Матбуот баёноти

Америка сафарида барча разолатлар жам бўлди: ҳақорат, ялиниш, қонунийлаштириш, ён бериш ва янги роллар!

Матбуот баёноти

Америка сафарида барча разолатлар жам бўлди: ҳақорат, ялиниш, қонунийлаштириш, ён бериш ва янги роллар!

Туркия президенти Эрдоганнинг БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида иштирок этиш мақсадида амалга оширган Америка сафари нафақат унинг шахси, балки барча давлат раҳбарлари учун ҳам шармандалик манзарасига айланди. Зеро, кибрга тўла АҚШ президенти Доналд Трамп БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида Америка сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан «дунёнинг энг йирик ва энг қудратли давлати» эканини таъкидлади. У саккиз ойлик ҳукмронлиги давомида дунё мамлакатларига 17 триллион долларлик қўшимча тўлов юклаганини фахр билан маълум қилди. Трампнинг сўзларига кўра, Америка «барқарор ҳолатда», қолган давлатлар эса «дўзах сари сурилмоқда». Шу билан бирга, у етти ой ичида етти урушни тўхтатгани ҳақидаги иддаосини яна такрорлади ҳамда БМТ қарорларини «фойдасиз ва аҳамиятсиз» деб атади. Шунингдек, у 2023 йил 7 октябр воқеаларини «Ҳамас террорчиларининг ваҳшийлиги» деб таърифлаб, «масаланинг ечими асирларни дарҳол озод қилишда» деб баён қилди. Сўнг, дунёда энг кўп таъқиб ва зулмга учрайдиган дин насронийлик эканини қўшимча қилди. Трамп ўз нутқида Лотин Америкасидан тортиб Ислом оламига, Европадан Россиягача бўлган барча давлатларни ҳақорат қилиб, Америка такаббурлигини энг юқори даражада намоён этди. Залдаги давлат вакиллари эса бу сўзларни қарсаклар билан қарши олдилар.

Шундан сўнг АҚШ давлат котиби Марко Рубио сўзга чиқди. У очиқчасига Туркияни тилга олиб, Трамп билан учрашиш учун кетаётган раҳбарлар Ғазо масаласини ҳал этиш мақсадида Америкага ялинишаётганини баён қилди. Шу билан бирга, улар ташқарида хоҳлаганича гапириши мумкинлигини, аммо охир-оқибат барибир Оқ уй сари шошилишларини таъкидлади. Эрдоганнинг ҳам Трамп билан учрашиш учун Оқ уйга келишини, барча раҳбарлар Трамп билан беш дақиқа учрашиш ва қўлини сиқиш имконига эга бўлиш учун илтижо қилаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, АҚШнинг Туркиядаги элчиси Том Барак Трамп Эрдогандан безганини, аммо шунга қарамасдан унга зарур бўлган «қонунийлик»ни бермоқчи эканини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, масала S-400 ёки F-16 масаласи эмас, балки айнан «қонунийлик» ҳақидадир.

Трамп ва Эрдоганнинг учрашуви айнан шундай ҳақоратли муҳитда бўлиб ўтди. Учрашувдан олдин оммавий ахборот воситаларида Трампнинг ўғли Истанбулда Эрдоган билан махфий равишда кўришгани ва Трамп билан бўлган учрашув эвазига 300 та «Боинг» самолёти харид қилиниши ҳақидаги иддаолар тарқалган эди. Бошқа раҳбарлар Трамп билан беш дақиқа учрашиш имконига эга бўлиш учун илтижо қилиб турган бир пайтда, Эрдоган билан учрашув икки соат давом этди. Учрашув чоғида Трамп ўз нутқларида яҳудий вужуди ва Ғазо ҳақида бир оғиз ҳам сўз очмади, пастор Брансон масаласини тилга олмади, сохта сайловларга нисбатан эса ҳатто ишора ҳам қилмади. Аксинча, учрашувда жуда мураккаб ва харажати юқори масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, Сурия, Ғазо ва Украина масалалари, F-16 ва F-35 самолётлари ҳамда ҳарбий ўқ-дорилар савдоси, душман деб эълон қилинган давлатларга нисбатан жорий этилган CAATSA санкциялари, табиий газ захираларига бой ҳудудда жойлашган Туркиянинг 20 йил давомида 45 миллиард доллар қийматида суюлтирилган табиий газни дунёнинг нариги тарафидан сотиб олиши, шунингдек, атом энергияси, Halkbank иши ва Ҳейбелиада рухбон мактаби каби масалалар муҳокама қилинди. Бироқ мазкур учрашувнинг тафсилотлари ҳали расман ошкор этилмади. Шунга қарамай, Трамп: «Биз Эрдоган билан нима ҳақида гаплашганимизни эшитсангиз, ҳайратда қоласиз», деди. Унинг Эрдоганни шахсан эшик олдида кутиб олиши, ўрнидан тураётганда курсисини тортиб қўйиши, кўп марта мақтовлар ёғдириши, икки соат давомида суҳбатлашиши ва кузатиб қўяр чоғида «ажойиб учрашув бўлди» деб таърифлаши – буларнинг барчаси Трампнинг қанчалик катта имтиёз ва устунликни қўлга киритганини, Эрдоганга эса қандай рол юклатилганини яққол намоён этган ибратли манзара бўлди.

Аҳолиси мусулмон бўлган бир мамлакатнинг Ислом ва мусулмонларга очиқ душман бўлган, Ислом юртларидаги зулмларда бевосита иштирок этган, Ғазодаги қирғиннинг шериги ҳамда яҳудий вужудининг мутлақ қўлловчиси бўлган Америка билан стратегик иттифоқ тузиши, шунингдек унинг такаббур президенти Трампни «дўст» сифатида қабул қилиб, у билан учрашиш учун улкан имтиёзлар тақдим этиши асло қабул қилиб бўлмайдиган ишдир. Бундан ташқари, АҚШ давлат котиби Марко Рубиога жавоб бериш ўрнига президент девони ҳузуридаги Алоқа бошқармаси Эрдоганнинг «Фокс Ньюс» телеканалидаги баёнотларига изоҳ бериши бир сўз билан айтганда, шармандаликдир. Трамп билан учрашиш учун қилинган бу хорлик мамлакат ва келажакни гаровга қўйиш бўлиб, Аллоҳга, Унинг Росули ﷺга ҳамда Ғазога нисбатан очиқ хиёнатдир.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Туркия вилоятидаги

матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button