Янгиликлар

Францияда ёшлар орасида Исломни қабул қилиш ҳолатлари кўпаймоқда

Францияда ёшлар орасида Исломни қабул қилиш ҳолатлари кўпаймоқда

Францияда Исломга қарши оғир қонунлар қабул қилиниб, турли чекловлар кучайиб ораётганига қарамай, мусулмонлар сони ортиб бормоқда. Тадқиқотга кўра, мусулмон ёшларнинг 57 фоизи баъзи соҳаларда Шариат қонунлари Франция қонунларидан устун бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Барча мусулмонлар орасида бу кўрсаткич 46 фоизни ташкил этади, улардан 15 фоизи Шариат тўлиқ татбиқ этилишини қўллаб-қувватлайди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Исломни қабул қилиш 20 асрнинг охирига нисбатан кескин ортган. 1998 ва 2025 йиллар оралиғида мусулмонларнинг масжидларга бориши 7 фоиздан 40 фоизга, Рамазон ойида рўза тутиш эса 51 фоиздан 83 фоизга ортган. Айни пайтда, 25 ёшгача бўлган мусулмонлар орасида спиртли ичимликлар истеъмоли 30 фоиздан 12 фоизга камайган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button