Судан ва Миср ҳукмдорларининг Наҳза тўғонига оид ҳаракатлари Нил водийси аҳолисининг сув хавфсизлигини барбод этмоқда

Матбуот баёноти
Судан ва Миср ҳукмдорларининг Наҳза тўғонига оид ҳаракатлари Нил водийси аҳолисининг сув хавфсизлигини барбод этмоқда
2025 йил 3 сентябр, чоршанба куни Миср ташқи ишлар вазирлиги биносида «2+2» деб номланган икки томонлама маслаҳат механизми йиғилиши бўлиб ўтди. Миср ва Суданнинг ташқи ишлар ҳамда сув хўжалиги вазирлари иштирок этган ушбу йиғилишда Эфиопиянинг Наҳза тўғони бўйича сўнгги ривожланишлар муҳокама қилинди. Учрашув якунида қабул қилинган қўшма баёнотда Наҳза тўғонини тўлдириш ва ишга туширишга оид чора-тадбирларнинг фақат Эфиопия томонидан бирёқлама тарзда амалга оширилгани хавфли эканини ҳар икки томон ҳам тўлиқ эътироф этди. Шунингдек, баёнотда тўғон билан боғлиқ бир қатор хавфларга ишора қилинди. Жумладан, хавфсизлик кафолатларининг кучсизлиги, сув оқимларининг мунтазам эмаслиги ҳамда қурғоқчилик офатлари юз берган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар тилга олинди.
Биз, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари, тўғон қурилиши бошланишидан олдин унинг хавфларидан огоҳлантирганмиз. Шу билан бирга, Миср ва Судан ҳукмдорлари унинг қурилишини тўхтатиш учун жиддий чоралар кўришлари шартлигини ҳам таъкидлаганмиз. Бироқ бизга қулоқ тутган ҳеч ким топилмади ва қурилиш ишлари давом этди, натижада тўғон тўлиқ қуриб битказилиб, реал воқеликка айланди.
Ушбу воқелик шароитида биз қуйидаги фактларни таъкидлаймиз:
Биринчи: Миср ва Судан ҳукмдорлари 2015 йил март ойида «Принциплар декларацияси» деб номланган ҳужжатга имзо чекиш орқали ўз юртлари аҳолисининг сув ҳуқуқларини қўлдан бой бердилар. Ушбу ҳужжат Эфиопияга тўғон қуриш ҳуқуқини берди ва натижада Миср ҳамда Судан ўз тарихий ҳуқуқлари ва сув улушларидан воз кечган бўлди.
Иккинчи:
Тўғон қурилиб бўлганидан кейин хавф-хатарлар ҳақида гапириш – бу фақат кўзбўямачилик, Судан ва Миср халқини алдаш ҳамда уларда манфаатларини ҳимоя қиладиган тузумлар бор, деган ёлғон тасаввур уйғотишдан бошқа нарса эмас.
Ҳизб ут-Таҳрир бу хавф-хатарларни ўз форум ва маърузаларида тилга олган, шунингдек, 2017 йил сентябрда нашр этилган «Наҳза тўғони, сув урушлари хавфи, ҳукмдорларнинг бепарволиги ва Умматнинг вазифаси» номли китобчасида уларни мутахассислар ва экспертлар сўзлари билан қўллаб-қувватланган ҳолда батафсил исботлаб берган. Ўшанда Судан режими матбуоти ва тарғиботчилари бу хавфларни рад этиб, тўғон Судан аҳли учун фойдали, деб даъво қилган эди. Ҳайратланарлиси шундаки, бугун уларнинг ўзи худди шу хавфлар ҳақида сўз юритмоқда!
Учинчи:
Миср ва Судан ҳукмдорлари Эфиопияга аллақачон ён бериб, унга тўғон қуришга рухсат бериб бўлишди. Энди эса одамларни тўғонни бошқариш ва ишлатиш масаласи билан чалғитишмоқда, гўё муаммо тўғонни бошқаришда деган тасаввур уйғотишмоқда. Бироқ Эфиопия ҳатто шу масалада ҳам улар билан музокара қилишга рози бўлмай, уларни янада камситмоқда. Чунки у Миср ва Судан ҳукмдорларининг Америка олдида ҳеч қандай мустақил ирода ва истакка эга эмаслигини яхши билади. Америка президенти Трамп эса 2025 йил 15 июл куни Оқ уйда «Наҳза тўғони қурилишини молиялаштирган Америка Қўшма Штатларидир», дея баёнот берди. Кейин эса Нил дарёсига сув қўйиб берганини миннат қилиб шундай қўшимча қилди: «Билмадим, нега улар муаммони тўғон қурилишидан олдин ҳал қилишмади, яхши ҳамки Нилда сув бор».
Тўртинчи:
Эфиопия ва унинг ортида турган Америка ҳамда яҳудий вужуди Нил дарёсини бутунлай қуритиб, Миср ва Суданнинг сув хавфсизлигини тўлиқ ўз ҳукмронлигига олмагунча ҳеч қачон хотиржам бўлмайди. Мана, Наҳза тўғони мувофиқлаштириш идораси ижрочи директори Арежави Берхи 2025 йил 23 июл куни оммавий ахборот воситаларига шундай деди: «Наҳза тўғони масаланинг охири эмас, Эфиопия битта тўғон билан чекланмайди». Унинг бу сўзлари Эфиопия ўзининг Кардауба, Бико Абу ва Мендая каби янги тўғонларини қуриш ишларини давом эттириш ниятида эканини кўрсатади. Ушбу тўғонларнинг сув тўплаш қуввати тахминан 200 миллиард куб метрга тенг бўлиб, Эфиопиянинг бу қадамларига Судан ва Миср ҳукмдорларининг заиф позицияси рағбат бермоқда.
Бешинчидан:
Бу режимлар – Судан, Миср ёки Эфиопияда бўлишидан қатъий назар – қўғирчоқ режимлар бўлиб, уларнинг асосий вазифаси Оқ уйдаги хўжайинларининг хоҳиш-иродасини бажаришдан иборат. Шу боис Миср ва Судан ҳукмдорлари тўғон қурилиши халқларига жиддий хавф туғдириши ва сув ҳуқуқларини йўққа чиқаришига қарамасдан, заиф ва қониқарсиз позиция эгаллади.
Хулоса қилиб айтганда, Судан аҳли яхши англаб етиши лозимки, бу қўғирчоқ режимлар мустамлакачи кофир Ғарбнинг лойиҳаларидан бошқасига хизмат қилмайди. Бизнинг юртимиз, бойликларимиз ва сув хавфсизлигимиз билан боғлиқ бу беқарорлик ва қасддан қўзғатилган бебошликка фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатигина чек қўя олади. У мустамлакачи кофирнинг нуфузини юртимиздан қўпориб ташлаб, юрт ва халқ хавфсизлигини муҳофаза этади ҳамда тарихи билан бутун дунёни тўлдирадиган буюк давлатга нисбатан майда давлатларнинг даъво ва ҳаддан ошишларига барҳам беради.
Бас, шундай экан, эй Судан аҳли! Роббингиз розилиги, ўз иззат ва шарафли ҳаётингиз учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга ҳаракат қилинг. Чунки фақат сизнинг ишларингизга эътибор қиладиган ва манфаатларингизни муҳофаза этадиган тузум соясидагина шарафли ҳаёт кечиришингиз мумкин.
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡ
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол 24]
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи