Араб оммавий ахборот воситалари воқеликни акс эттирадими ёки уни қайта шакллантирадими?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Араб оммавий ахборот воситалари воқеликни акс эттирадими ёки уни қайта шакллантирадими?
Бугунги кунда воқеалар ривожи ниҳоятда шиддатли тус олмоқда. Ҳар бир янги ҳодиса фонида халқнинг нигоҳи араб оммавий ахборот воситаларига қаратилади. Бу оммавий ахборот воситалари воқеликни англашда гўёки янгича шакл берувчи «ойна» сифатида кўрилади.
Бироқ, анъанавий араб оммавий ахборот воситалари хабар тарқатишда на мустақилликка ва на холисликка эга. Аксинча, у ҳукмрон режимларга тўлиқ қарам бўлган оммавий ахборот воситаларидир. Ҳар бир оммавий ахборот воситаси ўзи фаолият юритаётган мамлакат қонунларига бўйсунади. Мусулмон ўлкаларидаги ҳукмрон режимлар эса ўз халқининг елкасига миниб олган «малай» режимлардир. Чунки уларни мустамлакачи Ғарб вужудга келтирган, шу сабабли бу режимлар уларга сўзсиз итоат этувчи ижрочи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, араб оммавий ахборот воситалари айнан мана шу режимларнинг мақсадлари ва кун тартибига хизмат қилади.
Бу режимларнинг энг асосий хусусиятларидан бири — халқни чалғитиш, ҳақиқатларни яшириш, кўрсатилиши лозим бўлган нарсани хаспўшлаш ва аҳамиятсиз нарсани ҳаддан ташқари бўрттириб кўрсатишдир. Бошқача айтганда, ушбу оммавий ахборот воситалари сиёсати воқеликни ўзлари истаган шаклга мослаб қайтадан шакллантиради.
Бунга воқеликдан мисоллар:
- «Ақсо тўфони» амалиёти: Бу амалиёт ортидан яҳудий вужудининг армияси геноцид уюштирилди. Араб оммавий ахборот воситалари бу жараённи мужоҳидлар яҳудий армиясига ёлғиз ўзлари қарши тура олади, деган тасвирда тақдим этди. Шу тариқа, томошабиннинг фикрини «Мусулмон армиялари қаерда?!» деган асосий саволдан узоқлаштирди. Натижада мужоҳидлар нафақат яҳудий армияси, балки бутун дунё билан юзма-юз ёлғиз қолди.
- Қатар воқеаси: Яҳудий вужуди армияси Қатарда ҲАМАС раҳбарлари яшаган меҳмонхонани бомбалаганида, мамлакат амири фақатгина яҳудий вужудидан узр сўраш билан чекланди!
- Минтақавий зиддият: Америка ва яҳудий вужудининг Эронга қарши уруши доирасида, Эрон Кўрфаз давлатларидаги Америка ҳарбий базаларига зарба берганида, араб оммавий ахборот воситалари буни Америкага қайтарилган жавоб эмас, балки Кўрфаз давлатларига қилинган ҳужум сифатида талқин этди. Бундан кўзланган асосий мақсад — томошабинлар эътиборини «Нима учун мусулмон ўлкаларида бу базалар мавжуд?» деган фундаментал саволдан чалғитиш эди. Шунингдек, улар Эронни тажовузкор, яҳудий вужуди ва Американи эса жабрланувчи қилиб кўрсатишга уринишди.
Бундай чалғитувчи ҳаракатлар мазкур режимларга Эрон ракеталарини тутиб қолиш учун ракетага қарши тизимларни ишга тушириш ва ўз мамлакатлари ҳаво сарҳадларини яҳудий учоқлари учун очиб беришга баҳона бўлди. Натижада, улар ўз хўжайинлари бўлмиш Американинг буйруқларини ижро этиб, унинг ҳарбий базаларини ҳимоя қилишга киришдилар.
Шу ўринда яна бир муҳим жиҳатни таъкидлаб ўтиш лозим: Эрон режими манфаатлар мос келган вақтларда Америка билан бир йўналишда ҳаракат қилиб, ҳамкорлик қилиб келгани аниқ. Унинг Ироқ, Сурия, Ливан ва Афғонистонда ўйнаган манфур роли ҳам унутилмайди. Бироқ Эрон замини Ислом заминидир ва унинг халқи мусулмонлардир. У ердаги бошқарув режими эса бошқа мусулмон ўлкаларидаги режимлар каби золим, мустабид ва бойликларни талон-торож қилувчи режимдир. Араб оммавий ахборот воситалари томошабинлар эътиборини айнан мана шу ҳақиқатларга қаратиши керак эди, аммо у бундай қилмайди. Чунки у қарам ва сиёсий йўналтирилган оммавий ахборот воситаларидир.
Ушбу анъанавий манзара қаршисида ижтимоий тармоқлар муқобил майдон сифатида бўй кўрсата бошлади. Хабарларни теран тушунча ва юксак ишонч билан етказувчи энг муҳим платформалардан бири сифатида Ҳизб ут-Таҳрир платформалари ажралиб турибди. Улар воқеаларнинг ҳақиқий юзини очиб бериб, томошабинларни тўғри тушунчага йўналтирмоқда. Масалан, «ал-Вақия» канали воқеаларни кенг таҳлил қилиб, ўз таҳлилларида Ислом ақидасини асос қилиб олади. Бундай чуқур таҳлил томошабинларнинг сиёсий онгини ўстиришга ва уларни тўғри йўлга бошлашга хизмат қилади. Шу тариқа, у нафақат ҳақиқатни етказиш билан чекланади, балки тубдан ўзгариш ясаш учун ҳаракат қилишга ҳам ундайди. Зеро, мусулмонлар бошига тушаётган барча бало-офатларнинг сабабчиси — яҳудий вужуди ва Америка манфаатларини ҳимоя қилаётган ўша хоин режимлардир.
Халифалик давлати қулатилиб, парчалаб ташланганидан сўнг, мусулмонлар тарқоқ бўлиб қолишлари учун ушбу ҳукмдорлар ҳокимиятга олиб келинган. Шу боис, «Ҳизб ут-Таҳрир» умматни уйғотиш ва унинг куч-қудратини қайта тиклаш учун пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик давлатини барпо этиб, исломий ҳаётни қайта бошлашга даъват қилиш фаолиятини олиб бормоқда.
Қуйида «Ҳизб ут-Таҳрир» томонидан нашр этилган «Халифалик давлатининг жиҳози» китобидаги оммавий ахборот воситалари ва ахборот соҳасига оид сўзлардан иқтибос келтираман:
» Ахборот даъват ва давлат учун муҳим ишлардан ҳисобланади. Шу боис, у одамлар манфаатлари билан шуғулланадиган идорага қарашли манфаатлардан бири эмас, балки унинг мавқеи бир мустақил жиҳоз сифатида халифага бевосита боғлиқ бўлиб, унинг иши давлатнинг бошқа жиҳозлари кабидир.
Исломни кучли, таъсирли тарзда баён қилувчи ўзига хос ахборот сиёсатининг бўлиши одамлар фикрини Ислом, уни ўрганиш ва у ҳақда фикр юритиш сари ҳаракатга келтиради, шунингдек, Исломий юртларнинг Халифалик давлатига қўшилишини енгиллаштиради. Бундан ташқари ахборотнинг кўпгина ишлари давлатга шунчалик боғлиқки, уни халифанинг буйруғисиз ёритиб бўлмайди. Бу нарса ҳарбий ишларга оид ҳар бир нарсада яққол кўзга ташланади. Масалан, қўшинларнинг ҳаракатлари, ғалаба ёки мағлубият ва ҳарбий саноатлар ҳақидаги ахборотлар каби. Бундай ахборотлар халифага бевосита боғлиқ бўлиши шарт. Негаки нимани сир сақлаш керагу нимани тарқатиш ва эълон қилиш кераклиги ҳақида халифа қарор чиқаради.
Бунга далил Китоб ва суннатдир.
Китобдан далил Аллоҳ Таолонинг мана бу қавлидир:
وَإِذَا جَاءَهُمْ أَمْرٌ مِنَ الْأَمْنِ أَوِ الْخَوْفِ أَذَاعُوا بِهِ وَلَوْ رَدُّوهُ إِلَى الرَّسُولِ وَإِلَى أُوْلِي الْأَمْرِ مِنْهُمْ لَعَلِمَهُ الَّذِينَ يَسْتَنْبِطُونَهُ مِنْهُمْ
– „Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни, ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юбормасдан) Пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни, мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билгар бўлур эдилар“. [4:83]
Бу оят мавзуси хабарлар тўғрисидадир.
Суннатга келсак, ибн Аббоснинг Макка фатҳи борасидаги ҳадисидир. Бу ҳадисни Ҳоким «Мустадрак»да ривоят қилган ва Муслим шартига кўра уни саҳиҳ, деган. Заҳабий эса маъқуллаган. Унда шундай дейилган: «Ахборотлар Қурайшга ноаниқ бўлиб қолган, уларга Расулуллоҳ ﷺ ҳақида хабар келмасдан, нима қилишларини билишмас эди». Яна Абу Саламанинг Ибн Абу Шайба келтирган мурсал ҳадисидир:
«ثم قال النبي ﷺ لعائشة: جهزيني ولا تعلمي بذلك أحداً،… ثم أمر بالطرق فحبست، فعمى على أهل مكة لا يأتيهم خبر»
«Кейин Набий ﷺ Оишага: «Менга нарсаларни тайёрла. Бу ҳақда ҳеч кимга билдирма…», дедилар. Ундан кейин буйруқ бердилар, йўллар беркитилди. Хуллас, Макка аҳлига хабар бормай қўйди».
Шунга кўра, ахборот жиҳози асосий икки доирани ўз ичига олиши лозим:
Биринчи: Унинг иши ҳарбий ишлар, ҳарбий саноат, халқаро алоқалар каби давлатга тегишли ахборотлар тўғрисида.
Бу доира шундай ахборотларни бевосита назорат қилади. Хуллас, улар ахборот жиҳози кўригидан ўтмасдан туриб давлат ёки хусусий ахборот воситаларида ёритилмайди.
Иккинчи: Унинг иши бошқа ахборотларга ҳам алоқадор бўлиб, уларни назорат қилиш эса билвосита бўлади. Давлат ахборот воситаларига ёки хусусий ахборот воситаларига ўз хабарларини ёритиши учун ҳеч қандай рухсатноманинг кераги йўқ.
Давлатнинг ахборотга оид сиёсати
Давлатнинг ахборот сиёсати бўйича кенг кўламли режаларини баён қилувчи қонун шаръий ҳукмларга мувофиқ чиқарилади. Давлат Ислом ва мусулмонларга хизмат қилиши, кучли жипслашган, Аллоҳ арқонини маҳкам тутувчи Исломий жамиятни қуриши учун ўша асосда юради. Яхшиликлар шу қонундан ва шу асосда таралади. Бузуқ, бузғунчи фикрларга ҳам, адашган, адаштирувчи сақофатларга ҳам ўрин қолмайди. Исломий жамиятки, бадбўйликни рад этиб, хушбўйликни таратади, Оламлар Раббиси – Аллоҳга тасбиҳ айтади. (Иқтибос тугади).
Шундай экан, мусулмонлар бугунги ўзлари яшаб турган аянчли воқеликни ўзгартириш йўлида ҳаракат қилаётганлар билан елкадош бўлиб, бирга ҳаракат қилишлари лозим. Бу эса, Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини тиклаб, исломий ҳаётни қайта бошлаш орқали амалга ошади. Зеро, бу Аллоҳ Субҳанҳу ва Таолонинг ваъдаси ҳамда икки олам сарвари Муҳаммад ﷺнинг башоратларидир.
Аллоҳ Таоло айтади:
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَٰلِكَ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ.
“Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавфу-хатарларидан сўнг (Мадинада) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир”. (Нур: 55).
Росулуллоҳ ﷺ шундай дедилар:
«تَكُونُ النُّبُوَّةُ فِيكُمْ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا عَاضًّا فَيَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ يَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ. ثُمَّ سَكَتَ».
«Сизларнинг орангизда Аллоҳ хоҳлаганича Пайғамбарлик давом этади. Сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради. Сўнг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг раиятига зулм ва адолатсизликлар етадиган подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг золим-зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади. Кейин Пайғамбар A сукутга чўмдилар».
Умму Асим Ат-Тавил – (Фаластин)




