Матбуот баёноти

Такаббур Трампнинг эмас, балки шараф ва матонат соҳиби бўлган Ғазо халқи томонида туринглар!

Матбуот баёноти

Такаббур Трампнинг эмас, балки шараф ва матонат соҳиби бўлган Ғазо халқи томонида туринглар!

Ғазода босқинчи яҳудий вужуди амалга ошираётган ишғол ва қирғинга икки йил тўлди. 7 октябрдаги улкан мағлубиятни яшириш мақсадида бошланган бу қирғин, афсуски, учинчи йилига кирмоқда. Ҳар куни янги бир қатлиом ва янги бир ваҳшийлик билан тўлиб борган бу икки йил мобайнида бутун дунё босқинчи яҳудий вужудининг ақлга сиғмас даражадаги йиртқичлигига гувоҳ бўлди. Қотиллар болалар, чақалоқлар, турар-жой, мактаб, масжид ва шифохоналарни аёвсиз нишонга олдилар. Исломий юртлар ҳукмдорлари эса неча марта йиғилиб, баёнот берди, қоралади ва яна тарқалди. Аммо ҳар бир қоралаш яҳудийларни янги ҳужум ва янги қатлиомларга янада руҳлантирди. Босқинчи яҳудий вужуди шундай қутурдики, ойлаб Ғазога бир бурда нон ёки бир қатра сув киришига йўл бермади.

Босқинчи қотиллар фақат Ғазо билан чекланмай, Сурия, Ливан, Эрон, Яман ва Қатарга ҳам ҳужум қилди. Кейин эса Тунисдан йўлга чиққан Сумуд флотилиясини нишонга олди. Бундай даҳшатли воқеалар давом этаётган бир пайтда, Нью-Йоркда АҚШ президенти Дональд Трамп ҳузурида президент Эрдоган ва бир гуруҳ араб раҳбарлари йиғилиб, мужоҳидларни қуролсизлантириш, Ғазони босиб олиш ва Фаластинга хиёнат қилишни кўзда тутган режани муҳокама қилишди. Улар айнан шу режа учун Трампга мақтовлар ёғдиришди.

Биз, Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти, 7 октябр воқеаларининг иккинчи йилида Истанбул, Анқара ва Шанлиурфа шаҳарларида «Бизга сўз эмас, амал керак!» шиори остида юришлар уюштирдик. Бу юришлар Исломий жамоаларнинг фаол қўллаб-қувватлаши ва ўн минглаб мусулмонларнинг иштироки билан ўтди. Биз бу намойишларда елкадош бўлган барча Исломий гуруҳларга, иштирок этган барча мусулмонларга ҳамда ҳақни қўрқмасдан гапирган уламо ва устозларга: «Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!» деймиз. Намойишлардан кейинги матбуот баёнотларимизда ҳукмдорларга шундай мурожаат қилдик: «Эй куч-қудрат ва ҳокимият эгалари! Юз минглаб бегуноҳ инсонлар қатл этилаётган бир пайтда сизлар бу зулмни қайта-қайта қораладингиз. Аммо фақат дипломатик музокаралар билан чекландингиз. Ҳолбуки, сизлар яхши биласиз: буларнинг ҳеч бири ечим эмас. Босқинчи сионистларга сўз таъсир қилмайди. Учинчи йилига кирган геноцидни баландпарвоз нутқлар тўхтата олмайди. Ғазодаги мазлумларни қуруқ баёнотлар қутқармайди. Демак, энди сўз эмас, амал вақти етди! Керакли нарса – аниқ, таъсирчан ва амалий қадамлардир!».

Биз ҳокимиятдан такаббур Трампнинг эмас, балки шараф ва матонат соҳиби бўлган Ғазо халқи томонида туришни, сўз билан эмас, балки аниқ ва амалий ишлар билан ҳаракат қилишни қатъий талаб қилдик. Шунингдек, террор ўчоғига бўлган Инжирлик ҳарбий базаси ва Курежик радар станциясини дарҳол ёпишни, босқинчи армия сафида хизмат қилаётган икки фуқароликка эга шахсларни фуқароликдан маҳрум этиб, жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилдик. Бундан ташқари, босқинчи вужуд билан ҳар қандай савдо ва дипломатик алоқаларни тўлиқ узиш, самарасиз БМТ қарорларига суянмаслик, Ғазога инсонпарварлик йўлагини очиш, Сумуд флотилиясини денгиз флоти билан ҳимоя қилиш, «Исроил»ни террорчи тузум сифатида расман тан олиш ва Америка томонидан илгари сурилаётган «икки давлатли ечим» ҳақида сўз юритишни мутлақо тўхтатиш лозимлигини баён этдик.

Биз Фаластиннинг ҳар бир қарич тупроғи босқинчидан тозалангунча мужоҳидлар билан бирга туриш зарурлигини алоҳида таъкидладик. Аммо афсуски, ушбу чақириқдан бор-йўғи бир кун ўтиб, Туркия Президенти Эрдоган АҚШ президенти такаббур Трампнинг режасини қўллаб-қувватлаганини ва унинг сиёсатига мақтовлар йўллаганини эълон қилди. Туркия ва бир қатор араб режимлари томонидан қўллаб-қувватланаётган ушбу режа Ғазодаги қаршилик ҳаракатини «террор» деб аташ орқали бутун Фаластин заминидаги босқинчиликни қонунийлаштиришга хизмат қилмоқда. Аммо аниқ ҳақиқат шуки, бу режа Ғазо заминида ҳаргиз амалга ошмайди. Аллоҳнинг изни ила, Трампнинг режаси атрофида мансаб ва лавозим умиди билан кутиб турганлар албатта умидсизликка дучор бўладилар.

Нетаньяху ва босқинчи яҳудийларга мурожаатмиз қуйидагича: Эй пасткаш қўрқоқлар! Муслима оналар фарзандларининг қалбларига сенларга қарши адоват руҳини сингдирмоқда; оталар фарзандларига сенларга қарши жанг қилишни васият қилмоқда. Ёшлар эса кун санаб сенларни мағлуб этадиган сафларда жой олишни кутмоқдалар. Бу рошид Халифалик армиясидир. Бу мўминларнинг қалблари Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланадиган, золимлар юзлари қаро бўладиган кундир.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Туркия вилоятидаги матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button