Мудофаа вазирлигидан Уруш вазирлигига

Матбуот баёноти
Мудофаа вазирлигидан Уруш вазирлигига
Исломий мудофаа маъносини қайта кўриб чиқиш вақти келди
Дональд Трамп ижроий фармон чиқариб, Америка мудофаа вазирлигининг номини расман «Уруш вазирлиги» деб ўзгартирди. Бу фақатгина ном алмашиши эмас, балки мустамлакачи давлатлар менталитетидаги тажовузкорлик эканини ва уларнинг ташқи сиёсати босқинчиликка асосланганини очиқ-ойдин намоён этди. Бунга Трампнинг «мудофаа жуда ҳимоявий… лекин биз ҳужумкор ҳам бўлишимизни истаймиз», деган гапидан ҳам кучлироқ далил бўлмаса керак.
Ғарб асрлар давомида тинчлик, дипломатия, халқаро тартиб ва шерикчилик тилида гапириб келган бўлса-да, бугун у ҳеч қандай уялмасдан, ўзининг мустамлакачилик ва империализм даврларидаги каби ҳужумкор уруш тилида гапирмоқда. Шу орада Ислом Уммати эса парчаланган ва чекланган миллатчи давлатлар ичига қамалиб яшамоқда. Бу давлатлар эса мудофаа ёки таслим бўлиш сиёсатидан бошқа йўлни билмайди. Ҳолбуки, ўтмишда мусулмонлар жиҳод ва фатҳлар орқали Ислом рисолатини дунёга етказиш билан фахрланиб ҳаёт кечирганлар. Аммо бугун уларнинг олий мақсадлари фақат мудофаа урушлари ва босқинчиликдан озод бўлиш билан чекланиб қолган. Шу боис Ғарб очиқдан-очиқ ҳужумкор мавқеини эълон қилаётган бир пайтда, Ислом Уммати ўзининг асл асосларига қайтиши шарт. Мадинаи Мунавварадаги Росулуллоҳ ﷺ давлати бошиданоқ Исломни кенг ёйиш ва инсониятга етакчилик қилишга қаратилган эди. Унда Ғарб каби мустамлакачилик, жиноят ёки геноцид йўқ эди. Албатта, Исломнинг ташқи сиёсати аввалданоқ динни бошқа динлардан ғолиб қилиш, сунъий чегараларни йўқотиш ва инсониятни бошқа динлар зулмидан чиқариб, Ислом адолатига етаклашга асосланган эди.
هُوَ ٱلَّذِيٓ أَرۡسَلَ رَسُولَهُۥ بِٱلۡهُدَىٰ وَدِينِ ٱلۡحَقِّ لِيُظۡهِرَهُۥ عَلَى ٱلدِّينِ كُلِّهِۦ وَلَوۡ كَرِهَ ٱلۡمُشۡرِكُونَ
«У (Аллоҳ) Ўз Росулини ҳидоят ва ҳақ дин билан – гарчи мушриклар хоҳламасалар-да – барча динлар устидан ғолиб қилиш учун юборган зотдир» [Тавба 33]
Ҳақиқатда, динни ғолиб қилиш вазифаси ҳеч қандай чегара билан чекланмайди ва уни секуляр халқаро тизим доирасига қамаб қўйиш мумкин эмас. Албатта, Ислом бутун инсоният учун умумжаҳон манба сифатида нозил қилинган. Шу боис Уммат уни даъват ва жиҳод орқали тарқатиши, барча динлар устидан ҳукмронликка эришгунча ўз масъулиятини бажариши шарт. Бироқ XIX асрдан бошлаб, айниқса Халифалик қулатилгандан кейин, миллатчи давлат тизимининг тарқалиши ва мудофаа сиёсатларининг қабул қилиниши натижасида Ислом Уммати ҳужумкор ташаббус руҳидан маҳрум этилди. Шу вақт ичида мустамлакачилар тинчлик ва барқарорлик шиорлари ортида Уммат юртларини босиб олдилар. Бугун эса бутун дунё кўз ўнгида Ғазода унинг фарзандлари оммавий қирғинга учраётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Шунга қарамай, уруш вазирларига мудофаа вазирлари номи қўйилаётган малай ҳукмдорлар фақат миллий чегараларни қўриқлаш ва чекловчи шартномаларга амал қилиш билан чекланиб қолмоқда. Улар миллий мудофаа сиёсатларига маҳкам боғланиб, оғиз очмаслик йўлини танлашди, Ғарбнинг сиёсий тушунчаларига суяндилар ҳамда ўзларининг бундай салбий ҳаракатлари ва чекинишларини «ҳикмат, манфаат ва сиёсий маҳорат» деб баҳолашга уриндилар.
Ғарб бугун яна мустамлакачилик мақсадларини рўёбга чиқариш учун ҳужумкор уруш байроғи остида ҳаракат қилмоқда. Шу ўринда табиий савол туғилади: Ислом Уммати ва Афғонистон ҳукмдорлари чегараларни йўққа чиқариш, зулм остида қолганларга ёрдам кўрсатиш ҳамда жиҳодни – босқинчиликка қарши фақат мудофаа воситаси эмас, балки унинг кенг маънодаги ташқи сиёсат йўли сифатида – амалий дастурга айлантиришга тайёрми?
Шунинг учун иқтисодга йўналтирилган «мувозанатли» мудофаа сиёсатларидан воз кечиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали тўғри йўлни қайта бошлашимиз зарур. Фақат Халифалик давлати ўзининг ташқи сиёсатини даъват ва жиҳод тамойилларига асослайди. Ана шунда Ислом ер юзида ҳукмронлик қилади ва фитна барҳам топади.
وَقَٰتِلُوهُمۡ حَتَّىٰ لَا تَكُونَ فِتۡنَةٞ وَيَكُونَ ٱلدِّينُ لِلَّهِۖ فَإِنِ ٱنتَهَوۡاْ فَلَا عُدۡوَٰنَ إِلَّا عَلَى ٱلظَّٰلِمِينَ
«(Эй мўминлар) то фитна тугаб, бутун дин Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан уришингиз! Энди агар тўхтасалар, (у ҳолда сиз ҳам тўхтангиз. Зеро,) фақат золимларга қарши душманлик қилиш мумкин» [Бақара 193]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Афғонистон вилоятидаги матбуот бўлими