Сўнги давлат тўнтариш ҳаракати ортида Россиянинг қўли борми?

Сўнги давлат тўнтариш ҳаракати ортида Россиянинг қўли борми?
Россия президенти Владимир Путин 25-27 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради. Бу ҳақда президентнинг ахборот хизмати хабар берди.
Ташриф давомида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтиши ва икки томонлама ҳамкорликнинг асосий масалалари, шунингдек, ЕОИИ, МДҲ, ШҲТ ва КХШТ доирасидаги ўзаро алоқалар муҳокама қилиниши кутилмоқда. Савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, инвестиция ва саноат ҳамкорлигини кенгайтириш, ҳарбий-техник ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш ҳамда минтақадаги хавфсизлик масалаларини кўриб чииқишга алоҳида эътибор қаратилади. Ташриф сўнгида бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Бундан ташқари шу кунларда Бишкекда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) саммити ҳам бўлиб ўтади.
Изоҳ:
Маълумки, Россия президентининг давлат ташрифи олдидан ҳар доим қандайдир эксклюзив ҳодисалар юз беради. Бунинг сабаби шундаки, бу ҳодисалар давлат ташрифи давомида тузиладиган муҳим келишувларни имзолашда Путиннинг босим ўтказиш қуроли ҳисобланади. Масалан, Путиннинг аввалги ташрифларидан олдин юзага келган чегара ҳодисалари ва мигрантларга қилинган ҳужум ҳамда террористик хуружлар Путин учун босим ўтказиш қуроли сифатида хизмат қилган эди.
Путиннинг ой охирига режалаштирилган давлат ташрифи ҳам бундай «кутилмаган ҳодисалар»сиз бўлмади. Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, 22 ноябр куни эрталаб бир қатор мухолифат сиёсатчиларининг уйларида тинтувлар ўтказилиб, уларнинг баъзилари сўроққа чақирилган. Ушбу операциялар натижасида 10 киши «оммавий тартибсизликлар келтириб чиқариш» моддаси бўйича айбланиб, ҳибсга олинган. Улар орасида Социал-демократик партиясининг раҳбари Темирлан Султонбеков, Атамбаевнинг кенжа ўғли Қодир Атамбаев ва собиқ депутат Шайлообек Атазов каби сиёсатчилар ҳам бор. Улар сайловдан кейин ҳокимиятни эгаллаб олишни режалаштирганликда айбланмоқда.
Мазкур ҳибсга олишлардан олдин собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва Садир Жапаров ижтимоий тармоқларда бир-бирларини айблаб баёнотлар берган эди. Буларнинг ортидан собиқ бош вазирлар ҳам баёнот берди.
Кремл ўзининг анъанавий стратегиясига мувофиқ, ички сиёсатда ғолиб томонни ўз сиёсатига бўйсундиришга мажбурлаш позициясини эгаллаб келмоқда. Сўнгги йилларда амалдаги ҳукумат Россияга нисбатан Хитой билан ҳамкорликни кучайтирди. Буни Хитой билан стратегик шартномалар тузилиши, мамлакатдаги барча муҳим ресурсларнинг Хитой компанияларига топширилиши ва икки мамлакат ўртасидаги савдо алмашунувининг тез суратда ўсиб бориши тасдиқлаб турибди. Шунинг учун Россия ҳукумати Қирғизистон ҳукуматини тиз чўктириш учун ўз имкониятидаги барча воситалардан фойдаланиши табиий.
Қирғизистон ҳукуматини алмаштириш Россия учун устувор вазифа бўлмаса-да, у мухолифат кучларининг ҳаракатларини қўллаб-қувватламоқда. Шунингдек у миграция, бензин ва божхона тўсиқлари орқали ҳукуматга босим ўтказиш воситаларидан ҳам фойдаланмоқда. Хусусан, Атамбаевнинг асосий кадрларидан бири, ҳозирда Кремл ҳимоясида бўлган собиқ бош вазир Сапар Исаковнинг сиёсий воқеалар ҳақидаги баёнотлари ҳам шундан далолат бериб турибди.
Демак, мамлакатдаги сўнгги воқеалар ва ички сиёсатдаги зиддиятларнинг кучайиши Россиянинг мухолифатни зимдан қўллаб-қувватлаши ва ҳукуматнинг ҳаддан ташқари хавотирланиши туфайли кескинлашиб бормоқда.
Биз мусулмонлар атрофимизда содир бўлаётган бундай воқеаларга бефарқ бўлмаслигимиз лозим! Биз бу воқеаларга имондан келиб чиқиб, Исломга асосланган ҳолда, «амру маъруф ва наҳий мункар» ишларини ҳақиқий холислик билан амалга оширишимиз керак. Шунингдек, мустамлакачи кучларнинг бундай босим ўтказиш воситалари орқали Уммат бойликларини талон-тарож қилиш учун шартномалар тузишига асло йўл қўймаслигимиз керак!
Нурдин Асаналиев




