Матбуот баёноти

Иордания режими Ғазо аҳлини ёрдамсиз қолдириб, Трамп режасига бўйсуниши камлик қилганидек, энди унинг хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрир аъзосини ҳибсга олди

Матбуот баёноти

Иордания режими Ғазо аҳлини ёрдамсиз қолдириб, Трамп режасига бўйсуниши камлик қилганидек, энди унинг хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрир аъзосини ҳибсга олди

Иордания режими Ғазо аҳлини ёрдамсиз қолдириш билангина чекланмади. Балки яҳудий вужудининг Ғазога қарши бошлаган геноцид урушида у билан тил бириктириб, унинг ҳукмронлигини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш учун турли воситалар билан ёрдам кўрсатмоқда. Кейин, «тинчлик кенгаши» деб аталмиш йиғилишда иштирок этиш билан Фаластин масаласини бутунлай тугатишга қаратилган Трамп ҳаракатини астойдил олқишлади.

Ўзининг шунча қилган хиёнатини ва Ғазо аҳлидан юз ўгирганини яширмади, яшириш ўрнига аксинча, унинг хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бирини қамоққа олди. Дарҳақиқат, 2025 йил 8 октябр куни Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бири устоз Хоид Ашқар (Абу Мўътаз) намоздан чиқиб келаётган пайтда, масжид эшиги олдида айни хавфсизлик хизмати томонидан қўпол ва зўравон тарзда ҳибсга олинди. Шу билан бир вақтда, Иордания хавфсизлик хизмати унинг қайноғасини ҳам бошқа жойда ҳибсга олди.

Устоз Холидни қамоққа олишларига бир неча кун олдин унинг масжид имоми билан биргаликда масжидда Ғазодаги вазиятнинг аянчлилиги, уларга нусрат-ёрдам беришнинг фарзлиги тўғрисида ҳақ сўзни баралла гапирганлиги сабаб бўлди. Дарҳақиқат, ушбу ҳақ сўзни Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари маъруфга буюриб, мункардан қайтариш фарзини адо этиш учун тинимсиз айтиб келмоқдалар. Зотан, ҳозирда яҳудийлар томонидан Ғазода содир этилаётган геноцид жиноятига бутун олам ғазабдан қайнамоқда.

Албатта, зўравон режимга нисбатан айтилган ҳақ сўзлар унинг яҳудий вужуди ва Америка билан тил бириктириб, Ғазо аҳлига ёрдам бериш вазифасини бажармаётганини фош этар экан, бу сўзлар учун ўз қатағон кампаниясини янада кучайтириши — унинг мустамлакачи кофир Ғарбга тўлиқ тобе бўлиб, шу йўлда қатъият билан илгарилаётганини кўрсатади. Шу билан бирга Иордания ва Фаластин аҳлига нисбатан зулмини узлуксиз давом эттираётганини, Уммат душманларини дўст тутиб, уларга таянишда ҳаддан ошаётганини яққол намоён этади. Айниқса, зулмини фош этаётган ҳақ сўзлар уни ларзага келтираётгани — бу даҳшатли манзаранинг энг очиқ далилидир.

Сиз Иордания аҳли Ҳизб ут-Таҳрирни яхши биласиз: у ҳеч қачон чарчамайди, унинг аъзоларига қарши режим томонидан қўлланаётган ҳибслар, тазйиқлар ва ахборотни тўсиш ҳаракатлари, ҳеч бири унинг мақсадидан қайтаролмайди. Ҳизб фикрий ва сиёсий фаолият олиб бориш орқали ўз позицияси ва ғоясини баён қилишдан тўхтамайди. Зеро, бу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш орқали Исломий ҳаётни қайта бошлаш ғоясидир. Фақат Халифаликкина армияларни ҳаракатга келтириб, яҳудий вужудини йўқ қилади, Америка режалари ва минтақадаги унинг малайларини бартараф этади ҳамда Умматга ўз шаън ва қадр-қимматини қайта тиклаб беради.

ٱلَّذِينَ قَالَ لَهُمُ ٱلنَّاسُ إِنَّ ٱلنَّاسَ قَدۡ جَمَعُواْ لَكُمۡ فَٱخۡشَوۡهُمۡ فَزَادَهُمۡ إِيمَٰنٗا وَقَالُواْ حَسۡبُنَا ٱللَّهُ وَنِعۡمَ ٱلۡوَكِيلُ

«Ундай зотларга айрим кимсалар: «Қурайш одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқингиз!» деганларида бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир!» — дедилар» [Оли Имрон 173]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Иордания вилоятидаги матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button