Матбуот баёноти

Ақлсиз ҳукмдорларнинг инвестицияларига Америкадан кўра, мусулмонларнинг фақирлари ҳақлироқдир

Матбуот баёноти

Ақлсиз ҳукмдорларнинг инвестицияларига Америкадан кўра, мусулмонларнинг фақирлари ҳақлироқдир

2025 йил 18 ноябр, сешанба куни Саудия валиаҳд шаҳзодаси Америкага сафар қилди. У «икки давлат ечими»га олиб борувчи йўлни кафолатлашдан иборат яна бир хиёнат эвазига «Иброҳим» келишувларига қўшилишга розилик билдирди. Шу орқали Уммат бойликларини совуришда нақадар ақлсиз эканини, хўжайини Америкага мутлақ малайлигини, шунингдек, Ислом Умматига қилган хиёнати, унга қарши тил бириктируви ҳамда Аллоҳ ва Унинг Росули ﷺга қарши очган урушининг кўлами нақадар улканлигини яққол намоён қилди.

Оқ уй томонидан чиқарилган баёнотга кўра, АҚШ президенти Трамп ва Ибн Салмон икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш, юқори маошли иш ўринларини кўпайтириш, ҳаётий муҳим аҳамиятга эга таъминот занжирларини мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий барқарорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор келишувларга эришдилар. Баёнотда Америка Саудиянинг фуқаролик ядровий ҳамкорлик борасидаги асосий шериги экани таъкидланиб, томонлар ноёб металлар соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда ушбу металларнинг таъминот занжирларини диверсификация қилиш бўйича миллий стратегияларни ўзаро мувофиқлаштириш юзасидан доиравий битим имзолаганликлари қайд этилди. Бундан ташқари, ҳужжатда қўшма мудофаа шартномалари, Саудия томонидан F-35 қирувчи самолётлари ва 300 та танк харид қилиниши, шунингдек, Америка иқтисодиётига киритиладиган сармоя ҳажмини 600 миллиард доллардан бир триллион долларгача ошириш бўйича улкан келишувлар ҳам ўрин олди.

Трампнинг Оли Сауд қироллигига – шунчаки улкан даромад манбаи ва Америка ташқи сиёсатини ижро этувчи воситалардан бири сифатида қараши ҳеч кимга сир эмас. Зеро, яҳудий вужуди пайдо бўлганидан буён, Оли Сауд режими унга қарата бирор маротаба ҳам ўқ узмаган. Шундай экан, ҳақли савол туғилади: агар ушбу қурол-яроғлар Уммат душманларига қарши ишлатилмас экан, у ҳолда улар кимга қарши ва қандай мақсадда сотиб олинмоқда?! Булар мусулмонларни қатл қилиш учун сотиб олинмаяптими?! Ахир, Яман уруши бунинг яққол исботидир! Улар ўз қиролликларидаги ва бошқа исломий ўлкалардаги миллионлаб мусулмонларнинг очлик исканжасида азоб чекаётганини кўра-била туриб, нима сабабдан Американинг таназзулга юз тутган иқтисодиётини қутқариш учун миллиардлаб доллар сармоя киритмоқдалар?! Афсуски, бу – уларнинг Америка иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун мусулмонлар бойлигини кўкка совуриши, ўзларининг ҳашаматли қасрлари ва шаҳватлари йўлида исроф қилиши ёхуд Умматга заррача наф келтирмайдиган беҳуда лойиҳаларга сарфлаши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас.

Оли Сауд ҳукмдорлари ҳам, худди бошқа мусулмон раҳбарлари каби ақлсиздирлар. Улар қўлларидаги бойликларни Умматга ҳеч қандай наф келтирмайдиган ўринларга совурмоқдалар. Ваҳоланки, бу бойликлар на уларнинг ва на оталарининг шахсий мулки эмас, балки Умматнинг ҳаққидир. Росулуллоҳ ﷺ:

«النَّاسُ شُرَكُاءُ فِي ثَلَاثٍ: فِي الْمَاءِ وَالْكَلَأِ وَالنَّارِ»

«Одамлар уч нарсада: сув, яйлов ва оловда шерикдирлар», дея марҳамат қилганлар. Демак, нефть, газ, қазилма бойликлари, денгиз ва дарёлар умумий мулк сирасига киради. Давлатнинг асл вазифаси ушбу бойликларни ғамхўрлик билан тасарруф этиш ва одамларни улардан тўлақонли баҳраманд қилишдан иборатдир. Агар исломий юртлардаги режимлар мазкур тамойилга амал қилганларида эди, бу ўлкаларда бирорта ҳам фақир қолмаган бўлур эди. Бироқ, ақлсиз ҳукмдорлар халқни ўз ҳаққидан маҳрум этиб, ушбу бойликларни ўз шаҳватлари йўлида совурмоқдалар ҳамда Уммат душмани бўлмиш хўжайинларига пешкаш қилмоқдалар.

Эй мусулмонлар!

Шубҳасиз, бундай ишга фақат ақлсиз-нодонларгина қўл уради. Ақлсиз кишига нисбатан шаръий ҳукм эса — унга чеклов қўйиб, тасарруфдан тўсиб қўйишдир. Бас, шундай экан, ҳукмдорларингизни жиловлашга шошилинг! Уларга бойликларингизни тасарруф этишни тақиқлаб қўйинг ва Халифаликни барпо этиш йўлида Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда фаолият қилишга қўзғалинг. Ана шунда ер юзида Аллоҳнинг шариатини қоим қилиш ва Унинг динини бутун инсониятга олиб чиқиш орқали Роббингизни рози қиласиз, мазкур ақлсиз ҳукмдорлар совурган бойликларингизни қайтариб оласиз ҳамда дунё ва охират саодатига эришасиз.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий

матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button