Матбуот баёноти

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси Боткенда даъватчиларга қарши “маска шоу” уюштирди

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси Боткенда даъватчиларга қарши “маска шоу” уюштирди

Қирғизистоннинг Боткен вилоятида 12 нафар мусулмон экстремизмда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақида Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси хабар қилди. Уларга “Экстремистик ташкилот тузиш ва уни молиялаштириш” моддаси бўйича айблов эълон қилинган.

Хабарларга кўра, Исломни ўрганаётган ва ўрганганларини бошқаларга ҳам ўргатаётган даъватчиларнинг уйларидан диний китоблар, телефонлар ва ноутбуклардан бошқа ҳеч нарса топилмаган. Ҳибсга олиш чоғида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мусулмонларга нисбатан ғайриинсоний муносабатда бўлиб, “маска шоу” уюштирган.

Бундан аввал Боткен вилоятининг аҳолиси, экстремизмда айбланиб ҳибсга олинган олти йигитни озод қилишни талаб қилиб, норозилик намойиши ўтказган эди. Норозилик намойишига чиққан аҳолининг таъкидашича, ҳибсга олинган йигитлар пандемия ва чегара ҳодисалари пайтида халқнинг оғирлигини кўтарган ва доимо муҳтож оилаларга ёрдам бериб келган. Шунингдек халқ вакиллари йигитларга ноҳақдан экстремизм бўйича айбловлар қўйилаётганини ва хавфсизлик ходимлари уларни қуруқ туҳматлар билан жиноятчи қилиб кўрсатишга ҳаракат қилаётганини билдиришган.

Махсус хизмат ходимларининг бундай ноқонуний ҳаракатлари бундан аввал Бишкек шаҳрида ҳамда Иссиқкўл ва Норин вилоятларида ҳам кузатилган эди. Уларни ҳибсга олиш жараёнида ҳам ўғирлаб кетиш, вақтинчалик ҳибсхонада электр токига қўйиш ва оилаларига босим ўтказиш каби турли хил ноқонуний ҳаракатлар амалга оширилган эди.

Аввалги президентлар ҳам бошқарувдаги ўзларининг муваффақиятсизликларини яшириш ва халқни мамлакатдаги сиёсий ва иқтисодий инқирозлардан чалғитиш учун “экстремизм” ва “терроризм”га қарши курашдан қурол сифатида фойдаланган. Масалан, 2014 йилда Алмазек Атамбаев Россиянинг босими остида мамлакатни оддий одамлар учун ҳеч қандай фойдаси бўлмаган Евросиё иқтисодий иттифоқига олиб кириш олдидан худди шу усул билан мусулмонларни ҳибсга олиш кампаниясини бошлаган эди. Атамбаевдан ҳокимиятни мерос қилиб олган Сооронбай Жеенбеков ҳам Россиянинг босими сабабли ва халқаро ташкилотлардан ёрдам олиш мақсадида Ислом ва мусулмонларга, жумладан, аёлларга қарши курашни давом эттирди. Аввалги ҳукуматларнинг тақдиридан сабоқ олмаган Жапаров ҳукумати ҳам уларнинг изидан бориб, даъватчиларга қарши курашни давом эттирмоқда.

Ҳокимиятга келишдан олдин, энергетика соҳасидаги муаммони ҳал қилиш ва Қирғизистонни беш йил ичида қарз олувчи мамлакатдан қарз берувчи мамлакатга айлантириш ҳақида берилган ваъдалар унутилди, нархлар осмонга чиқди, оддий одамларнинг турмуш даражаси пасайиб кетди, ишсизлик кундан-кунга ортиб бормоқда. Бироқ, расмийлар бу муаммоларни ҳал қилиш ўрнига, экстремизм баҳонасида Ислом ва мусулмонларга қарши курашмоқда.

Расмий ҳукуматнинг даъват юкини кўтариб чиқаётган йигитларга нисбатан сўнгги зулми шунчаки бекордан-бекорга амалга оширилаётгани йўқ. Чунки қиш мавсумининг яқинлашиши билан оддий одамларга электр энергиясининг ўчирилиши ва маълум киловаттга чеклаб қўйилиши, айни пайтда электр энергиясидан кенг миқёсда фойдаланиб келаётган майнинг фермаларига электр энергиясининг узлуксиз етказиб берилиши халқнинг ҳукуматга нисбатан норозилигини кучайтирди. Бундан ташқари, мамлакатда Хитой фуқароларининг ноқонуний ҳаракатлари ҳам жамоатчилик норозилигининг кучайишига сабаб булмоқда. Қолаверса, парламент сайловининг яқинлашиши ҳам ҳукуматни қўшимча чоралар кўришга ундамоқда. Буни президент Садир Жапаровнинг Facebook саҳифасидаги баёноти тасдиқлаб турибди. У ўз баёнотида: “Давлат тўнтаришига йўл қўйилмайди. Бундан буён сиз давлат тўнтаришини фақат тушингизда кўрасиз”, деб ёзди. Шунингдек, у давлат хавфсизлик кучлари аввалгидан кучлироқ эканлигини айтиб, халқни қўрқитишга ҳаракат қилди.

Шу сабабли биз Исломга қарши босимни ва мусулмонларга қарши зулмни кучайтираётганларни Аллоҳнинг қуйидаги ояти билан огоҳлантирамиз. Аллоҳ Таоло айтади:

وَلَا تَقْعُدُوا بِكُلِّ صِرَاطٍ تُوعِدُونَ وَتَصُدُّونَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ مَنْ آمَنَ بِهِ وَتَبْغُونَهَا عِوَجًا وَاذْكُرُوا إِذْ كُنتُمْ قَلِيلًا فَكَثَّرَكُمْ وَانظُرُوا كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُفْسِدِينَ

“Ҳар кўчада (кишиларни) қўрқитиб ва Аллоҳга иймон келтирган зотларни Унинг йўлида тўсиб ҳамда у йўлни бузишга ҳаракат қилиб ўтирмангиз!”.  (7:86).

Азиз мусулмонлар, биз сизларга шундай мурожаат қиламиз, ёлғон айбловлар билан суд қилинаётган мусулмон биродарларимизнинг судида бир иштирок этиб кўринглар. Ёки судланаётганларнинг қариндошлари билан гаплашиб кўринглар. Шунда сиз бу даъватчилар кимлигини билиб оласиз ва хавфсизлик кучларининг адолатсизлигига ўзингиз гувоҳ бўласиз.

Ҳатто ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам буйруқларни бажараётганликларини ва ҳибсга олинганларнинг ҳеч қандай қонунбузарлигини кўрмаганликларини айтишмоқда. Хўш, ундай бўлса бундай шафқатсизлик қилишга ким буйруқ бермоқда? Вақтинчалик ҳокимият тахти охират неъматларидан устун келяптими?! Тарихда Аллоҳга, Унинг динига ва мусулмонларга қарши курашган ҳеч бир подшоҳ нажот топган эмас!

Аллоҳ Таоло айтади:

وَلَا تَحْسَبَنَّ اللَّهَ غَافِلاً عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الْأَبْصَارُ

(Эй Муҳаммзд), сиз ҳаргиз: «Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил», деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли қиёмат) кунига қолдирмоқда, холос”. (14:42)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

13.11.2025

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button