Матбуот баёноти

Келгинди яҳудийларнинг ҳар кунги тажовузлари ҳамда Авжа ва бошқа ҳудудлардаги сургунлар халқаро тартибнинг асл башарасини фош этмоқда

Матбуот баёноти

Келгинди яҳудийларнинг ҳар кунги тажовузлари ҳамда Авжа ва бошқа ҳудудлардаги сургунлар халқаро тартибнинг асл башарасини фош этмоқда

Келгинди яҳудийлар тажовузларининг кескин авж олиши натижасида, Авжа шаршараси ҳудудидаги бадавийлар жамоаси истиқомат қиладиган манзилларда 2026 йилнинг январ ойи мобайнида кенг кўламли сургун амалиёти кузатилмоқда. Маълумотларга кўра, 2026 йилнинг 11 январига қадар 20 дан 33 гача бўлган оилалар ўз бошпаналарини тарк этишга мажбур қилинган. Келгинди яҳудийларнинг босқинчи кучлар ҳимояси остида кундалик тажовузлари тобора авж олмоқда. Бу тажовузлар сув резервуарларини бўшатиб юбориш, хонадонларга келадиган сув қувурларини кесиб ташлаш ва аҳолининг шаршаралардан сув олишига тўсқинлик қилишни ўз ичига олади. Бундан ташқари, чорва молларини ўғирлаш, электр симларини узиш ва аҳолига мунтазам тазйиқ ўтказиш одатий ҳолга айланган. Келгинди яҳудийларнинг сони ва тазйиқлари тобора ортиб бораётган бир пайтда, Авжа аҳли бу тизимли ҳужумлар қаршисида бутунлай ҳимоясиз ва қуролсиз қолган. Энг ачинарлиси, бу воқеалар маъмуриятнинг масъул идоралари – хоҳ Ахборот вазирлиги, хоҳ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки хавфсизлик кучлари бўлсин – мутлақо ғойиб бўлган бир шароитда юз бермоқда.

Шу сабабли оилалар ўз бошпаналари ва чодирларини бузиб, Жифтлик ёки Ариҳа атрофидаги қўшни қишлоқларга кўчиб ўтишга мажбур бўлмоқдалар. Бу ҳолат ҳудуддаги улкан чорва захираларининг бутунлай йўқотилиши хавфини юзага келтирмоқда.

Авжа аҳли бошидан кечираётган бу изтироблар, айниқса, кучли шамол, жала ва бўронлар ҳукм сураётган шу кунларда янада оғирлашди. Дунё эса бир томонда у ёки бу араб давлати парламентида «аёллар квотаси» учун нечта ўрин ажратилиши кераклиги билан овора бўлса, иккинчи томонда Ғазо аёлларининг «гендер» тушунчаларидан «бехабарлиги» билан шуғулланувчи ташкилотларга миллионлаб маблағ сарфлаш билан банд. Авжа аёллари, Тулкарм ва Жанин лагерларидаги ҳамда босқинчилар томонидан ўз уй-жойлари ва бошпаналарини тарк этишга мажбур қилинган бошқа хотин-қизлар бугунги кунда оммавий ахборот воситаларининг эътиборсизлиги ҳамда ахборот қамали (цензураси) остида қолмоқда.

Бироқ биз аниқ биламизки, йирик давлатлар ушбу босқинчи вужуднинг барҳаётлигини таъминлаб, унинг муттасил жиноятлари ва тажовузларидан кўз юммоқда. Айнан ўша давлатлар бизга «барқарор ривожланиш» режалари ҳақида ваъз ўқиб, сафсата сотмоқда. Аслида эса халқаро тартиб воситасида зулм ва тажовузкорликка асосланган шундай бир дунёни барпо этмоқдаки, унда кучли кучсизни еб битирмоқда, яшаб қолиш ҳуқуқи эса юксак ахлоқ ёки ҳазоратга эмас, балки фақатгина сармоя ва моддий қудратга эга бўлганларга берилмоқда.

Бундай ҳолат асло давом этавермайди. Авжадаги тажовузлар ҳамда ёвузлик кучлари собитқадамликдан ўзга қуроли бўлмаган ҳақ аҳлини хорлаш йўлида амалга ошираётган тил бириктирув сабабли зулм уя қуриб олган ва ҳукм сураётган бошқа жойлардаги тажовузлар узоқ давом этмайди. Зеро, Аллоҳ золимга муҳлат беради, бироқ уни ушлаганда асло қўйиб юбормайди.

Лекин Фаластин муслималари сабр-матонат билан қарши олаётган ушбу синовлар зулмни бартараф этишга қодир бўлганлар учун ҳамда ер юзидаги золимлардан қўрқиб ва Подшоҳлар Подшоҳи бўлмиш Аллоҳнинг ғазабидан ҳайиқмай, ёрдамсиз ташлаб қўйган кимсалар учун оғир бир имтиҳондир.

﴿إِنَّ فِرۡعَوۡنَ عَلَا فِي ٱلۡأَرۡضِ وَجَعَلَ أَهۡلَهَا شِيَعٗا يَسۡتَضۡعِفُ طَآئِفَةٗ مِّنۡهُمۡ يُذَبِّحُ أَبۡنَآءَهُمۡ وَيَسۡتَحۡيِۦ نِسَآءَهُمۡۚ إِنَّهُۥ كَانَ مِنَ ٱلۡمُفۡسِدِينَ ٤ وَنُرِيدُ أَن نَّمُنَّ عَلَى ٱلَّذِينَ ٱسۡتُضۡعِفُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَنَجۡعَلَهُمۡ أَئِمَّةٗ وَنَجۡعَلَهُمُ ٱلۡوَٰرِثِينَ﴾

«Дарҳақиқат Фиръавн (Миср) ерида туғёнга тушиб, унинг аҳолисини бўлак-бўлак қилди, у улардан бир тоифани хорлаб ўғилларини сўйди, аёлларини тирик қолдирди, албатта у бузғунчи кимсалардан бўлди. Биз эса у ерда хорланган кишиларга марҳамат қилишни, уларни (хор-бечораликдан чиқариб барчага) пешво зотларга айлантиришни ва уларни (Фиръавн мулкининг) ворислари қилишни истаймиз»                                                                                 [Қасос 4-5]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот

бўлими аёллар қаноти

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button