Савол-жавоблар

Аёл кишининг оёқлари (тўпиғидан пасти) очиқ ҳолда намоз ўқиши жоизми?

Аёл кишининг оёқлари (тўпиғидан пасти) очиқ ҳолда намоз ўқиши жоизми?


Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Савол:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аёл кишининг оёқлари (тўпиғидан пасти) очиқ ҳолда намоз ўқиши жоизми?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Авратни ёпиш намознинг дуруст бўлиши шартларидан бири, аврат ёпилмаса, намоз дуруст бўлмайди. Бу борада эркак ҳам, аёл ҳам баробар, намозни одамлар олдида ўқиш ё ёлғиз ҳолда ўқишнинг фарқи йўқ, намозхон авратини албатта ёпиши керак. Бунга далил Ибн Умар  Набий дан ривоят қилган ҳадис, ул зот бундай дедилар:

«إِذَا صَلَّى أَحَدُكُمْ فَلْيَتَّزِرْ وَلْيَرْتَدِ»

«Агар бирортангиз намоз ўқиса (авратини) ўраб беркитиб олсин» (Ибн Ҳиббон, Аҳмад, Байҳақий ва Таҳовий ривоят қилган). Оиша РА ривоят қилади, Набий САВ бундай дедилар:

«لاَ يَقبَلُ اللَّهُ صَلاَةَ حَائِضٍ إلاَّ بِخِمَارٍ»

«Аллоҳ ҳайз ёшидаги аёлнинг намозини рўмолсиз қабул қилмайди» (Ибн Можа, Аҳмад, Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон ривоят қилган).

Аёлнинг аврати – юзи ва кафтларидан ташқари – бутун танасидир. Бунга қуйидагилар далил:

Ибн Абу Шайба ўз «Мусаннаф»ида Ибн Аббосдан ривоят қилади: «Аллоҳ Таолонинг

وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَمِنْهَا

«…Ва кўриниб турганларидан бошқа зийнат (ўрин)ларини кўрсатмасинлар» [Нур 31]

деган каломидаги кўриниб турганлари аёлнинг юзи ва кафтларидир».

Байҳақий «Одоб»да ривоят қилади: «Аллоҳ Азза ва Жалла деди:

وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَمِنْهَا

«…Ва кўриниб турганларидан бошқа зийнат (ўрин)ларини кўрсатмасинлар» [Нур 31]

Шофеий Р: У аёлнинг юзи ва кафтларидир, бизга бундай маъно Оиша, Ибн Аббос ва Ибн Умардан ривоят қилинди, деди».

Абу Довуд «Маросил»ида Қатодадан ривоят қилади, Росулуллоҳ САВ бундай дедилар:

«إِنَّ الْجَارِيَةَ إِذَا حَاضَتْ لَمْ يَصْلُحْ أَنْ يُرَى مِنْهَا إِلَّا وَجْهُهَا وَيَدَاهَا إِلَى الْمَفْصِلِ»

«Аёл киши ҳайз ёшига етгач, унинг юзи ва бўғинларигача бўлган икки қўлидан бошқаси кўриниши яхши эмас».

Ушбу далиллардан тушунилишича, аёлнинг юзи ва кафтидан бошқа бутун танаси аврат бўлиб, оёқлари (тўпиғидан пасти) ҳам авратдир. Буни Росулуллоҳ САВнинг Умму Салама тўғрисида айтган ҳадислари ҳам тасдиқлайди: Умму Салама Набий САВдан: аёл киши кўйлак ва рўмол билан, лозимсиз ҳолда намоз ўқиса бўладими? — деб сўради. Шунда ул зот бундай дедилар:

«إِذَا كَانَ الدِّرْعُ سَابِغًا يُغَطِّي ظُهُورَ قَدَمَيْهَا»

«Агар кўйлаги оёқлари (тўпиғидан пасти)ни ўраб турадиган даражада узун бўлса (мумкин)». Ҳоким ривоят қилган ва: «Бу ҳадис Бухорийнинг шартига кўра саҳиҳдир, уни Бухорий ва Муслим ривоят қилмаган», деди. Заҳабий Талхисда «Бухорий шартига кўра саҳиҳ» деди.

Биродарингиз

Ато ибн Халил Абу Рошта

11 октябр 2013м

6 зул-ҳижжа 1434ҳ

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button