Америка билан ҳарбий ҳамкорлик қарамликни янада мустаҳкамлашдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Америка билан ҳарбий ҳамкорлик қарамликни янада мустаҳкамлашдир
Миллий мудофаа вазирлиги 2026 йил 14 январ, чоршанба куни туш пайтида миллий мудофаа вазири Холид Суҳайлий билан Америка уруш вазирининг Африка ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Брайан Ж. Эллис ўртасида бўлиб ўтган Тунис-Америка музокаралари юзасидан расмий баёнот эълон қилди.
Баёнот матнига кўра, музокаралар асосан ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш ва унинг йўналишларини диверсификация қилиш масалаларига бағишланди. Шунингдек, 2020-2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик «йўл харитаси»ни амалга оширишни изчил давом эттириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Учрашув давомида Эллис АҚШ икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва диверсификация қилиш, қўшма «йўл харитаси»ни давр талабларига мос тарзда янгилашга тайёр эканини билдирди. Унинг таъкидлашича, мазкур қўллаб-қувватлашдан кўзланган мақсад Туниснинг таълим ва малака ошириш бўйича минтақавий марказ сифатидаги мақомини мустаҳкамлаш, шунингдек, уни минтақада хавфсизлик манбаи ва барқарорликнинг асосий омили сифатида шакллантиришдан иборат. Эллис, шунингдек, Тунисни Америка билан ўзаро ишонч ва ҳурматга таянган алоҳида муносабатларга эга Африка давлатлари орасида пешқадам саналувчи «стратегик шерик», дея таърифлади.
Шу муносабат билан Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, унда қуйидагиларни таъкидлади:
Биринчидан: Шартномалар ҳеч қачон шунчаки қуруқ ниятларга асосланмайди; аксинча, улар куч-қудрат, тийиб туриш механизмлари ва мувозанат мезонлари устига қурилади. Америка сиёсати луғатидаги «стратегик шерик» ибораси дўст ёки тенг ҳуқуқли ҳамкорни англатмайди. Балки улар Америка манфаатлари тизимида белгиланган вазифани бажарувчи ижрочи субъектлардир, холос.
Иккинчидан: Американинг ҳарбий машғулотлари ва қурол-яроғига таяниш ҳамда у билан тажриба алмашиш ҳеч қачон тенг ҳуқуқли иттифоқни англатмайди. Аксинча, бу – Тунисни Американинг Африкадаги хавфсизлик мақсадлари тармоғига боғлаб қўйиш ва уни шу мақсадлар гирдобига тортишдир.
Учинчидан: «Эски дўст» ёки «иттифоқчи» каби таърифлар билан эътиборни жалб этиш Тунисга на эътироз билдириш ҳуқуқини, на бирор имтиёзни таъминлайди. Аксинча, Американинг империалистик мантиғига кўра, бундай «яқинлик»нинг «мукофоти» молиявий санкциялар, божхона тўловларини ошириш ва жамоат инфратузилмаларига оғир юк бўляпти, деган эътиборда, тунисликларнинг Америкага миграция визаси берилмайдиганлар рўйхатига киритилиши бўлади. АҚШ Давлат департаменти матбуот котибининг баёнотига кўра, ушбу чеклов 2026 йил 21 январдан эътиборан кучга кирди.
Баёнотда қуйидаги савол ўртага ташланди: ақли расо инсон қандай қилиб ёмонликларидан бутун дунё омон қолмаган мустамлакачи давлат – Америка билан иттифоқ тузиш манфаатларимизни ҳимоя қилади, деб умид қилиши мумкин?! Дарҳақиқат, Ислом кофирлардан мустақил бир вужуд сифатида ёрдам сўрашни ҳаром қилган. Росулуллоҳ ﷺ дедилар:
«لَا تَسْتَضِيئُوا بِنَارِ الْمُشْرِكِينَ»
«Мушрикларнинг оловидан ёруғлик олманглар». Чунки иттифоқларнинг моҳияти, одатда, икки томон қўшинларини «умумий душман»га қарши биргаликда жанг қилишга мажбурлайди ёки ҳарбий маълумотлар ҳамда уруш воситаларини ўзаро алмашишни тақозо этади. Ҳолбуки, Америка исломий юртларнинг ҳар бир қаричида душманона ҳаракатларга аралашиб келмоқда. Ғазода кечаётган воқеалар эса ҳануз кўз ўнгимизда турибди.
Баёнотда Тунис аҳли қуйидагилардан огоҳлантирилди: сиёсий ҳокимиятнинг мазкур шартномаларни фақат Тунис армиясининг тезкор тайёргарлиги ва ҳарбий салоҳиятини ошириш доирасида кўрсатиши унинг навбатдаги найрангларидан биридир. Ваҳоланки, Америка Тунисни ҳарбий тайёргарлик ва малака ошириш бўйича минтақавий марказга айлантириш ниятини очиқ-ойдин баён қилган. Бу эса масала оддий, анъанавий келишувлар доирасидан анча юқори эканини англатади. Зеро, Америка тўлиқ ўн йилга мўлжалланган улкан стратегик режани амалга оширишга бел боғлаган. Уларнинг даъвосига кўра, ушбу «йўл харитаси» чегаралар назорати, портларни муҳофаза қилиш, «экстремистик фикр»га қарши кураш, шунингдек, Россия ва Хитойга қарши туриш каби йўналишларни ўз ичига олади. Бу эса мутлақо юзсизлик билан Тунис суверенитетини камситиш, мамлакат устидан тўғридан-тўғри васийлик ўрнатишга уриниш демакдир.
Баёнот якунида қуйидагилар алоҳида таъкидланди: Ҳизб ут-Таҳрир Тунис аҳлини биргаликда барпо этишга даъват қилаётган Халифалик давлати Аллоҳ, Унинг Росули ва мўминларнинг душманлари билан ҳеч қандай иттифоқ тузишга муҳтож эмас.
Роя газетасининг 2026 йил 28 январ, чоршанба кунги 584-сонидан




