Мустамлакачи Америка ўзининг «Эксилерейт Энержи» компанияси орқали стратегик портларимиз ва денгизларимиз устидан назорат ўрнатиб, геосиёсий ҳукмронлигини мустаҳкамлашга интиляпти

Матбуот баёноти
Мустамлакачи Америка ўзининг «Эксилерейт Энержи» компанияси орқали стратегик портларимиз ва денгизларимиз устидан назорат ўрнатиб, геосиёсий ҳукмронлигини мустаҳкамлашга интиляпти
АҚШнинг Бангладешдаги собиқ элчиси Питер Де Хаас жорий йил 4 сентябр, пайшанба куни мамлакат ташқи ишлар вазири Асъад Алам Сиём билан тахминан бир соат давом этган учрашув ўтказди. Ҳар икки томон ҳам музокара тафсилотларини ошкор этмаган бўлса-да, оммавий ахборот манбаларига кўра, мулоқотда АҚШдан суюлтирилган табиий газни импорт қилиш имкониятлари, шунингдек, мавжуд ҳамкорлик ва келгуси лойиҳалар муҳокама қилинган.
Хаас ҳозирда «Эксилерейт Энержи» компаниясида стратегик маслаҳатчи сифатида фаолият юритмоқда. Қароргоҳи АҚШнинг Техас штатида жойлашган мазкур трансмиллий компания Бангладешнинг Махешхали (Кокс Базар) ҳудудида суюлтирилган табиий газни қайта газлаштириш терминалини бошқармоқда. Шунингдек, келгусида Богра (Патуакхали)да яна бир станция қуришни режалаштирган. Хаас ташқи ишлар вазири билан Даккада айнан шу компаниянинг вакили сифатида учрашган. «Эксилерейт Энержи» каби компаниялар АҚШнинг геосиёсий нуфузини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади ва бу ҳинд ҳамда Тинч океани минтақаси учун белгиланган кенг қамровли стратегияга тўлиқ мос келади. Ана шу «юмшоқ мустамлакачилик» Америка ўзининг иқтисодий дипломатия воситалари орқали амалга ошираётган таъсир усулидир. Бугунги кунда Америка XVIII асрдаги каби мустамлакачилик босқини йўли билан эмас, балки энергетика битимлари каби иқтисодий механизмлар орқали глобал нуфузга эришишга интилмоқда. У ўзаро боғлиқлик тизимини барпо этмоқда, бу тизимда давлатлар ихтиёран унинг геосиёсий манфаатлари билан бир сафга қўшиляпти. Натижада стратегик денгиз йўллари ва геосиёсий бўғин нуқталари Америка назорати остига кириши кафолатланмоқда.
Америка билан тузилаётган энергетика битимлари фақатгина мамлакатимиз энергетика инфратузилмасини топшириш ёки иқтисодий мустақиллигимизни хавф остига қўйиш билан чекланмайди. Масала мамлакатнинг энергетика хавфсизлигига таҳдид солиш билан чекланмай, четдан олиб келинадиган ва баҳоси юқори бўлган суюлтирилган табиий газга доимий боғлиқликни ҳам юзага келтиради. Бу эса узоқ муддатда Бангладешни энергия эҳтиёжини қондириш мақсадида Америка бошқарадиган денгиз хавфсизлиги тизимига боғлаб қўяди. Шу тариқа иқтисодий барқарорлигимиз Америка ўз ҳукмронлигини сақлаб қолиш йўлида тақдим этадиган «ҳимоя»га тобе ҳолатга тушиб қолади.
Бангладешнинг ноёб стратегик жойлашуви уни АҚШ учун асосий кураш майдонига айлантириб қўяётган асосий омилдир. Вашингтон эса минтақа миқёсида ўз глобал устунлигини сақлаб қолиш мақсадида айнан шу ҳудудда фаол ҳаракат қилмоқда. Бенгал кўрфази эса юксак аҳамиятга эга стратегик ҳудуд бўлиб, у Малакка бўғозига туташгани ва Хитойнинг асосий энергия таъминот йўлларини назорат қилиш имкониятини бериши билан алоҳида аҳамият касб этади. Шу сабабли Америка ўзининг минтақадаги энг яқин ҳамкори Японияни Бангладешдаги чуқур Матарбарий портига сармоя киритишга ундади. Бу порт улкан кемаларни қабул қилиш имкониятига эга бўлиб, муҳим стратегик афзалликни таъминлайди. Келгусида у Япония, Америка, Ҳиндистон ва «Quad» шерикларининг ҳарбий кемаларини ҳам қўллаб-қувватлаши мумкин. Бу эса маҳаллий манфаатларимиз ҳисобидан тўғридан-тўғри АҚШнинг стратегик мақсадларига хизмат қилади.
Эй аҳлимиз!
Биз сизни суверенитетимиз ва келажагимизга таҳдид солаётган катта хатардан, яъни мустамлакачи Американинг ҳукмронлигидан огоҳлантирамиз. У армиялари билан кириб қирғоқларимизга байроқ тикаётгани йўқ. Балки энергетика битимлари орқали вазирликларимиз қароргоҳларига йўл топмоқда. Бу эса маккорлик даражаси юқорилиги сабабли айни дамда энг хавфли кўринишга эга. Америка ўзини ҳамкор қиёфасида кўрсатмоқда, амалда эса стратегик портларимиз ва денгизларимизни ўз манфаати йўлида ишлатиб, суверенитетимизни заифлаштирмоқда.
Бу шартномаларнинг коррупцияга ботган капиталистик элита ва порахўр сиёсатчилар сукутини сотиб олаётгани ажабланарли эмас. Аммо ҳақиқатан ҳам ташвишли ва ҳафсалани пир қиладиган жиҳати шундаки, биз танийдиган холис сиёсатчи ва зиёлилар ҳам, айниқса июл қўзғолонидан кейин, мана шу АҚШ шартномалари юзасидан сукут сақламоқда. Уларнинг бу сукути АҚШнинг сиёсий муассасаларимиз ва «фуқаролик жамияти»га узоқ муддатли аралашуви натижасидир. Натижада АҚШ дунёқарашига уйғун раҳбарият шаклланди. Энг яхши ният билан баҳоласак ҳам, улар бу шартномаларга фақат иқтисодий нуқтаи назардан қарайдилар. Аммо улар англамайдиган ҳақиқат шундан иборатки, сиёсий жиҳатдан бу шартномалар бизни АҚШ учун шерик эмас, балки мутлақ қарамлик ҳолатига тушириб қўймоқда.
Шунга кўра, биз, Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти аъзолари, сиз аҳлимизни ҳукмдорларнинг итоатгўйлигига энди сукут сақлаб томошабин бўлиб турмасликка даъват этамиз. Биз билан бирга ҳаракат қилинг. Зеро, биз мустамлакачи Америка ҳукмронлигига қарши равшан ва аниқ лойиҳага эгамиз. Сизнинг кучли ва собит ёрдамингиз билан Ҳизб ут-Таҳрир, Аллоҳнинг изни ила, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга қодир бўлади. Халифалик эса сизни мустамлакачиларнинг қулликка солиш уринишларига чек қўядиган жамоавий қудрат мақомига етаклайди. Аллоҳ Таоло бундай марҳамат қилади:
وَعَدَ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنكُمۡ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَيَسۡتَخۡلِفَنَّهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва солиҳ амаллар қилган зотларга уларни ер юзида халифа қилишни ваъда қилди» [Нур 55]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги матбуот бўлими