Пойтахт Байрутда Ҳизб ут-Таҳрир аъзосини қамоққа олишди

Матбуот баёноти
Пойтахт Байрутда Ҳизб ут-Таҳрир аъзосини қамоққа олишди
Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти аъзоларидан икки йигит 2025 йил 17 октябр жума намозидан сўнг, Ливан пойтахти Бейрут шаҳридаги Ториқ Жадида маҳалласида жойлашган Имом Али масжиди олдида матбуот баёноти тарқатаётган пайтда мотоциклли бир гуруҳ кимсалар томонидан ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжат ёки ордерсиз, зўравонлик билан ҳибсга олинди. Бу кимсалар кейинчалик маҳаллий ҳокимиятга қарашли хавфсизлик хизмати ходимлари экани аниқланди. Ваҳоланки, йигитлар тарқатаётган баёнотда яҳудийларнинг Ливан ва унинг аҳолисига қарши тўхтовсиз тажовуз содир этаётгани фош этилиб, қораланган эди. Бу воқеа Ливанда хавфсизлик идораларининг яна қонунсизлик ва ўзбошимчаликка асосланган таъқибга қайтаётганини яққол намоён қилмоқда.
Хўш, бугун Ливанни бошқараётганлар бири халқаро адолат маҳкамасининг судьяси, иккинчиси армиянинг собиқ бош қўмондони бўлиб, иккаласи ҳам «қонун устуворлигига асосланган давлат барпо этиш»ни ваъда қилишган, бироқ наҳотки булар ўтмишдаги мустабид тузумларнинг услубларини сақлаб қолишган бўлса?! Ҳизб ут-Таҳрирнинг нимаси уларни шунчалик даҳшатга солди?! Яҳудий вужудининг тажовузига қарши билдирилган норозилигими?! Ёки ҳокимиятнинг Америка бошқараётган нормаллашув ва бўйсуниш йўлидан кетаётгани ҳақидаги гапларими?! Ёхуд Ҳизбнинг Ливан ва бутун минтақада яҳудийлар ҳамда Америка юритаётган ҳужумларга қарши туришга даъвати қўрқитдими?! Ёки бу, қонуний давлат барпо этишни даъво қилаётган хавфсизлик раҳбарияти ва ҳокимият йўналишидаги гўёки ўзгаришларга қарамай, овозларни бўғишга қаратилган навбатдаги уринишми?!
Ҳеч шубҳа йўқки, узоқ ёки яқиндаги ҳар бир киши яхши билади: бундай усуллар Ҳизб ут-Таҳрирнинг овозини бўғолмайди. Ливан ва бошқа жойларда уларнинг Ҳизбга нисбатан амалга оширган тажрибалари бунга очиқ гувоҳдир. Ҳизб Ливан ва унинг аҳлига қарши яҳудий вужуди томонидан амалга оширилаётган тажовузларга қарши курашда ҳам, яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш ва Америка лойиҳасига таслим бўлишга қарши туришда ҳам ўз позициясида собит қолади.
Биз ҳақ сўз ва сиёсий фикрга қарши ҳокимият томонидан қўлланаётган бундай ноқонуний зулмнинг дарҳол тўхтатилишини талаб қиламиз. Шу билан бирга, Ҳасан Абдулҳодий билан Салоҳ Довудни кечиктирмасдан ёки қасддан кейинга сурмасдан, зудлик билан озод қилишни қатъий равишда талаб қиламиз. Чунки Ҳизб ут-Таҳрир ким экани, унинг сўз ва далил орқали фикрий ва сиёсий кураш олиб боришдаги йўли барчага маълум. Ливан режимида эса бу икки Ҳизб аъзосини ҳибсга олиш учун бирорта ҳам асос йўқ. Бундай зўравонлик ҳаракатига ягона изоҳ хавфсизлик тизимининг айрим башаралари алмашган бўлса-да, унинг услуб ва муомалаларида ҳеч қандай ўзгариш юз бермаганидир.
Мусулмонларнинг бир бўлаги бўлмиш Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти ўзини хавфсизлик идоралари учун осон ўлжа ва тажовуз объектига айлантиришларига ҳеч қачон рози бўлмайди. Бу хизматнинг ўзи Ливаннинг тинчлиги ва халқига моддий куч билан таҳдид солаётганларни била туриб, кўз юммоқда, сўз ва далилга таянган ҳолда фикрий ва сиёсий фаолият олиб бораётганларга эса, зўравонлик билан курашмоқда.
إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَهُمۡ جَنَّٰتٞ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُۚ ذَٰلِكَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡكَبِيرُ
«Албатта мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, (бу қилмишларидан) тавба қилмаган кимсалар учун жаҳаннам азоби бордир ва улар учун ўт азоби бордир!» [Буруж 10]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ливан вилоятидаги матбуот бўлими




