«Тинчлик» босқинчилик учун ниқобдир

Матбуот баёноти
«Тинчлик» босқинчилик учун ниқобдир
Дарҳақиқат, босқинчи яҳудий вужуди ва Ҳамас ҳаракати ўртасидаги «келишув» деб аталаётган нарса – аслида Вашингтон режиссёрлиги остида тузилгандир – Ғарб оммавий ахборот воситаларида ва афсуски, баъзи мусулмон мамлакатларида ҳам «тинчлик сари ташланган қадам» сифатида тақдим этилмоқда.
Аммо ҳақиқат шундан иборатки, бу эски услубнинг такрорланишидан бошқа нарса эмас. Зеро, яҳудий вужуди мустамлакачилик лойиҳаси сифатида янада мустаҳкамланиб, ҳимоя қилинаётган бир пайтда, унинг жиноятларига «тинчлик тўни» кийдирилмоқда.
«Ўт очишни тўхтатиш» ва «гуманитар ёрдам» каби атамалар зоҳиран ярашув-тинчликка чорловчидек туюлса-да, аслида улар ғаразли ва масхараомуз воситалардир.
Қандай қилиб «гуманитар ёрдам» ҳақида гапириш мумкин, ахир, бу ёрдам карвонларини ташкил этаётган кучларнинг ўзи босқинчига бомба етказиб бераётган ва унга Ғазони вайрон қилган ўша дипломатик қалқонни тақдим этаётган бўлса?!
Ўт очишни тўхтатиш қандай қилиб ишончли-ҳаққоний бўлиши мумкин, ваҳоланки яҳудий вужуди ўз манфаатлари тақозо этган пайтда келишувларни қайта-қайта бузиб келган бўлса?!
Дарҳақиқат, тарих очиқ-ойдиндир: у яҳудий вужуди томонидан Америка, Ғарб ва мусулмон юртлардаги хиёнаткор режимлар кўмагида амалга оширилган ўнлаб йиллик мажбурий кўчириш, оммавий жазолаш ва геноцидлардан иборатдир.
Фаластин халқига ҳеч қандай адолат ёки товон тўлови тақдим этилмади ва бу келишув ҳам бундан мустасно бўлмайди.
Бу услуб Ироқ, Сурия, Афғонистон, Ливия, Судан ва бошқа кўплаб мусулмон юртларида ҳам такрорланди. Унга кўра, «тинчлик» ва «барқарорлик» шиори остида давлатлар вайрон қилиниб, амалда босқинчилик, парчаланиш ва тартибсизликка топширилади.
Шундай қилиб, ҳамма мазмунсиз айланма жараённинг асири бўлиб қолмоқда. Унда бутун дунёга сотиладиган, бироқ амалда босқинчиликни янада мустаҳкамлашдан бошқа нарсага хизмат қилмайдиган вақтинчалик келишувлардан бошқа нарса йўқ.
Яҳудий вужуди эса вақт, қонунийлик ва хавфсизликка эга бўлаётган бир пайтда, Фаластин аҳли қамал, таҳқир ва ёлғон ваъдалар ичра ташлаб қўйилмоқда.
Асосий зулм — яъни Фаластиннинг яҳудийлар томонидан босиб олиниши ҳолати сақланиб турган экан, ҳақиқий тинчлик ҳаргиз амалга ошмайди.
Ягона ҳақиқий ечим — Фаластиннинг Халифалик таркибига қайтишидир; ўшанда мусулмонлар Уммат манфаатларини ҳимоя қиладиган ва мустамлакачилик лойиҳасига абадий барҳам берадиган ягона халифа байроғи остида бирлашадилар.
Модомики золим мукофотланар, мазлумдан эса сабр қилиш талаб этилар экан, Фаластинга «тинчлик» ниқоби остида хиёнат қилинаверади. Бу «тинчлик» аслида босқинчиликнинг янги бир шаклидан бошқа нарса эмас.
Окай Пала
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Голландиядаги матбуот вакили




