Хабар ва изоҳ

Инсон ҳуқуқлари куни: Йўқ нарса билан табриклаш

Инсон ҳуқуқлари куни: Йўқ нарса билан табриклаш

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қирғизистон фуқароларини Инсон ҳуқуқлари куни билан табриклади. У ўз нутқида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси тамойилларининг қирғиз анъаналарига мос келишини ва ор-номус, адолатга ҳурмат билан қараш Конституцияда мавжудлигини таъкидлади. Шунингдек, Жапаров фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, демократик институтларни ривожлантириш, камситишга қарши курашиш ва озчилик гуруҳларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини ҳам таъкидлаб ўтди. Жапаров одамларни ўзаро бир-бирини ҳурмат қилишга, маданий ва маънавий қадриятларни сақлашга ҳамда мамлакат фаровонлиги учун биргалашиб ҳаракат қилишга чақирди.

Изоҳ:

Президентнинг Инсон ҳуқуқлари куни билан табриклаши Қирғизистондаги сиёсий эркинликнинг ҳақиқий ҳолати билан солиштирганда умуман бир-бирига тўғри келмайди. Қадр-қиммат, адолат ва ҳурматга асосланган расмий риторика танқидий фикрлар, сиёсий рақобат ва эркин маълумот олиш имкониятлари чекланган ҳақиқий воқеликка мос келмайди.

«Демократик жараёнларни ривожлантириш» ва «адолат институтларини мустаҳкамлаш» ҳақидаги баёнотларга қарамай, Қирғизистон нафақат авторитар режимга, балки аста-секинлик билан диктаторлик моделига ўтиб бораётгани сезилмоқда. Ўзгача кўзқарашлар таҳдид сифатида қабул қилиниб, шахсий фикрлар давлат ривожи учун тўсиқ сифатида баҳоланмоқда. Буни маҳаллий вазиятдан узоқ бўлган халқаро ташкилотлар берган баҳолар ҳам тасдиқлайди. Фаолларга босим ўтказиш ва журналистларга қарши жиноий ишлар қўзғаш каби чоралар «инсон ҳуқуқларига содиқлик» ҳақидаги тантанали баёнотларга умуман мос келмайди. Ғарбнинг демократик моделини кўтариб чиқаётганлар Исломни кўтариб чиқаётганларга қараганда кўплаб дастакчиларга, босим ўтказиш механизмларига, ҳуқуқий воситаларга ва ахборот воситаларининг қўллаб-қувватловига эга. Бу уларнинг хавфсизлигини кафолатлайди. Натижада, биринчи навбатда диний гуруҳлар, айниқса мусулмонлар босимга дучор бўлмоқда. Қирғизистонда бу ҳолат назорат остига олиш, текшириш ва чекловлар орқали намоён бўлмоқда. Ҳукумат бундай сиёсатни “жамият хавфсизлиги”, деган ёлғон баҳона билан оқлашга ҳаракат қилмоқда.

Бироқ, айбни ташқаридан тэмас, капитализмнинг ўзидан қидириш керак. Чунки «фуқаролик ҳуқуқлари» ва «инсон ҳуқуқлари» каби тушунчалар либерал капитализм доирасида шаклланган тушунчалар бўлиб, улардан маълум манфаатлар кўзланади. Шуни тан олиш керакки, бу қадриятлар сиёсий ва иқтисодий тизимни қўллаб-қувватлаш учун тузилган мафкуравий лойиҳага айланиб улгурганига анча бўлган. Ҳатто ўзларини ушбу моделнинг асосчилари ва васийлари сифатида кўрсатаётган давлатлар ҳам чуқур ички қарама-қаршиликларга дуч келмоқда. Керак бўлса, эркинлик рамзи бўлган ва ўзини дунёда инсон ҳуқуқларини ҳимоячиси сифатида кўрсатиб келган АҚШнинг ўзида ҳам сиёсий тафриқа, давомли тенгсизлик, полиция зўравонлиги ва ўзлари ёқлаб чиқаётган ҳуқуқларнинг бузилиш ҳолатлари кенг тарқалган.

Шунинг учун Қирғизистонда ҳукуматнинг «умумий нормалар»га содиқлиги ҳақида баёнотлар берилганда, сўзларга эмас, балки давлатнинг реал ҳаракатларига эътибор қаратиш лозим. Сиёсий майдонннинг очиқлиги, судларнинг мустақиллиги, журналистларнинг хавфсизлиги, дин эркинлиги, нодавлат ташкилотлар, сиёсатчилар ва диний жамоаларга босим ўтказилмаслиги амаллар билан баҳоланиши керак. Шунинг учун, агар тантанали расмий баёнотлар билан ҳақиқий воқелик бошқа бошқалигича қолаверса, бундай байрам табриклари ҳам қуруқ сўзлигича қолаверади.

Қирғизистон инсоннинг қадр-қиммати ва шаъни фақат шиордан иборат бўлибгина қолмай, балки ҳақиқий қадриятга айланган мамлакат бўлиши мумкин. Бироқ, бу фақат шариатни ҳимоя қилишга қаратилган мақсадларга қайтиш орқали амалга ошади, ҳамма нарсани Билувчи ва ҳар бир мусулмоннинг манфаатларини унутмайдиган Зотнинг қонунини ўрнатиш орқалигина амалга ошади. Бунинг учун аввало афсонага айланган демократиянинг ёлғонлигини тушуниш ва тан олиш лозим. Кейин эса жамиятни ўзгартириш учун сиёсий иродани вужудга келтириш керак. Бу мақсадга «барқарорлик» ва «анъана» баҳонасида жамиятга босим ўтказиш орқали ҳеч қачон эришиб бўлмайди!

Ҳужжат Жамия

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button