Янгиликлар

АҚШнинг Эронга қарши урушдаги харажатлари 11,3 миллиард долларга етди

АҚШнинг Эронга қарши урушдаги харажатлари 11,3 миллиард долларга етди

АҚШ Мудофаа вазирлигининг Конгрессга тақдим этган ҳисоботига кўра, Эронга қарши олиб борилган ҳарбий ҳаракатларнинг дастлабки олти куни мамлакат ғазнасига 11,3 миллиард доллардан ортиқ зарар келтирди.

Мазкур маблағ, асосан, қўлланилган ўқ-дорилар қийматини ўз ичига олади. Ҳали бунга тезкор амалиёт харажатлари, жавоб зарбалари оқибатида кўрилган зарарлар ва қурол-яроғ омборларини қайта тўлдириш учун кетадиган маблағлар киритилмаган. Демак, реал талафотлар миқдори бундан бир неча баробар юқори бўлиши муқаррар. Айниқса, минтақадаги ҳарбий базаларда кузатилаётган харажатлар ҳаддан ташқари юқорилигича қолмоқда.

Харажатларнинг бу қадар шиддат билан ўсиши Конгресс аъзолари ўртасида ҳарбий амалиётларни молиялаштириш бўйича кескин келишмовчиликларга сабаб бўлмоқда.

“Center for Strategic and International Studies” (CSIS) яъни, Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказининг таҳлилларига кўра, агар мазкур низо куз фаслига қадар чўзиладиган бўлса, умумий харажатлар 215 миллиард долларга қадар етиши мумкин. Оқ уй эса ҳозирча Конгрессга шошилинч молиялаштириш бўйича расмий сўров юборишга шошилмаяпти

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button