Миср қамоқхоналарида қийноқ ва қатл каби даҳшатли манзара ҳукм сурмоқда

Матбуот баёноти
Миср қамоқхоналарида қийноқ ва қатл каби даҳшатли манзара ҳукм сурмоқда
У ерда инсон қадри топталмоқда, адолат эса таг-туги билан йўқ қилинмоқда!
Яширин тарзда содир этиладиган жиноятларнинг яна бир такрорланган манзарасида, Дақаҳлия вилоятидаги полиция бўлимида ёш Айман Сабрий ваҳшийона қийноқлар оқибатида ҳалок бўлди. Унинг танасидаги қийноқ излари яққол кўзга ташланарди. Орадан 48 соат ҳам ўтмай, Жийза вилоятининг Сафф полиция бўлимида яна бир ёш йигит ҳаётдан кўз юмди. Ҳар икки фожиа инсон қадри топталгани, шафқатсиз муомала ва ҳурматсизлик авж олгани, инсонийлик таг-туги билан йўқолгани ҳақидаги бир-бирини такрорловчи аламли хабарлар соясида рўй берди. Бу эса мамлакатдаги полиция бўлимлари одамлар ими-жимида ўлдириладиган бўлинмаларга айланиб бораётганини очиқ кўрсатмоқда.
Ҳар доимгидек, Миср режими бу воқеаларга алоқаси йўқлигини даъво қилиб, ҳар икки ўлимни «табиий сабаблар» билан изоҳлади. Аммо гувоҳларнинг баёнотлари, тарқалган суратлар ва жасадларнинг ҳолати ҳар икки ёш йигитнинг қийноққа солинганини очиқ-ойдин исботлаб турибди. У ҳолда, нима учун жиноятчилар жазога тортилаётгани йўқ? Нега бу фожиалар юзасидан жиддий ва ошкора тергов ўтказилмайди? Нима учун ҳар сафар иш «даъво қўзғатишга асос йўқ» деган баҳона билан ёпиб қўйилади? Агар бу режим ушбу жиноятларни бевосита режалаштирмаётган ёки амалга оширмаётган бўлса, у ҳолда нега қотилларни ҳимоя қилади ва уларни оқлашга уринади?!
Полиция бўлимлари ва қамоқхоналардаги ўлимлар энди на истисноий ҳолат, на тасодифий хато сифатида қолди, балки улар тизимли равишда содир этилаётган, муқаррар манзарага айланди. Чунки бу воқеалар жазога тортилиши мумкинлигидан мутлақо қўрқмайдиган ва уни тийиб қўядиган ҳеч ким йўқ бўлган хавфсизлик аппарати даврида рўй бермоқда. Беихтиёр йўқолиб қолиш, асоссиз ҳибсга олиш ва одил суд ҳуқуқидан маҳрум этиш каби зулмлар билан бир қаторда, қамоқхоналарнинг ўзи ҳам ҳақоратлаш ва жисмонан йўқ қилиш марказларига айланиб улгурди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари эълон қилган ҳисоботларга кўра, Мисрдаги полиция бўлимларида тутқунларни сақлаш шароитлари аянчли аҳволда. Ҳисоботларда ўнлаб инсонлар ҳайвонлар учун ҳам яроқсиз бўлган тор ва ҳавосиз хоналарга тиқиб қўйилаётгани, тиббий ёрдам мутлақо рад этилаётгани қайд этилган. Қийноқ эса нафақат таҳқирлаш воситаси сифатида, балки зўравонлик орқали айбловни бўйнига қўйдиришнинг систематик усули сифатида қўлланилаётгани очиқ кўрсатилган.
Бу ҳолат, шубҳасиз, Ислом шариати белгилаб берган давлатнинг фуқаролар олдидаги бурчларига мутлақо зиддир. Чунки Исломда давлатнинг энг асосий вазифаси инсоннинг қони, номуси ва қадр-қимматини муҳофаза қилишдир. Аммо қачонки давлат зулм уюштирувчи воситага, халқнинг бўйнига қадалган қиличга айланса, у ҳолда у омонатга хиёнат қилган, аҳдини бузган ва Аллоҳ таоло ҳузурида ўз фуқароларига душманлик қилган ҳисобланади. Росулуллоҳ ﷺ бу ҳақда огоҳлантириб,
«اللَّهُمَّ مَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتِي شَيْئاً فَشَقَّ عَلَيْهِمْ فَاشْقُقْ عَلَيْهِ، وَمَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتِي شَيْئاً فَرَفَقَ بِهِمْ فَارْفُقْ بِهِ»
«Аллоҳим, ким Умматим ишларидан бир ишга раҳбар бўлиб, уларга машаққат етказса, Сен ҳам унга машаққат етказ. Ким Умматим ишларидан бир ишга раҳбар бўлиб, уларга шафқат қилса, Сен ҳам унга шафқат қил», деганлар. (Имом Муслим ривояти).
Росулуллоҳ ﷺ бу дуолари орқали Умматни бошқаришда адолатсизлик ва зулм йўлини тутган ҳукмдорларни дуои бад қилдилар. Шундай экан, Умматнинг фарзандларини қамоқхоналарда қийноққа солиб, ўлдирган золимларни қандай оқлаш мумкин?! Полиция бўлимларини адолат ўрнатиш маскани эмас, балки шахсий интиқом олиш ўчоғига айлантирганлар охиратда Роббилари ҳузурида қандай жавоб берадилар?!
Исломда давлатнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- Инсоннинг ҳаёти ва қадр-қимматини муҳофаза қилиш. Росулуллоҳ ﷺ бу ҳақда бундай деганлар:
«إِنَّ دِمَاءَكُمْ وَأَمْوَالَكُمْ حَرَامٌ عَلَيْكُمْ كَحُرْمَةِ يَوْمِكُمْ هَذَا فِي شَهْرِكُمْ هَذَا»
«Албатта, қонларингиз ва молларингиз сизларга ҳаромдир, худди ушбу ойингиз ва ушбу муборак кунларингиз дахлсизлиги каби». (Муттафақун алайҳ).
- Аввало, давлат амалдорлари орасидаги золимларни жавобгарликка тортиш. Чунки улар халқ учун ибрат ва намуна бўлиши керак. Бу ҳақиқатни рошид Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзининг машҳур сўзлари орқали жуда очиқ баён қилганлар: «Қачондан бери одамларни қул қилиб олдинглар, ҳолбуки оналари уларни озод қилиб туғган бўлса?!».
- Фуқароларни ажратмасдан ва ҳеч кимга дахлсизлик мақоми бермасдан, адолатни барча фуқарога тенг татбиқ этиш. Чунки Аллоҳ нозил қилган шариат аҳкомлари ҳокимият тепасидаги золимни ҳам истисно этмайди.
Аммо бугунги ҳақиқат шуки, Миср давлати жаллод ва қотилларни ҳимоя қилиб, уларни мукофотлар ва юқори лавозимлар билан тақдирламоқда. Аксинча, Исломни ҳаётга татбиқ этишга даъват қилаётган холис ва ҳалол кишиларни таъқиб этиб, қамоққа ташламоқда. Уларга ёлғон айбловлар қўйиб, адолатсиз ҳукмлар чиқармоқда.
Эй Миср қўшинлари!
Сизлар Миср режими жиноятларида бевосита иштирок этасизми ёки йўқми, лекин буларга розилик билдириб, сукут сақлаётганингизнинг ўзиёқ сизларни унинг ёрдамчилари ва қўлидаги қуролларига айлантирмоқда. Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:
«مَنْ أَعَانَ ظَالِماً لِيُدْحِضَ بِبَاطِلِهِ حَقّاً فَقَدْ بَرِئَتْ مِنْهُ ذِمَّةُ الله وَذِمَّةُ رَسُولِهِ»
«Ким золимга унинг ботили орқали ҳақни йўқ қилишда ёрдам берса, у Аллоҳнинг ҳам, Росулининг ҳам ҳимояси-кафолатидан маҳрум бўлади».
Шунинг учун золимларнинг қўлидаги қуролга айланиб қолманглар! Аллоҳ таоло сизни қандай бўлишингизни хоҳлаган бўлса, шундай бўлинглар: яъни Умматга душман эмас, уни ҳимоя қилувчи; унинг қонини тўкувчи эмас, уни тўхтатувчи; тоғутларни қўриқловчи эмас, Аллоҳнинг шариатини татбиқ қилиш учун саъй-ҳаракат қилувчи бўлинглар!
Бурчингизни адо этиш сари қўзғалинг, нусрат бериш фарзини барпо этинг! Ана шунда Исломни ўз нуфузли ўрнига қайтарасиз, Халифаликни ҳаётга татбиқ этасиз ва адолатни ундан маҳрум этилган заминларга қайта улашасиз.
إِنَّ ٱللَّهَ يَأۡمُرُ بِٱلۡعَدۡلِ وَٱلۡإِحۡسَٰنِ وَإِيتَآيِٕ ذِي ٱلۡقُرۡبَىٰ وَيَنۡهَىٰ عَنِ ٱلۡفَحۡشَآءِ وَٱلۡمُنكَرِ وَٱلۡبَغۡيِۚ يَعِظُكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَذَكَّرُونَ
«Албатта, Аллоҳ адолатга, чиройли амаллар қилишга ва қавм-қариндошга яхшилик қилишга буюрур ҳамда бузуқлик, ёмон ишлар ва зўравонликлардан қайтарур, шояд ибрат-эслатма оларсизлар, дея сизларга панд-насиҳат қилур» [Наҳл 90]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги матбуот бўлими