Янгиликлар

(Исроил) қамали сабабли Ғазода болалар ўлими кўпаймоқда

(Исроил) қамали сабабли Ғазода болалар ўлими кўпаймоқда

12 кунлик фаластинлик мурғакгина чақалоқ ҳавонинг қаттиқ совуб кетиши туфайли вафот этди. Бу билан қишда совуқдан вафот этган болаларнинг умумий сони 11 нафарга етди.

Ўз уй-жойларидан кўчирилган минглаб фаластинликлар кучли ёмғир, бўронлар ва совуқ шамоллар сабабли қулаган чодирларда ва вайрон бўлган уйларининг остиларида яшашга мажбур бўлмоқда. (Исроил) бомбардимонлари натижасида ҳаробага айланган Ғазо секторида бошланган оғир об-ҳаво шароити камида 25 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва деярли барча вақтинчалик чодирларни вайрон қилди. 135 000та чодирдан 127 000таси яшашга яроқсиз ҳолга келди.

Шифокорлар халқ орасида, хусусан болалар орасида касалликларнинг кескин кўпайиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Совуқ, намлик ва антисанитария шароитларида нафас олиш ва ошқозон-ичак касалликлари кенг тарқалмоқда. Инсонпарвар ташкилотлар ёқилғи, дори-дармон ва иситиш материалларига қўйилган чекловлар сабабли ҳар бир бўрон ёки ёмғир ҳалокатли таҳдидга айланаётганини айтиб, ёрдам ҳеч бир тўсиқларсиз мазлумларга етказиб берилишини талаб қилмоқда.

Эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш битимига қарамай, қамал давом этмоқда. Оддий одамлар, айниқса болалар, совуқ, касаллик ва оғир шароитларга дуч келмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button