Мақолалар

Марказий Осиё ва АҚШнинг янги стратегияси

Марказий Осиё ва АҚШнинг янги стратегияси

АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича янги стратегиясининг эълон қилиниши дунё тартибидаги ўзгаришларнинг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади. Ҳужжатда Вашингтон манфаатларининг Ғарбий ярим шар ва Ҳинд-Тинч океани минтақасига кўчаётганлиги ва Марказий Осиёнинг ҳужжатда ҳеч ҳам тилга олинмаганлиги диққатга сазовордир. АҚШнинг янги стратегиясида Марказий Осиёнинг йўқлиги минтақадаги вазиятнинг барқарорлашиши ва геосиёсий кескинликнинг пасайиши сифатида талқин қилинмоқда. Бироқ, бундай қараш янада эҳтиёткорлик ва ҳушёр таҳлилни талаб қилади.

АҚШ стратегиясининг ўзгариш сабаблари

АҚШ стратегиясининг ўзгариши, аввало, ички ва таркибий омилларга асосланади. АҚШ дунёнинг катта қисмида бир вақтнинг ўзида ҳарбий, молиявий ва сиёсий гегемонликни амалга ошираётган глобал етакчилик модели ниҳоясига етиб бормоқда. Узоқ давом этган урушлар, давлат қарзининг ўсиши, жамиятнинг поляризацияси (бўлиниши) ва иттифоқчиларнинг Америкага нисбатан садоқатининг пасайиши ресурсларни қайта тақсимлаш заруратини келтириб чиқарди.

Иккинчи омил – универсал ёндашувга бўлган ишончнинг сусайиши. Сиёсий қадриятлар ва демократик институционал моделнинг экспорти кутилган натижаларни бермади. Кўпгина минтақаларда АҚШ билан ҳамкорлик стратегик эмас, балки прагматик тус олди. Бу ўз навбатида Вашингтоннинг харажатларига нисбатан фойдаларини сезиларли даражада пасайтириб юборди.

Ресурсларнинг чекланганлигини ҳисобга олган ҳолда, АҚШ ўз кучларини фақат самарали таъсир кўрсата оладиган минтақаларга қаратмоқда. Шунинг учун, денгизга чиқиш имкони бўлмаган ва АҚШнинг тўғридан-тўғри ҳарбий таъсири зонасидан ташқарида жойлашган Марказий Осиё бу стратегияга мос келмайди.

Стратегияда Марказий Осиёнинг йўқлиги нимани англатади?

Минтақанинг стратегик ҳужжатда тилга олинмаганлиги унинг тўлиқ барқарорлигини тан олиш ёки АҚШнинг иқтисодий ёки дипломатик алоқалардан бош тортишини англатмайди. Бу ҳозирча АҚШ ҳар қандай мажбурият ва кафилликлардан бош тортганини англатади. АҚШ шунчаки ўзи учун ҳаракат қилишга эркинлик бермоқда, аммо минтақада кучларни тақсимлаш ролини ўз зиммасига олгани йўқ. Демак, Марказий Осиё АҚШ глобал сиёсатининг доимий объекти эмас, балки иккинчи даражали аҳамиятга эга минтақага айланиб бормоқда. Америка фақат ўзининг манфаатларига таҳдид туғилган тақдирдагина бу минтақага тўғридан-тўғри аралашиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, Вашингтон минтақа сиёсатига фақат ўзига мос келган пайдагина аралашиши мумкин.

Россия омили: қарамлик хавфсизлик кафолати

Россия Марказий Осиёни ўз ҳаёти учун муҳим манфаатлар майдони сифатида кўради. Бундай ёндашув нафақат ҳарбий, балки сиёсий, иқтисодий ва маданий таъсирни ҳам ўз ичига олади. Россия манфаатларига кўра, минтақадаги давлатларнинг мустақиллиги Москванинг хавфсизлик талабларига мос келиши керак. Уруш ва стратегик заифлашув давом этаётган бир шароитида Россия ўзига содиқ бўлган қишлоқ хўжалиги, ресурслар, инфратузилма ва сиёсий қўллаб-қувватловга мухтож. Бу эса минтақа давлатларини тўғридан-тўғри урушга тортмаса-да, иқтисодий, логистика ва сиёсий уруш зонасига, айлантириш хавфини туғдиради. Демак, минтақада мувозанатни сақлайдиган ташқи куч бўлмаса, минтақага босим расмий қарамликни бузмаган ҳолда аста-секин кучайиб бораверади.

Хитой омили: масъулиятсиз иқтисодий устунлик

Хитойнинг Марказий Осиёдаги сиёсати асосан иқтисодий характерга эга. Инфратузилма лойиҳалари, кредитлар, логистик қатламларини назорат қилиш ва хом ашёларга эришиш имконияти барқарор қарамликни вужудга келтиради. Шу билан бирга, Хитой хавфсизлик кафолатларини беришдан атайин қочади ва иқтисодий манфаатларига таҳдид солмаса, ҳеч қандай инқирозларга аралашмайди. Бу ёндашув бир вақтнинг ўзида устунликни талаб қилади, аммо сиёсий хавфсизликни кафолатламайди. Гарчи бу минтақа Хитой учун муҳим транзит йўли бўлса-да, бироқ бу устувор масала эмас ва беқарорлик ҳолатида бошқа альтернативалар билан алмаштирилиши ҳам мумкин. Шунинг учун Хитой барқарорликни тиклаш ўрнига бошқа жойга эътибор қаратишни афзал кўради.

Барқарорлик иллюзияси ва мувозанат масаласи

Таъсир ўтказиш назариясига кўра, кичик ва заиф мамлакатларда барқарорлик фақат йирик ўйинчилар ўртасида мувозанат мавжуд бўлгандагина сақланиб туради. Ҳозирги вазиятда бу мувозанат барқарор эмас. АҚШ ўз таъсирини камайтирмоқда, Россия уруш ҳолатида ва Хитой эса, сиёсий масъулиятни ўз зиммасига олмасдан иқтисодий таъсирини кучайтирмоқда. Бундай шароитда Марказий Осиё нейтрал майдондан қайта тақсимлаш майдонига айланиб қолиши мумкин. АҚШнинг минтақага қизиқишининг йўқлиги хатарларни ўзгартирмоқда.

Минтақада кутилаётган салбий оқибатлар

Бу ўрта муддатли келажакда сиёсий қарамликнинг кучайишига, ташқи сиёсатда қадам ташлаш имкониятининг чекланишига, иқтисодий мономаданиятнинг ўсишига ва ташқи инқирозлар қаршисида чорасиз қолишга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун, минтақавий бирлик механизмлари ва хавфсизлик архитектураси бўлмаган тақдирда, Марказий Осиё давлатлари янги тартибни тузишда иштирок этувчилар сифатида, эмас, балки унинг объектига айланиб қолиши мумкин.

Хулоса

АҚШнинг янги стратегияси ҳозирча Американинг заифлашиб қолганини ёки Марказий Осиё учун барқарорлик кафолатланганини англатмайди. Бу эса дунёнинг тобора парчаланиб, иерархик ҳолатга ўтиб бораётганини кўрсатади. Бу вазиятда масъулият минтақаларнинг ўзига тушади, кучли қўшнилар эса таъсир ўтказиш учун кўпроқ эркинликка эга бўлади.

Марказий Осиё учун асосий таҳдид тўғридан-тўғри можаролар эмас, балки ҳақиқий суверенитетнинг аста-секин, сезилмайдиган даражада пасайиб боришидир. Агар АҚШ каби глобал ўйинчи минтақани ўз стратегиясига киритмаса, бу Марказий Осиё «хавфсиз ва тинч» деган маънони англатмайди. Аксинча, бу «биз сизнинг тақдирингиз учун жавобгар эмасмиз ва агар бирон бир куч сизни ўзига олса, биз аралашмаймиз» деган огоҳлантиришдир.

Биз доимо шуни такрорла келмоқдамиз: Марказий Осиё мамлакатлари учун структуравий қарамликдан қутилишнинг йўли ташқи кучлар ўртасида мувозанатни сақлаш эмас, балки барқарор Ислом мафкурасига асосланган хавфсизлик ва ривожланишнинг минтақавий моделини шакллантиришдир. Ислом – бу иқтисодий тамойиллар, ижтимоий адолат, сиёсий қонунийлик ва жамият хавфсизлигини ўз ичига олувчи бутун бошли бир цивилизация лойиҳасидир. Ислом эски ва янги тарихи давомида, ҳатто кучли маданий ва диний ўзлигига эга жамиятлар орасида ҳам кучайиш, ривожланиш ва институционал жиҳатдан қайта жонланиш имкониятини кўрсата олди. Ислом шундай имкониятга эгалиги учун ҳам йирик давлатлар бундай кучнинг қайта тикланишининг олдини олиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Улар Исломни хунук қилиб кўрсатиш ва унга босим ўтказиш учун турли усуллардан фойдаланмоқда. Шунинг учун бу йирик давлатлар минтақани парчаланган ҳолда сақланиб қолишини хоҳлайди. Бундай кураш узоқ вақтдан бери давом этиб келмоқда ва ташқи кучлар бу курашда ютқазмоқда.

Бундан ташқари, ички ва ташқи жиддий чекловлар ҳам Исломга асосланган бошқарув моделини амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда. Жамиятдаги қарама-қарши фикрлар, бирлашган институтларнинг йўқлиги ва ҳозирги халқаро тартиб томонидан кўрсатилаётган зиддият бу лойиҳани кечиктирмоқда. Бироқ, агар унга қарши ўтказилаётган босим бироз бўлса ҳам юмшатилса, Ислом, албатта, ўзининг улуғвор ўрнига қайтади. Шунда минтақадаги мамлакатлар ҳукмдорларининг халқ иродасига бўйсунишдан бошқа чораси қолмайди. Акс ҳолда, улар мустамлакачилик тарихининг ахлат қутисига ташланади.

Латифул Расих

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button