Конституция куни: Секуляр конституциявий тизимнинг олтмиш йиллик муваффақиятсизлиги

Матбуот баёноти
Конституция куни: Секуляр конституциявий тизимнинг олтмиш йиллик муваффақиятсизлиги
2025 йил 27 август куни 2010 йилги конституция қабул қилинганининг ўн беш йиллигига тўғри келяпти. 2010 йилги Кения конституцияси ўзгаришларга замин яратган ҳужжат сифатида эътироф этилган эди. Чунки у сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда туб ислоҳотларни назарда тутиб, аввалги конституция доирасидаги кўп йиллик беқарорликка барҳам беришни мақсад қилгани айтилади.
Шу муносабат билан, Ҳизб ут-Таҳрирнинг Кениядаги матбуот бўлими қуйидагиларни баён қилишни зарур деб топди:
2010 йилда қабул қилинганидан буён Кенияда конституцияга оид инқирозлар асосан ижро жараёнидаги бўшлиқлар, сайлов билан боғлиқ низолар, ҳокимиятларнинг бўлиниши, гендер қоидалари ҳамда конституцияни ўзгартириш жараёнлари доирасида акс этди. Кениянинг биринчи Олий суд раиси доктор Вили Мутунга 2010 йилги конституция илғор ҳужжат эканини таъкидлаб, уни тўлиқ амалга ошириш учун камида 20-30 йил зарурлигини бир неча бор қайд этган. Бироқ мустамлакачилар тузган конституция ҳал қила олмаган муаммоларни янги конституция бартараф этади, деган даъво ҳақиқатдан ҳам асоссиз экани 15 йиллик тажриба орқали тўла исботланди. Бу эса секуляр конституциянинг фожиали муваффақиятсизлигини яққол намоён этмоқда. Ягона «муваффақият» сифатида эса аҳоли турмушининг тобора оғирлашиши, коррупциянинг авж олиши, иқтисодий аҳволнинг издан чиқиши, судсиз қатл ва бошқа иллатларнинг кенгайиши қайд этилади.
Сиёсий вужудлар инсон томонидан тузилган конституциялар билан ўйин қилиши осон кечади. Зеро, бирламчи сиёсий манфаатлар қонун ва конституциядан ҳам устун қўйилади. 2010 йилги референдумдан сўнг қабул қилинган янги конституциянинг асоси – мутлақ суверенитетни йўл-йўриқ кўрсатиш ва қонун чиқаришнинг ягона манбаи сифатида Аллоҳга топшириш ўрнига, инсонга беришда – моҳиятан эски мустамлакачилар конституциясининг ўзи бўлиб қолмоқда. Секуляр конституцияларнинг воқелиги инсониятга йўл-йўриқ кўрсатишда инсон табиатининг ожизлигини яққол кўрсатмоқда. Чунки бу каби конституциялар доимо манипуляцияга, турли тузатишларга ёки янги ҳужжат билан алмаштирилишга мойил. Натижада тарих такрор-такрор исботладики, инсон демократик конституциялардаги нуқсонлардан ҳақиқий озодликка олиб чиқувчи йўл-йўриқ манбаи бўла олмайди. Зеро, ёвуз капиталистик мабда айнан мана шу нуқсонли конституциялар асосида янада кучаймоқда. Шунинг учун биз зиёлилар, академиклар ва сиёсатчилар дохил барча инсонларни Аллоҳнинг йўл-йўриғини кенг ёйишга даъват этамиз. Чунки Аллоҳ Таолонинг йўл-йўриғи ўзгаришга мойил эмас ва шахсиятпарст раҳбарлар истакларининг қурбонига ҳам айланмайди. Аксинча, инсоннинг ўзи Аллоҳнинг йўл-йўриғига муҳтож. Бу ҳақиқат Рибиъ ибн Омирнинг Форс қўмондони Рустамга қилган машҳур хитобида ўз ифодасини топган: «Аллоҳ бизни одамларни одамларга ибодат қилишдан қутқариб, У Зотнинг Ўзига ибодат қилишга, динлар зулмидан Ислом адолатига ва дунё торлигидан охиратнинг кенгликларига чиқариш учун юборди».
Конституция – давлат бошқарув низомининг шаклини белгилайдиган, ҳукмдорлар билан фуқаролар ўртасида муайян келишувни таъминлайдиган ҳамда Умматнинг ақидаси ва қадриятларини ифодаловчи ҳаётий аҳамиятга эга ҳужжатдир. Зеро, айнан шу ақида ва қадриятлар ҳаётнинг барча соҳаларини тартибга солади. Ислом эса барча соҳаларни қамраб олган комил ақида сифатида конституциянинг Аллоҳ Таолонинг шариатига асосланишини талаб қилади. Бундай конституция фақат Халифалик давлати орқали амалга ошиши мумкин. Аллоҳнинг иродаси ила бу давлат яқин вақтларда мусулмон юртларидан бирида шубҳасиз барпо бўлади.
Шаъбон Муаллим
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Кениядаги матбуот бўлими вакили