Европа Иттифоқи АҚШга қарши санкция тайёрламоқда

Европа Иттифоқи АҚШга қарши санкция тайёрламоқда
Европа давлатлари Арктикадаги таъсирини кучайтириш орқали АҚШ президенти Доналд Трампни Гренландияни аннексия қилиш ниятидан қайтаришни умид қилмоқда. Агар Трамп оролга НАТО қўшинларини жойлаштиришга қарши чиқса, Европа Иттифоқи унга қарши санкция қўллаш имкониятини кўриб чиқади.
«The Telegraph» нашри тарқатган хабарга кўра, агар Трамп НАТО қўшинларини Гренландияга жойлаштириш таклифини рад этадиган бўлса, бунга қарши Европа Иттифоқи Америка компанияларига нисбатан санкция киргизиш режасини тайёрламоқда. Санкциялар Meta корпорациясига, Google, Microsoft ва Х компанияларига ҳам қўлланилиши мумкин. Улар учун Европа Иттифоқида иш юриртиш таъқиқланиши эҳтимоли бор. Шунингдек, санкциялар Америка банклари ва молия институтларига ҳам қўлланилади. Бундан ҳам жиддийроқ сценарий сифатида Европада жойлашган АҚШ ҳарбий базаларидан АҚШ қўшинларини чиқариб юбориш имконияти ҳам муҳокама қилинмоқда.
The Telegraph газетаси худди шу мақолада НАТО қўшинларини оролга жойлаштириш режаси ҳақида хабар берди. Нашр манбаларига кўра, Британия бу режа бўйича Европадаги иттифоқчилари билан музокаралар олиб бормоқда. Ҳозирча бу режалар тайёргарликнинг дастлабки босқичида турибди.
Айни пайтда, АҚШ президенти Доналд Трамп «агар АҚШ Гренландияни эгалламаса», уни Россия ёки Хитой эгаллаб олиши мумкинлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, оролнинг ўзини ўзи мудофаа қилиш системаси деярли йўқ. Трамп Гренландиянинг мудофаа имкониятини масхара қилиб, унинг ҳозирги мудофааси шунчаки «иккита итга боғланган чана»га тенглигини билдирди.




