Американинг «Ҳиндистон билан Бангладеш ўртасидаги муносабатларни зудлик билан қайта тиклаш» ҳақидаги истаги халқнинг июл қўзғолонида намоён бўлган интилишларига қарши қаратилган фитнанинг ифодасидир

Матбуот баёноти
Американинг «Ҳиндистон билан Бангладеш ўртасидаги муносабатларни зудлик билан қайта тиклаш» ҳақидаги истаги халқнинг июл қўзғолонида намоён бўлган интилишларига қарши қаратилган фитнанинг ифодасидир
АҚШ элчиси Кристенсен Британиянинг «Рейтер» ахборот агентлигига берган интервьюсида Трамп маъмурияти Бангладеш билан Ҳиндистон ўртасида яхши муносабатлар сақланишини исташини билдирди. Бу баёнот орқали у Американинг мазкур юрт аҳли интилишларига зид бўлган мавқеини очиқ-ойдин намоён қилди. Айни пайтда Ҳиндистон Бангладешда кечаётган сиёсий ўзгаришлардан хавотир билдираётган бир пайтда мазкур элчи АҚШнинг Ҳиндистонни қўллаб-қувватлаш ва ёрдам беришда давом этишини таъкидлаб, Деҳлини «тинчлантириш»га уринди. Бироқ июл қўзғолонининг асосий талабларидан бири айнан Ҳиндистон ҳукмронлигидан қутулиш эди. Қўзғолоннинг энг кўзга кўринган шиорларидан бири ҳам шу мазмунда янгради: «Деҳлими ёки Дакка? Дакка, Дакка!».
Ушбу баёнот билан Америка элчиси барчага маълум бўлган ҳақиқатни – минтақада АҚШ ва Ҳиндистон ўртасидаги стратегик ҳамкорликни, Хитойни жиловлашга қаратилган сиёсатни ҳамда Халифалик барпо этилишига йўл қўймаслик йўлидаги уринишларни – яна бир бор очиқ тасдиқлади, холос. Биз, Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари, бу масала юзасидан узоқ вақтдан буён жамоатчиликни мунтазам равишда огоҳликка чақириб келмоқдамиз. Улар Бангладешдан ўз стратегиялари учун «ёқилғи» сифатида фойдаланишга жон-жаҳди билан интиляпти. Шубҳасиз, Америка элчисининг бундай баёнотлари мамлакат суверенитетига очиқ аралашув ҳисобланади. Муваққат ҳукумат бу ҳолатга нисбатан қатъий эътироз билдириши шарт. Шунингдек, юртдаги барча холис сиёсий кучлар АҚШ ва унинг минтақадаги малайи бўлган Ҳиндистоннинг тубан манфаатларига қарши туришда бирлашиши, халқ олдида ўз мавқеини очиқ-ойдин баён қилиши лозим. Акс ҳолда, улар оммадан узилиб қолади. Бундан ташқари, улар қочоқ Ҳасинанинг йўлидан боришдан ҳам қаттиқ тийилиши керак.
Эй онгли кишилар! Албатта, бу – Ҳиндистон тажовузига қарши туриш баҳонасида Американи иттифоқчи сифатида қабул қилиш ғоясини илгари сураётганларга огоҳлантирувдир. Яна бир бор қатъий таъкидлаймиз: АҚШ минтақадаги малайи бўлган Ҳиндистоннинг мавқеини мустаҳкамламоқда ва уни Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги тўрт томонлама ҳарбий иттифоқ таркибига киритди. Демак, Ҳиндистон тажовузига қарши курашда Американи иттифоқчи сифатида қабул қилишга чақираётганлар халқни алдамоқда. Аслида эса америкапараст сиёсатчилар ва зиёлилар мустамлакачи Американинг минтақадаги мавжудлигини сақлаб қолиш, шунингдек, унинг геосиёсий стратегиясини оқлаш мақсадида халқнинг Ҳиндистонга қарши кайфияти ва ҳис-туйғуларини суиистеъмол қилмоқда.
Бангладеш аҳоли сони бўйича дунёда саккизинчи ўринни эгаллайди; аҳолисининг катта қисми эса ёшлардан иборат. Агар халқнинг куч-қуввати, мамлакатнинг стратегик жойлашуви ҳамда табиий бойликлари мақсадли сафарбар этилса, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан етакчи қудратга айланиш имкони мавжуд. Бунинг учун, аввало, қатъий сиёсий ирода талаб этилади. Мазкур мақсадни рўёбга чиқариш учун юрт фарзандлари Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш йўлида Ҳизб ут-Таҳрир етакчилиги остида бирлашиши лозим. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло марҳамат қилади:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَتَّخِذُواْ ٱلۡكَٰفِرِينَ أَوۡلِيَآءَ مِن دُونِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَۚ أَتُرِيدُونَ أَن تَجۡعَلُواْ لِلَّهِ عَلَيۡكُمۡ سُلۡطَٰنٗا مُّبِينًا
«Эй мўминлар, мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутманглар! Аллоҳ учун ўз зарарларингизга очиқ ҳужжат қилиб беришни истайсизми?!» [Нисо 144]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги матбуот бўлими




