Савол-жавобларСиёсий

АҚШ Миллий хавфсизлик стратегияси ҳужжати

Саволга жавоб

АҚШ Миллий хавфсизлик стратегияси ҳужжати

Савол: 2025 йил 5 декабрь куни Трамп жамоатчиликка АҚШнинг янги Миллий хавфсизлик стратегияси ҳужжатини эълон қилди.  У 35 саҳифадан иборат. Ушбу ҳужжат билан, масалан, Байден стратегияси ўртасида қандай фарқ бор?

Жавоб: Ушбу ҳужжатларни чуқур мулоҳаза қилиб, диққат билан таҳлил қилганимизда, асл-асос ва моҳият жиҳатидан республикачи Трамп томонидан 2017 — 2025 йилларда эълон қилинган Миллий хавфсизлик стратегия ҳужжатлари ёки Рейган 1988 йилда, Буш катта 1990 йилда, Буш кичик 2002 йилда эълон қилган ҳужжатлар билан демократлар партиясидан президентлар — Клинтон 1994 — 1998 йилда, Обама 2010 — 2015 йилда ва Байден 2022 йилда эълон қилган ҳужжатлар ўртасида ҳеч бир фарқ йўқлигини кўрамиз.

Ягона фарқ услуб ва қўлланган сўзлардадир, холос. Чунки уларнинг барчасида АҚШнинг глобал гегемонлигини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашни мақсад қилинган. Республикачилар Америка дунёга етакчилик қилишини ҳеч қандай пардасиз, гапни айлантириб ўтирмай, очиқ-ошкор айтаётган бўлсалар, демократлар буни усти ялтироқ, алдамчи иборалар билан ифодалашмоқда: баъзан чалғитиш орқали, баъзан эса гапни ўраб ва ёйма ифодалаш йўли билан…

Саволда сўралганидек, мен ушбу жавобда эътиборни бу стратегиялар тафсилотларига киришишдан кўра кўпроқ улар ўртасидаги фарққа қаратмоқчиман. Тафсилотларига эса Байден стратегияси билан Трамп стратегияси ўртасидаги фарқни очиб бера оладиган даражада киришаман.

Бунга ойдинлик киритиш учун Аллоҳдан тавфиқ сўраб қуйидагиларни айтаман:

1- 2016 йил 18 ноябрда чиқарган савол-жавобимизда қуйидагилар келган:
“Америка геосиёсий контурлари (асосий линиялари) хусусида республикачилар билан демократлар ўртасида фарқ йўқ, фарқ услублардадир, холос… Бунинг сабаби икки партиянинг пайдо бўлиш тарихи билан боғлиқ. Республикачи партияни, ўзлари оғиз кўпиртириб, сафсата сотадиган – демократия “тўни” да кўриниш кўпам қизиқтирмайди, уларда кибру ҳаво ва манманлик сингиб кетган ‘ковбой”ларча манера-иш тутиш устун. Бу партия ўша муҳитда пайдо бўлгани учун унда ҳозиргача шундай манера устун бўлиб келмоқда…

Маълумки, ковбойлар сақофати – кучини кўрсатиб, уни уриб, буни ўлдирадиган, у ер-бу ерни портлатадиган шахсга мойилдир. Уларни бегуноҳ одамларни ўлдириш каби жиноятлар ташвишга солмайди, чунки бундай жиноятлар уларнинг мамлакатида кенг тарқалган. Улар қурол олиб юришни ва уни ўз истакларига қараб ишлатишни яхши кўришади. АҚШ Сенати душанба куни демократлар партиясининг шахсий қурол харид қилмоқчи бўлган шахсларнинг жиноий ва руҳий ўтмишини кенгроқ текширишга рухсат берувчи таклифини рад этгани бунга мисолдир. Демак, республикачиларни қуролга эга бўлишни тартибга солиш қизиқтирмайди, бунга сабаб, қурол савдогарлари лоббисининг улар устидан ҳукмрон эканлигидир.

Демократлар партиясида эса алдов, сохта демократия “тўни”ида кўриниш инглиз услубига тақлид қилиш устун. Улар заҳарни усти ялтироқ қоғозга ўраб беради, сизни ўлдирар экан, тиржайиб тураверади. Республикачилар эса заҳарни очиқ-ойдин беради, сизни ўлдирар экан, тишини ғижирлатиб туради… Шунинг учун ҳам демократ президентлар алдашга ва онгсиз-ғофилларнинг дўстлигини қозонишга устамонроқ бўлади, республикачи президентлар эса бировни алдаб ўтирмайди, уларнинг адовати очиқ-ошкора билиниб туради.

Бунинг мисолларини иккала тарафдан бўлган президентларнинг яқин тарихида кузатиш мумкин. Масалан, Буш салибчилик уруши ҳақида гапирса, Обама Қоҳирада Қуръон оятини далил қилиб келтиради. Ваҳоланки, иккаласи ҳам Исломга қарши ҳийла қилмоқда! Шунинг учун ҳам, ҳозиргина айтиб ўтганимиздек: “демократ президентлар алдашга ва ғофилларнинг дўстлигини қозонишга устамонроқ бўлади, республикачи президентлар эса бировни алдаб ўтирмайди, уларнинг адовати очиқ-ошкора билиниб туради”.

 Ҳатто бу иккала партия рамзида ҳам, бизнинг айтганларимизга мос равишда, маънода фарқ мавжуд. Америкалик  (асл келиб чиқиши олмониялик) карикатурачи рассом Томас Наст 1870–1874 йилларда Harper журналида эшак сувратини бир тўда ҳайвонларни – улар орасида ҳамма ёқни вайрон қилаётган қутурган фил ҳам бор – қўрқитиш учун арслон қиёфасига кириб олган кўринишда нашр қилган эди. Ўшандан кейин эшак демократлар, фил эса республикачилар рамзига айланди. Бу икки рамз иккала партиянинг асл башарасини акс эттиради. Шундай қилиб, демак, Трампнинг хатти-ҳаракатлари республикачи партия номзодлари  хатти-ҳаракатларидан фарқли ўлароқ ҳеч бир янгилик эмас, нари борса, бир шахсни бошқасидан ажратиб турадиган шахсий хусусиятлардир, холос…”) Иқтибос тугади.

2- Шунга биноан, республикачиларга сингиб кетган кибру ҳаво ва манманлик, демократларда томир отган алдов ва чалғитиш услубини ҳар икки партияга мансуб президентлар эълон қилган стратегия ҳужжатларида яққол сезиш мумкин:

  • Масалан, Байден стратегияси Америка етакчилигини давомли сақлаб туришга, гегемонликни ва дунё системасини мустаҳкамлашга интилади, буни ҳамкорлик, демократия, инсон ҳуқуқлари, дипломатия каби чалғитувчи гап-сўзлар орқали амалга оширади..
  • Трамп шахсиятида эса ўта манманлик, ҳукмронликка бўлган ҳирс, зўр бериб ўзини кўз-кўз қилиш, даҳолик етишмаслиги, ички курашларга мойиллик ва рақибларни четлатиш ҳамда эйфория ҳолати яққол кўзга ташланади. Шунинг учун унинг мақсади Американинг дунёдаги гегемонлигини “”Энг аввало Америка”, “Тинчликка куч орқали эришилади” каби очиқ, ниқобсиз шиорлар орқали сақлаб қолишдир. У ҳатто ўзининг стратегик иттифоқчиларини ҳам – гапни айлантириб ўтирмасдан – камситиш даражасигача борди. Буни Трамп ўзининг стратегия ҳужжатида ушбу сўзлари билан очиқ айтди:
    “Бу стратегия Америка қудрати ва гегемонлигини мустаҳкамлаш, мамлакатимизни ҳар қачонгидан ҳам янада буюк қилиш учун ана шу ва бошқа барча устунликларни бирлаштиришни мақсад қилади”. АҚШ Миллий хавфсизлик стратегияси, 2025 йил].

Шунингдек, “Асосий принциплар” сарлавҳаси остидаги деярли барча қўшимча иловаларда Америка гегемонлигини ҳимоя қилиш, мустаҳкамлаш ва давомли қилиш масаласи қаттиқ урғу билан таъкидланган. Бу принциплар қуйидагилар: тинчлик орқали қайта қуриш, иқтисодий хавфсизлик, мувозанатли савдо, таъминот занжирлари ва муҳим ресурсларга кириб боришни таъминлаш, мудофаа саноати базасини қайта тиклаш, энергетик ҳукмронлик, молия секторида Америка устунлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш.

3- Байден, Обама, Клинтон каби демократ президентлар эълон қилган миллий стратегия ҳужжатлари Америка гегемонлигини “юмшоқ куч” орқали, БМТ ва НАТО каби халқаро ташкилотлар воситасида юритишга асосланган бўлиб, демократия ва инсон ҳуқуқлари каби алдовчи иборалар қўлланган эди. Чунки демократларнинг миллий стратегияси ҳужжатига кўра, Америка  дунёнинг жандармидир. Ваҳоланки бу ролнинг ўзига яраша харажатлари ва оғирликлари бор. Шунга қарамай улар буни тўлашни – америкача дунё тартиби давомийлигини кафолатлаш ва Американинг мустамлакачилик нуфузини ёйиш учун керакли солиқ сифатидаги бир зарурат, деб билишади.

Республикачилар стратегияларида эса, Никсон ва Трамп ҳужжатларида кузатилганидек, мантиқ бошқачадир. Чунки улар иттифоқчилардан Америка уларни ҳимоя қилиши ва хавфсизлик “зонтиги” билан таъминлаши эвазига  тўлов тўлашни талаб қилишади… Бу нарса Трампнинг 2025 йилги ҳужжатида “Юкни ўзаро бўлашиш ва харажатларни ўтказиш” деган кичик сарлавҳа остида очиқ кўринди. У НАТО давлатларига мудофаа учун ўзларининг ЯИМидан 5 фоизини ажратиш мажбуриятини юклади”. 2025 йилги америка миллий хавфсизлик стратегияси.

Кўриниб турганидек, амал қилинаётган услублар турлича, қўлланаётган воситалар ҳар хил, асосий принципларда шарт-шароит ва ўзгаришларга қараб тавофут бор бўлса-да, лекин Миллий хавфсизлик стратегияси ҳужжатларидан — у Трамп даврида ёки Байден, Обама, Буш, Клинтон даврида ёки бу мустамлакачи давлатнинг бошқа президентлари томонидан чиққан бўлсин, ҳеч фарқсиз — кўзланган асосий мақсад битта ва ўзгармас бўлиб қолаверади. У ҳам бўлса, Американинг глобал етакчилигини сақлаб қолиш, унинг гегемонлигини мустаҳкамлаш ва АҚШга тенг келадиган ҳар қандай кучнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик!

4- Шунга асосланиб айтиш мумкинки, Трамп эълон қилган стратегия ҳужжати мақсадлар жиҳатидан туб ўзгариш ҳисобланмайди. Аксинча у ана шу мақсадларга эришиш учун қўлланадиган услублардаги ўзгаришдир, холос. Бу ҳақда 2016 йил 18 ноябрда чиқарилган саволга жавобимизда ҳам қуйидагилар келган эди:
“Америка сиёсатида собиқ президент даврида муҳокама қилинган асосий масалаларда ўзгариш бўлгани ҳақида айтадиган бўлсак, асосий контурларнинг ўзгариши кутилмайди, балки услублар ўзгариши мумкин, холос. Чунки Америка системасида турли институтлар ҳукмрон бўлиб, улардан ҳар бири бошқарилади, улардан ҳар бирининг ошиб борадиган ёки камаядиган ваколатлари бор… Бунинг эса Америка сиёсатининг асосий контурларини деярли ўзгармас ҳолда сақланиб қолишига таъсири бор ва шу билан бирга услубларда фарқ бўлиши мумкин…”. Иқтибос тугади.

5- Буни АҚШ ташкил топгандан кейин Америка сиёсий партияларининг пайдо бўлиши тарихини кўриб чиқиш орқали ҳам тасдиқлаш мумкин. Чунки улар битта асосдан, Америка етакчилиги ва гегемонлигини сақлаб қолиш асосидан келиб чиқади. Бу партиялар бир-биридан фақат услублар ва шахсий  зўравонликда фарқ қилади:

а) Европадан Америкага, айниқса Шимолий Америкага қочқин ва сайёҳ бўлиб келганлар у ерларни босиб олиб, маҳаллий аҳоли — қизилтанли ҳиндуларни қулга айлантиргандан кейин, давлат тузишга киришдилар. Википедиядан иқтибос келтирамиз:
“Атлантика океани соҳили бўйлаб жойлашган ўн учта Британия колонияси, 1776 йил 4 июль куни мустақиллик декларациясини эълон қилди, улардан биринчи инглизларнинг Виржиния колонияси бўлди. Декларация Британиядан мустақилликни ва федерал ҳукумат тузилишини маъқуллади. 1787 йил 17 сентябрда Филадельфия келишуви Американинг ҳозирги конституциясини маъқуллади ва у 1788 йилда тасдиқланди. Бу билан эса ана шу штатларни битта республиканинг ўз марказий ҳукуматига эга қисмига айлантирди. Кейинчалик Америка Франция, Испания, Мексика ва Россиядан ерларни олди ҳамда Техас ва Гавайини ўзига қўшиб олди. Сўнгра 1789 йилда АҚШ расман ташкил топди ва Жорж Вашингтон (1789–1797) АҚШнинг биринчи президенти бўлди”.

б) Демократ-Республикачилар партияси Конгресс таркибида Александр Гамильтоннинг марказлашган сиёсатига мухолиф бўлганлардан ташкил топган оппозицион фракциядан пайдо бўлди. Гамильтон президент Жорж Вашингтон даврида хазина вазири бўлган.

в) Демократ-Республикачилар партияси 1828 йилгача фаолият юритди. Бу даврга келиб айни шу йили Эндрю Жексон тарафдорлари томонидан ҳозирги Демократлар партияси тузилди. 1854 йилда эса ҳозирги Республикачилар партияси пайдо бўлди. Абраҳам Линколн 1865 йилда Американинг биринчи республикачи президенти бўлди.

6- Шунга биноан, демак, бу партияларнинг келиб чиқишидаги асос битта, у ҳам бўлса, Америка ҳукмронлигини ўрнатиш. Уларнинг ўртасидаги фарқ услубларда, ифлослиги ва шахсига хос зўравонлиги даражасидадир, холос. Фарқ шу учтадан нарига ўтмайди.

Масалан, Трамп эълон қилган янги стратегия ҳужжати “ковбойлар” манманлик сингиб кетган турмуш тарзининг энг ашаддий кўринишидир. Ҳозиргина айтиб ўтганимиздек, демократлар тулкидек ҳаракат қилиб, заҳарни ялтироқ қоғозга ўраб беришга уринади (буни демократия, инсон ҳуқуқлари ва дипломатик сўз ўйини ниқоби остида амалга оширишади), республикачилар эса заҳарни қандай бўлса шу ҳолича зўрлаб тиқиштиришади, тиқиштирар экан, тишларини ғижирлатади ва очиқдан-очиқ қўпол куч ишлатади. Трампнинг “Энг аввало Америка” шиори, аслида, мустамлакачилик шантажи сиёсатидан бошқа нарса эмас. Ва бу нарса ҳатто ўз иттифоқчиларига “ҳимоя эвазига пул тўла” дея солиқ юклаётганидан ҳам маълумдир.

7- Бинобарин, Трамп ва Байден стратегияларига чуқур назар ташланса, фарқ фақат услуб, ифлослик ва шахсига хос зўравонлик даражасида эканлиги яққол кўринади.. Ҳозиргина айтиб ўтганимиз буни кўрсатиб турган бўлса-да, лекин иккала стратегия ҳам бир қатор халқаро масалаларга алоҳида тўхталган. Улардан аксарига бу стратегияларнинг қараши деярли кўп ҳам фарқ қилмайди, масалан Европа, Хитой каби. Бу масалалардан услуб, ифлослик ва ўзига хос зўравонлик фарқи кўзга ташлангани бор, масалан Ғарбий Яримшар масаласи каби. Уларнинг орасида эса Яқин Шарқ каби унинг ўзи ва аҳолисига ёмон макр қилиш асосида келишиб олишган масалалар ҳам бор. Келинг, Ғарбий яримшар ва Яқин Шарқ хусусида Байден, сўнгра Трамп стратегиясида келган жиҳатларни қисқача айтиб ўтайлик:

а) Ғарбий яримшар: Чунки Монро доктринаси айнан унга тааллуқлидир. Шунга асосан, Монро ва унинг доктринаси ҳақида бир оз сўз юритамиз: 
Жеймс Монро АҚШнинг бешинчи президентидир (1817–1825). У 1819 йилда Флоридани уни бошқариш учун қўлга киритди. 1823 йилда эса Монро доктринаси эълон қилинди. Унда  Европанинг америкаликларнинг ишларига ҳар қандай аралашувига Қўшма Штатларнинг қарши туриши билдирилди.. У, президент Монро1823 йил 2 декабрда Конгрессга йўллаган баёнотномада чиқди. Монро Доктринаси Ғарбий яримшардаги ҳар бир давлатнинг мустақиллигини – Европанинг уларни таъқиб қилиш мақсадидаги аралашувига қарши ёки уларнинг ўз тақдирини ўзлари белгилашларига дахл қилишига қарши – кафолатлашга чақирди. (Википедиядан қисқартириб олинди).

Ана шундан кейин америка президентлари шу доктрина асосида иш юритишди, фарқ услубларида, қанчалик ифлосликлари ва зўравонликларида бўлди, холос.. Қуйида       Байден ва Трамп стратегияси бўйича иккаласидан содир бўлган нарсани – иккаласи ўртасидаги фарқни баён қилиш учун – қисқача айтиб ўтамиз:

  • Байден стратегиясида кўрсатилишича, бу минтақа “АҚШга энг кўп таъсир ўтказадиган минтақадир. Зеро, у билан бўладиган йиллик савдо ҳажми 1,9 триллион долларга етади,. Бундан ташқари  умумий қадриятлар, демократик анъаналар ва оилавий ришталар ҳам бор. Бу стратегиядаги қараш бўйича, Қўшма Штатлар икки америка давлатларида ўз компаниялари ишини фаоллаштириши зарур.    Байден стратегияси Қўшма Штатлар чегара инфратузилмаси структурасини модернизациялашни ва минтақа давлатлари билан биргаликда адолатли, тартибли ва гуманитар миграция тизимини барпо қилишни давом эттиради. Миграцияга оид юридик йўналишларни кенгайтириш вазифасини ва контрабандага қарши курашни давом эттиради…”. Америка бирон бошқа буюк давлатнинг Америка нуфузи билан рақобатлашадиган кучга эга бўлишига ёки ундан ўтиб кетишига йўл қўймайди. Лекин буни демократия  ва инсон ҳуқуқлари каби алдов ва ифлос услублар билан, охирида эса ҳарбий ҳаракатлар билан амалга оширади..
  • Трамп стратегияси эса бошида ҳарбий ҳаракатлар билан – ҳатто амалга оширилмаса ҳам – таҳдид қилишдир!        Трамп стратегиясида манманлик, таҳдид ва қўрқитиш услуби бор. Унинг (бир оз ўзбошимчалиги ҳам бор) стратегиясида қуйидагилар келган: “Монро доктринасини – Америка хавфсизлигини ҳимоя қилиш ва унинг Ғарбий яримшар устидан назоратини қайтариш учун – “Американинг ўзига, Канада ва Жанубий Америкага” татбиқ этиш. У ерларда ташқи кучларнинг жойлашишига йўл қўймаслик” ва уларни АҚШга тегишли минтақа” деб ҳисоблаш”. Шунинг учун ҳам Трамп Канададан Америкага 51 чи штат бўлиб қўшилишни талаб қилди, Панамага эса Хитой билан бўлган келишувларини бекор қиласан, деб таҳдид қилди. Натижада Панама уларни бекор қилди. 2026 йил 3 январда эса Венесуэлага ҳужум қилиб, пойтахт Каракасни бомбардимон қилди ва президент Мадуро билан унинг хотинини қамоққа олди. Ваҳоланки бу — анъанавий жирканч мустамлакачилик ҳиди уфуриб турган  такаббурликдир! Ғарбий Яримшар билан бўлган бу муомала “Монро доктринасини тўлдирувчи Трамп доктринаси” деб аталди. Бугина эмас, балки Трамп сакраб, НАТО аъзоси Данияга қарашли Гренландияга ҳам таҳдид қилди! Трампнинг туғёнга тушгани очиқ кўриниб турибди!!

б) Яқин Шарқ масаласи: Ҳозиргина айтиб ўтганимиздек “У масалалар орасида Яқин Шарқ каби унга ва унинг аҳолисига ёмон макр қилиш асосида келишиб олишган масалалар ҳам бор”. Чунки бу икки стратегияда яҳуд вужудини қўллаб-қувватлаш ва мусулмонлар устидаги ҳукмдорларнинг у билан алоқани нормаллаштиришини кенгайтириш,  Уммат бойликларига, айниқса Кўрфази нефти ва газига ташланиш, Яқин Шарқдаги, жумладан, Ҳурмуз ва Бобул Мандаб бўғози сув йўллари орқали ўтадиган денгиз навигацияси устидан назорат ўрнатишдан ташқари, “терроризмга қарши кураш” ҳам кўрсатиб ўтилди. Уларнинг ифлос урфида “терроризм” деганда, Ислом ва Ислом бошқаруви назарда тутилади. Трамп ўз стратегиясида Яқин Шарқ ҳақида: “Бу минтақанинг терроризм ўчоғига айланишига йўл қўймаслик” деб кўрсатиб ўтса, Байден ўз стратегиясида: “террористик таҳдидларга қарши кураш” деб кўрсатиб ўтади. Буларнинг барчасидан мақсад –минтақа аҳолисининг мабдаси бўлмиш Исломга таҳдид қилишдир. Зеро, бу минтақа аҳли мусулмонлар бўлиб, ўз Исломий мабдалари асосида давлатларини қуришга, юртларини америка ва ғарб ҳукмронлигидан озод қилишга, уларга тобе режимларни қулатишга, фақат алоқаларни нормаллаштириш келишувларини дафн қилишгагина эмас, балки яҳуд вужудини бутунлай йўқ қилишга ҳаракат қилмоқдалар.

8- Хулоса: Иккинчи жаҳон урушидан бери америка президентлари эълон қилган “Миллий хавфсизлик стратегияси” ҳужжатларининг асос ва моҳияти ўзгармай келди.. Амалга ошириш услублари, Америка ҳукмронлигини ўрнатиш, ҳимоя қилиш, давом эттириш, Ислом ва Унинг аҳлига қарши курашиш ва Ислом Давлати бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатининг қайта тикланишига йўл қўймасликда бутун кучларини сарфлашдаги ифлослик ва ўзига хос туғён ўзгармоқда, холос.

Улар нақадар ёмон ҳукм юритишмоқда! Рошид Халифалик, ҳатто унинг номи тилга олинишининг ўзи ҳам уларнинг уйқусини учирмоқда. Бу ҳақда, бир неча кун олдин, 2025 йил 21 декабр куни АҚШ Миллий разведка директори Тулси Габбард бундай дейди:
“Бу Исломий идеология бизнинг озодлигимизга тўғридан-тўғри таҳдид солмоқда,. Чунки у моҳиятан сиёсий идеология бўлиб, глобал Халифаликни қуришга ҳаракат қилмоқда”.

Биз эса уларга бундай деймиз:

﴿مُوتُوا بِغَيْظِكُمْ﴾

“Ғазабингиздан ёрилиб ўлинглар!”

Чунки Ислом уммати уйғонмоқда. У биз бошимиздан кечираётган мана бу зўравон подшоҳликдан кейин, Аллоҳнинг изни ила,  ўзининг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатини албатта қуради:
«…Сўнгра зўравон подшоҳлик бўлади, у Аллоҳ Ўзи хоҳлаган муддатгача  бўлади, сўнгра Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради. Сўнгра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади… Шундан кейин Пайғамбаримиз сукут қилдилар ». Бу ҳадисни Аҳмад чиқарди.

Ўшанда тоғут Трамп ва унинг югурдак ёрдамчиларининг тақдири ҳам Кисро ва Қайсарнинг Халифалик қурилганидан кейинги тақдири каби бўлади:

﴿بَلَاغٌ فَهَلْ يُهْلَكُ إِلَّا الْقَوْمُ الْفَاسِقُونَ﴾

“(Бу Аллоҳ томонидан нозил қилинган) бир баёнот-хабардир. Бас, фақат фосиқ-итоатсиз қавмгина ҳалок қилинур”.  

25 Ражаб 1447ҳ
14 январ 2026м

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button