Жогорку Кенешга миллиарддан ортиқ маблағ сарфланмоқда

Жогорку Кенешга миллиарддан ортиқ маблағ сарфланмоқда
Қирғизистон учун Жогорку Кенешни молиялаштириш қимматга тушмоқда. 2015 йилдан бошлаб 2025 йилгача парламентни бюджетдан молиялаштириш учун 9 миллиард 634,9 миллион сом сарфланди. Бу маблағларнинг деярли ярми 2022-2025 йилларга тўғри келади.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, парламентга ажратилган маблағлар 2022 йилдан бошлаб кескин орта бошлади. Масалан, 2021 йилда парламентни молиялаштириш учун 689,5 миллион сом ажратилган бўлса, 2022 йилда 950,6 миллион сом, 2023 йилда 1 миллиард 155,2 миллион сом, 2024 йилда 1 миллиард 360,2 миллион сом ва 2025 йилда эса 1 миллиард 257,1 миллиард сом ажратилди.
2021 йилда депутатлар сони чорак қисмга қисқартирилиб, парламентда 90 нафар депутат қолганига қарамай, харажатлар камайиш ўрнига, аксинча яна ортди. 2020 йилда бюджетдан ҳар бир депутат учун йилига 5,6 миллион сом ажратилган бўлса, 2025 йилда бу миқдор уч бараварга ортиб, қарийб 14 миллион сомга етди.




