташқари йирик иттифоқчиси деб атади ва бу икки давлат ўртасида ҳарбий ҳамкорлик даражаси кучайганини маълум қилди.
Валиаҳд шаҳзода “Иброҳим келишуви” ҳақида бундай деди: “Албатта, биз Яқин Шарқдаги барча мамлакатлар билан яхши муносабатларга эга бўлишни муҳим деб ҳисоблаймиз ва «Иброҳим келишуви»га қўшилишни хоҳлаймиз”.
Изоҳ: Дунё бўйлаб канчадан-қанча мусулмонлар очлик ва турли қийинчиликлардан азият чекаётган бир пайтда, рувайбиза ҳукмдорлар Умматнинг пулларини хоҳлаганча совурмоқда.
Муҳаммад бин Салмон «Яқин Шарқнинг барча мамлакатлари» деган гапи билан «Исроил»ни тан олмоқда. Аслида бу сир эмас эди, лекин Саудия Арабистони буни ўз халқига ва мусулмонларига очиқ айта олмаётган эди холос. Энди эса, «Иброҳим шартномаси» баҳонасида, очиқ айта бошлади.
Шундай экан, бугунги кунда Ислом Уммати мустамлакачиликдан қутулиб, ўз эркини қўлга киритиши учун ушбу хоин рувайба ҳукмдорларни ағдариб ташлаб, тарқоқ Исломий ўлкларни битта байроқ остига бирлаштирадиган сиёсий иродани тиклашдан бошқа йўл қолмади.




