Америка макри ва шаръий-сиёсий бурч ўртасида: СДК билан бўладиган муомала бир мисол тариқасида

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Америка макри ва шаръий-сиёсий бурч ўртасида: СДК билан бўладиган муомала бир мисол тариқасида
Устоз Носиршайх Абдулҳай
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Сурия вилоятидаги матбуот бўлими аъзоси
Сурия ўтиш даври президенти Аҳмад Шара охирги бир неча кун давомида тез суръатда ривожланган хавфсизлик ва ҳарбий воқеалар ортидан, 2026 йил 18 январ куни ўт очишни тўхтатиш ҳамда Сурия Демократик Кучлари (СДК)ни Сурия армияси таркибига тўлиқ қўшишга доир келишувни имзолади. Ушбу келишувда назарда тутилган энг муҳим бандлар қуйидагилардан иборат эди:
- Барча фронтлар ва тўқнашув чизиқларида ўт очишни зудлик билан, тўлиқ тўхтатиш;
- Қайта жойлашиш ишларига тайёргарлик кўриш мақсадида СДК кучларини Фурот дарёсининг шарқий соҳилига олиб чиқиш;
- СДК аъзоларини мудофаа ҳамда ички ишлар вазирликлари тизимига якка тартибда интеграция қилиш;
- Давлат тузилмасидаги юқори ҳарбий, хавфсизлик ва фуқаролик лавозимларига СДК томонидан тақдим этилган номзодларни тайинлаш;
- ИШИД маҳбуслари ва лагерлари учун масъул бўлган идораларни ҳукумат таркибига ўтказиш;
- Ҳасакадаги барча чегара ўтиш пунктлари ҳамда нефть конларини ҳукумат тасарруфига топшириш.
- Раққа ва Дайруз Зур вилоятларини маъмурий ҳамда ҳарбий жиҳатдан зудлик билан Сурия ҳукумати назоратига топшириш;
- Давлатнинг халқаро коалиция аъзоси сифатида, шунингдек, Вашингтон билан келишилган тартибда терроризмга қарши курашни давом эттириш мажбуриятига амал қилиши;
- Ҳасака вилоятидаги барча фуқаролик муассасаларини давлат муассасалари ва тузилмалари таркибига қўшиш;
- СДК раҳбариятининг ўз сафларига собиқ режим – Асад режими қолдиқларини – қўшмаслик мажбуриятига қатъий риоя қилиши.
- СДК раҳбариятининг Курдистон Ишчилар Партиясининг Сурия фуқаролигига эга бўлмаган раҳбар ва аъзоларини мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича мажбуриятига қатъий амал қилиши;
- Сурия ҳукуматининг ИШИД қамоқхоналари бўйича тўлиқ ҳуқуқий ва хавфсизлик масъулиятини ўз зиммасига олиши;
- Айнул Араб (Кобани) шаҳрида маҳаллий аҳолидан шакллантириладиган хавфсизлик кучларини ташкил этиш.
Аҳмад Шара махсус мақомга эга ҳудудларда хизмат қиладиган хавфсизлик ходимлари учун номзодлар маҳаллий томонлар томонидан тавсия этилишини қайд этар экан, араб қабилаларига «оғир-вазминликни сақлаш ва келишув бандларининг амалга оширилишига йўл очиб бериш»ни тавсия қилди. Бундан аввал эса курд ўзлигини тан олиш, «Наврўз байрами»ни бутун мамлакат миқёсида миллий байрам ва расмий дам олиш куни сифатида белгилаш, Сурияда истиқомат қилувчи барча курдларга фуқаролик бериш, шунингдек, курд тилини миллий тил сифатида эътироф этиб, курдлар аҳолининг сезиларли қисмини ташкил этган ҳудудлардаги хусусий ва давлат мактабларида мазкур тилни ўқитишга рухсат беришни назарда тутувчи президент фармони эълон қилинган эди. Сурия президенти маъмурияти маълум қилишича, Мазлум Абдий Мудофаа вазири ёрдамчиси лавозимига СДКдан бир номзодни тақдим этади, Ҳасака вилояти ҳокими лавозими учун ҳам номзод таклиф қилади, шунингдек, Халқ Кенгашида (парламентда) вакиллик қилиш мақсадида бошқа номзодлар рўйхатини ҳам тақдим этади. Бундан ташқари, АҚШ элчиси Том Барак Мазлум Абдий ва Илҳом Аҳмад билан учрашганини маълум қилиб, Вашингтон Сурия ҳукумати ҳамда СДК ўртасида 18 январда имзоланган келишувда белгиланган қўшилиш жараёнини қўллаб-қувватлашга содиқ эканини таъкидлади.
Биз юқорида баён қилинган воқеалар, баёнотлар ва позициялар юзасидан қуйидаги мулоҳазаларни баён қиламиз:
Биринчи: Юз бераётган воқеалар, айниқса Аҳмад Шаранинг АҚШ элчиси Барак билан учрашувидан кейинги жараёнлар Американинг қўл етгудек масофада турган ҳарбий ғалабага тўсқинлик қилишдаги ифлос ролини яна бир бор исботламоқда. Бундан кўзланган мақсад – вазиятнинг ўз назоратидан чиқиб кетишига йўл қўймаслик, Сурия саҳнасидаги жараёнлар суръати ва йўналишини, ҳатто энг майда деталларигача, ўз қўлида ушлаб туришдир. Зеро, армиянинг тезкор илгарилаши ҳамда озодликни истаган халқ ва қабилалар қўзғолони натижасида Сурия Жазираси (шимоли-шарқий ҳудудлар)нинг катта қисми озод этилди ва СДК кучларининг сўнгги таянч нуқтаси бўлган Ҳасака вилоятига яқинлашилди. Ана шундай паллада Америка яна одатий «вето»сини ишга солди ва майдондаги воқелик аллақачон ортда қолдирган, эски келишувга қайтишни кўзда тутувчи кўрсатмаларни илгари сурди.
Иккинчи: Халқ мадади ҳар сафар Аллоҳнинг изни билан ҳал қилувчи куч эканини, асосий ҳисса айнан унга тегишли эканини амалда исботлаб келмоқда. Шу боис мазкур халққа ғамхўрлик қилиш, уни асраб-авайлаш ва кўрсатган саъй-ҳаракатларини муносиб эътироф этиш лозим. Зеро, армиянинг илгарилашида ҳам, СДК кучларининг Фуротнинг шарқий соҳилида мағлубиятга учрашида ҳам халқнинг ўрни беқиёс. Бу жанг Шомдаги инқилобий ва жиҳодий қувват ҳануз мавжуд эканини, шунингдек, унинг салоҳияти фақат бир гуруҳ ёки ташкилотни мағлуб этишдан кўра анча юксакроқ мақсадларни рўёбга чиқаришга қодир эканини кўрсатди. Бу муборак қувват мусулмонларга қудрат, ҳимоя, азизлик ва ҳайбатни қайта тиклайдиган давлат орқали Ислом бошқарувини барпо этишга интилади. Бу шундай давлатки, у мусулмонлар юртларини ва муқаддасотларни ҳимоя қилиш, аввало, яҳудий найзалари остида асирликда инграётган маҳзун Масжидул Ақсони озод этиш учун қўшинларни ҳаракатга келтиради.
Учинчи: Маълумки, мустамлакачи давлатлар на хайрия жамиятлари, на «тинчликпарвар кучлар»дир. Аксинча, уларнинг манфаат мантиғига кўра ҳар бир нарсанинг ўз нархи ва эвази бўлади. Айни босқичда Американинг асосий сиёсий мақсадларидан бири Дамашқдаги амалдаги маъмуриятнинг мавқеини вақтинча мустаҳкамлашдан иборат. Токи у яҳудийлар билан бўладиган музокаралар ва келишувлар доирасида юкланадиган мажбуриятларни бажаришга қодир ҳолатга келсин. Ҳозирда Трамп «Иброҳим келишувлари»га ўхшаш янада шармандалироқ босқичга ўтиш олдидан нормаллашув суръатини тезлатиш учун босимни оширмоқда. Бундан ташқари, «терроризмга қарши кураш» деган ниқоб ҳам борки, душманларимиз уни Исломга, мусулмонларга ва Исломни давлат соясида татбиқ этиш йўлида ҳаракат қилаётганларга қарши урушни қонунийлаштириш воситасига айлантирмоқда. Улар бу йўл билан, қарийб икки миллион шаҳид қони эвазига, Сурияда мутлақ секуляр тузумни ўрнатишни кўзламоқда. Ваҳоланки, ўша шаҳидлар жон таслим қилаётган пайтларида «Раҳбаримиз тоабад, саййидимиз Муҳаммад!» деб ҳайқирган эдилар.
Тўртинчи: Одатдагидек, Америка ўзининг «шериклари»ни навбатма-навбат савдога қўяди. Унинг наздида бугун ишга яраётган воситалар – муддати тугаганида, вазифасини адо этганида ёки ўрнини босадиган янги қурол топилганида – эртанги куннинг чиқиндисига айланади. Мана, курд давлатини барпо этиш илинжида ўзини Америка хизматига бағишлаган СДК ҳам, вазифаси ҳали тўлиқ якунланмаган бўлса-да, бугун жиловлаб қўйилмоқда. Шунинг учун Америкага хушомад қилиб, унинг розилигини қозонишга интилаётганлар худди шундай қисматга дуч келмаслик учун айнан ўша тузоқларга тушиб қолишдан ҳушёр бўлсинлар. Зеро, Америка бугун «шериклик» даъвоси остида талаб қилаётган ҳар бир нарса динимизга, қўзғолонимиз тамойилларига ва қўлга киритган зафаримизга таҳдид солувчи хавфли тузоқ ҳамда кенг ёйилаётган ёмонликдир.
Бешинчи: Эришилган ютуқлар ва озодлик қанчалик муҳим бўлмасин, уларнинг қиймати бугун жиддий хавф остида турибди. Агар қўлга киритилган ғалабалар эвазига суверенитет бой берилса, «гўёки манфаатлар» ёхуд «манфаатлар тўқнашуви» баҳонаси билан Американинг вақтинчалик қуролига айланиб қолинса, бундай ютуқнинг қандай қиймати қолади?! Кўп бор таъкидланганидек, «Ким Америкадан бошпана изласа, ҳимоясиз қолади; оқил эса ўзгалар қисматидан сабоқ олган кишидир». Америка сиёсатига мослашиш хавф-хатар, фалокат ва мусибатлардан даракдир. У ташна одам сув деб ўйлайдиган саробдек кўзни алдайди, бироқ нажот бермайди. Ҳатто у, охир-оқибат, ўз эгасининг бўйнига сиртмоқ бўлиб ўралиб, ҳалокатга етаклайдиган дор арқонига айланади. Биздан олдин ўтганларнинг қисматида биз учун қандай ҳам ибратли сабоқлар бор!
Олтинчи: Американинг Суриядаги энг хавфли макри шундан иборатки, у ўз малайи Асад устидан қозонилган ғалабанинг салмоғини пасайтиришга уринмоқда. У ғолибларнинг бошқарув, қарор қабул қилиш ваколати ва мустақилликни тўлиқ ўз қўлларига олишига йўл қўймасликка интиляпти. Мақсад – уларни қочоқ тоғут ва заволга юз тутган режимни қўллаб-қувватлаган бошқа гуруҳлар қаторидаги оддий бир «компонент»га айлантириб қўйишдир. Бу эса тиши-тирноғи йўқ йўлбарсга ўхшаш, ҳеч қандай таъсир кучи қолмаган «шериклик бошқаруви»ни англатади. Ана шунда юрт ўзлигини йўқотади, компаси адашади, сиёсий қарор тортиб олинади, куч омиллари қўлдан кетади, берилган қурбонлар зое бўлиб, яна бошланғич нуқтага қайтиб қоламиз. Зеро, Америка «исломчилар» қанчалик мажбуриятларни ўз зиммасига олмасин, қанчалик ён бермасин, модомики қўзғолон мададкорлари куч-қудратни Исломдан излаётган экан, уларнинг ҳокимиятни тўлиқ ўз қўлларига олишига ҳеч қачон рози бўлмайди. Бугун Американинг ҳукуматнинг айрим хатоларига вақтинча кўз юмаётгани ҳам – уларни ҳануз қўзғолондаги ғалабанинг маҳсули, деб ҳисоблаётгани билан изоҳланади. Давлатни Америкача услубда секулярлаштириш эса, аввало, бошқарув ва қарор қабул қилиш марказларида «озчиликлар»ни жойлаштириш орқали амалга оширилади. Бу эса «интеграция» ёки «аввалги келишув бандларини татбиқ этиш» ниқоби остида хавфсизлик ва армия тизимларига суқилиб кириш, сўнг уларнинг ичига тобора чуқур ўрнашиш орқали юз беради.
Еттинчи: Мусулмон курдлар бизнинг диндош биродарларимиздир. Ғаразгўй давлатлар «савдо» қилаётган бўлиниб чиқиш лойиҳалари улар учун ҳеч қандай нажот келтирмайди. Худди араблар ва бошқа халқлар каби, курдлар учун ҳам ягона нажот – халқларни тенг кўрадиган, ҳуқуқларни кафолатлайдиган, Ислом бошқаруви соясида азизлик ва юксалишни таъминлайдиган Исломга қайтишдадир. Аммо динимизга ва Роббимизнинг шариатига қарши очиқ-ойдин уруш эълон қилган СДК раҳбариятининг тутган йўли бунинг мутлақо зиддидир. Бундай раҳбарият ва тузилмаларни таг-томири билан суғуриб ташлаб, думларини қирқиш вожиб. Чунки улар Умматнинг кўксига ва ортига санчилган заҳарли ханжардир. Улар на аҳдга, на битимга вафо қилади; бирор мўмин борасида на аҳдга ва на бурчга боқади.
Саккизинчи: Масалани илдизидан ҳал қиладиган, ишларимизга аралашаётган давлатларнинг қўлини кесадиган ягона муолажа – Ислом муолажаларидир. Айниқса, Ғарб ўз мақсадлари йўлида арзон воситага айлантириб, манипуляция қилаётган кичик этник гуруҳлар масаласида бу ўта муҳимдир. Америка айнан шу йўлдан бориб, уларни – жумладан СДК таркибидаги айирмачи тузилмаларни – армия ва хавфсизлик тизимларига киритишни, уларнинг мавқеи ва таъсирини мустаҳкамлашни кўзламоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад – армияни инқилобий сифати ва исломий табиатидан маҳрум этишдир. Ваҳоланки, Мазлум Абдий ва унинг атрофидагилар қочоқ Башар ҳамда унинг заволга юз тутган режими вакиллари каби қон тўкишди, номусларни поймол қилишди ва муқаддасотларимизга тажовуз этишди. Бундай кимсаларга фақат қасос лойиқ! Уларнинг ҳақиқий ўрни армия ёки хавфсизлик тизимларидаги юқори лавозимлар эмас, балки қамоқхона ертўлалари бўлиши керак. Уларни армия ва хавфсизлик тузилмаларига жойлаштиришдан кўзланган мақсад эса, Америка олий комиссари Том Баракнинг кўрсатмаларини бажариш йўлида бу тизимларни секулярлаштириш, инқилобий ва жиҳодий руҳни жиловлаш, шунингдек, ғалаба ва унинг таъсирини чеклаб, унинг мазмун-моҳиятини йўққа чиқаришдир.
Хулоса қилиб айтганда, Шомдаги иймон олови Аллоҳнинг изни билан барча яхшиликларга туртки бўлиб, содиқларга таянч, йўлини йўқотганларга эса маёқ вазифасини ўтаб, то Аллоҳ нусратни ва ҳақиқий ғолибликни – Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати соясида Ислом бошқарувини – насиб этгунга қадар сўнмай давом этади. Ана шундагина тарих саҳифасини қайтадан ёзамиз. Аллоҳдан ўша кунларнинг яқин бўлишини сўраб қоламиз.
Роя газетасининг 2026 йил 28 январ, чоршанба кунги 584-сонидан




