Калис-Ордо даъватчиларидан қўлингизни тортинг

Калис-Ордо даъватчиларидан қўлингизни тортинг
2025 йил 3 апрель куни Бишкекнинг Биринчи май туманида жойлашган Калис-Ордо аҳоли пунктидан бир киши ўғирлаб кетилди. Олинган хабарга кўра, у номаълум шахслар томонидан қўл-оёғи боғланган ва оғзи бандланган (скочтланган) ҳолда ўғирлаб кетилган. Ўғирлаб кетилган шахс Аманқул Романович Жалгашев эканлиги маълум бўлди. Кейинроқ у 21 сонли СИЗО муассасасидан топилди, одам ўғирлари эса, Биринчи май туманининг ички ишлар бўлими ходимлари бўлиб чиқди. Бундан ташқари, Биринчи май тумани ИИБ тергов бўлимининг ходими Асанбоев Адилет ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, ўзининг ноқонуний жиноятларини яшириш учун 21 сонли СИЗО ходимлари билан тил бириктириб, 2025 йилнинг 1 июлида Аманқул Жалгашевни қийноққа солган, қилмаган жиноятларга иқрор бўлиши учун калтаклашган ва “сени умрингнинг охиригача қамоқда чиритамиз” дея таҳдид қилган. Бундай қийноқлар “Миллий қийноқлар маркази” томонидан ҳам ўз тасдиғини топган.
Аманқул Жалгашевнинг турмуш ўртоғи Қобилбай қизи Ширин ҳуқуқ-тартибот ходимларининг ушбу ноқонуний ҳаракатларидан шикоят қилиб, Қирғизистон республикаси президентига, Вазирлар маҳкамаси раисига, Олий суд раисига, Бош прокурорга, Омбудсманга, Миллий қийноқлар марказига, Бишкек шаҳар прокурорига ва баъзи тегишли депутатларга мурожаат қилди. Шунга қарамай, жабрланувчи золимларнинг зулмидан шу пайтгача жабр чекиб келмоқда.
Қирғизистон Республикаси “дунёвий” давлат бўлгани учун ҳам, Қирғизистондаги ҳалол мусулмонлар Исломга даъватлари туфайли “экстремист” деган сохта айбловдан жабр кўриб келмоқда. Аманқул Жалгашев ана ўшалардан биридир. У порахўр эмас, “ўғрибоши” ҳам эмас… Қисқаси, у ҳеч қандай жиноятчи эмас. Унинг бирдан-бир “айби” “Роббим Аллоҳ” деганидир. Яъни унинг “айби” Аллоҳга иймон келтириб, Аллоҳнинг шариати билан яшашга чақиришидир. Афсуски, Қирғизистонда судхўрлик, монополия, қиморбозлик ва ҳоказо… кети узилмайдиган ҳаром амалларнинг гуллаб-яшнаши учун шарт-шароитлар яратиб берилаётган бир пайтда Исломни ўргатиш, ёмонликдан қайтариб, яхшиликка буюриш каби фарз амаллар жиноят саналадиган бўлиб қолди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ A шундай дедилар:
سَيَأْتِي عَلَى النَّاسِ سَنَوَاتٌ خَدَّاعَاتُ، يُصَدَّقُ فِيهَا الْكَاذِبُ، وَيُكَذَّبُ فِيهَا الصَّادِقُ، وَيُؤْتَمَنُ فِيهَا الْخَائِنُ، وَيُخَوَّنُ فِيهَا الْأَمِينُ، وَيَنْطِقُ فِيهَا الرُّوَيْبِضَةُ. قِيلَ: وَمَا الرُّوَيْبِضَةُ؟ قَالَ: الرَّجُلُ التَّافِهُ فِي أَمْرِ الْعَامَّةِ
“Яқинда инсонларга алдамчи йиллар келади. Бу йилларда ёлғончи ростгўйга, ростгўй эса ёлғончига чиқарилади, хоинга омонат топширилади, омонатгўй хоинга чиқарилади. У йилларда рувайбиза нутқ сўзлайди. Шунда: рувайбиза ким? деб сўралди. Росулуллоҳ: Омма иши хусусида нутқ сўзлайдиган пасткаш кимсадир”, деб жавоб бердилар.
Қирғизистон давлати ўз конституциясида “дунёвий” деб кўрсатилган ҳамда ҳукумат демократияни амалда қўллашини ва унга мувофиқ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишини даъво қилиб келаётган бўлса-да, бундай воқеалар давлат амалдорларининг ўзлари конституция ва кодексларда белгиланган қонунларни бузаётганини ва инсон ҳуқуқларини поймол қилаётганини яққол кўрсатиб турибди. Одамларни ўз уйларидан ўғирлаб кетиш ва қийноқларга солиш қайси қонунда кўрсатилган?!
Расулуллоҳ A бу ҳақида шундай дедилар:
«صِنْفَانِ مِنْ أَهْلِ النَّارِ لَمْ أَرَهُمَا: قَوْمٌ مَعَهُمْ سِيَاطٌ كَأَذْنَابِ الْبَقَرِ يَضْرِبُونَ بِهَا النَّاسَ.. »
“Жаҳаннам аҳлидан икки тоифа борки мен уларни кўрмаганман: бир қавмки уларнинг ёнида сигир думларидек қамчилари бўлади, улар билан одамларни уриб калтаклашади…”.
Агар ҳуқуқ-тартибот ходимлари ўз манфаатларини кўзлаб бу ишларни қилаётган бўлса, ҳукуматни ёмонотлиққа чиқараётган бўлади ва дунёси эвазига динини сотаётган ҳисобланади. Агар бу давлат сиёсати бўлса ва улар бу ишларни ҳукуматни рози қилиш учун қилаётган бўлса, у ҳолда ҳуқуқ-тартибот ходимлари ўзгалар дунёси учун ўз динини сотиб юборган бўлади.
Пайғамбаримиз r айтдилар:
«شَرُّكُمْ مَنْ بَاعَ دِيْنَهُ بِدُنْيَاهُ، وَشَرٌّ مِنْهُ مَنْ بَاعَ دِيْنَهُ بِدُنْيَا غَيْرِهِ»
“Сизларнинг ёмонингиз динини дунёси эвазига сотган кимсадир, ундан ҳам ёмонроғи динини бошқасининг дунёси эвазига сотган кимсадир”.
Агар бу ишлар давлат сиёсати доирасида амалга оширилаётган бўлса, у ҳолда ҳукумат мулозимлари ҳам бировнинг дунёси учун ўз динини сотиб юборган бўлади. Чунки улар кофир хўжайинларини рози қилиш учун шундай сиёсат олиб борадилар. Яъни, улар кофирларнинг манфаати учун Умматга хиёнат қилаётган бўлади. Бу иш бўйича жабрланувчининг барча тегишли томонларга қилган шикоятларига қарамай, унга нисбатан зулмнинг давом этиши юқорида айтилган хиёнатдан далолат беради.
“Саҳиҳи Муслим”да севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад Aдан шундай деганликлари ривоят қилинади:
«لِكُلِّ غَادِرٍ لِوَاءٌ يَوْمَ الْقِيَامَةِ يُرْفَعُ لَهُ بِقَدْرِ غَدْرِهِ أَلاَ وَلاَ غَادِرَ أَعْظَمُ غَدْرًا مِنْ أَمِيرِ عَامَّةٍ»
“Ҳар бир хоин учун қиёмат куни орқасида бир байроқ бўлади. У байроқ хоиннинг хиёнатига қараб баланд кўтарилади. Огоҳ бўлингки, омма амирининг хиёнатидан кўра каттароқ хиёнат бўлмайди”.
Бундай зулмлар ҳукуматнинг халқ учун қайғураётгани ҳақидаги даъвосини йўққа чиқариб, халқнинг ҳукуматга бўлган ишончига путур етказади. Ҳар бир ҳукумат ўз салтанатида халқнинг қўллаб-қувватловига таянади. Халқнинг қўллаб-қувватлови эса ишончидан келиб чиқади. Бугун бир инсоннинг ишончидан чиқса, эртага албатта кўпчиликнинг ишончини йўқотади. Ҳокимият ҳам, дунёнинг бошқа матолари каби, “бугун бор, эртага йўқ”.
Аллоҳ Таоло айтади:
وَتِلۡكَ ٱلۡأَيَّامُ نُدَاوِلُهَا بَيۡنَ ٱلنَّاسِ
“Бу кунларни (яъни ғалаба ва мағлубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз”. [3:140]
Шундай экан, эй ҳукумат мулозимлари, сизларга Аллоҳнинг оятини эслатамиз, Аллоҳ Таоло айтади:
وَلَا تَقْعُدُوا بِكُلِّ صِرَاطٍ تُوعِدُونَ وَتَصُدُّونَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ مَنْ آمَنَ بِهِ وَتَبْغُونَهَا عِوَجًا
“Ҳар кўчада (кишиларни) қўрқитиб ва Аллоҳга иймон келтирган зотларни Унинг йўлида тўсиб ҳамда у йўлни бузишга ҳаракат қилиб ўтирмангиз!”. [7:86]
وَإِذَا حَكَمْتُمْ بَيْنَ النَّاسِ أَنْ تَحْكُمُوا بِالْعَدْلِ
“…ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради”. [4:58]
Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон




