Трампнинг такаббурлигига Халифаликни барпо этиш орқали жавоб бериш лозим

Матбуот баёноти
Трампнинг такаббурлигига Халифаликни барпо этиш орқали жавоб бериш лозим
Дональд Трамп «Толибон агар Баграм ҳарбий ҳаво базасини уни барпо этган давлат – Америка ихтиёрига қайтармаса, оғир оқибатларга юз тутади», дея баёнот бериб, Афғонистон ҳукумати ва мусулмонларга нисбатан яна бир бор кибрли ва таҳдидли мавқеини очиқ намоён этди.
Ҳизб ут-Таҳрир – Афғонистон вилояти матбуот бўлими Трампнинг мазкур баёнотини кескин қоралаб, бу масала бўйича ҳар қандай келишувни Исломга, жиҳодга ва шаҳидлар қонига хиёнат сифатида баҳолайди. Шу билан бирга, Афғонистонда Американинг – қайси шаклда ёки қандай ном остида бўлишидан қатъий назар – мавжуд бўлиб туриши мамлакатни мустамлакачи йирик давлатлар ўртасидаги рақобат майдонига айлантиришидан қатъий огоҳлантиради.
Трампнинг мазкур баёнотларини Афғонистон ҳокимиятини сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларида имтиёзлар беришга мажбур этишга қаратилган босим сифатида, шунингдек минтақадаги давлатларга йўлланган таҳдид дея баҳолаш мумкин. Шу билан бирга, бу баёнот Трампнинг Афғонистонга нисбатан ҳақиқий мустамлакачилик менталитетига эгалигини яққол намоён қилади. Америка қўшинларининг ўн минглаб аскарлари жойлашган ва минтақа устидаги қудрат рамзи ҳисобланган Баграм ҳарбий ҳаво базаси Америка Афғонистон урушида мағлубиятга учраганидан сўнг тўлиқ бўшатилган эди. Американинг Баграмдан чиқиши фақат ҳарбий мавжудликнинг тугаши билан чекланмай, балки унинг минтақавий ва глобал қудрати ҳамда нуфузининг пасайишини ҳам англатар эди. Бу мағлубият айни дамда Трампнинг қалбини ич-ичидан кемириб, изтиробга солмоқда. Шу билан бирга, айрим маҳаллий ва хорижий сиёсий доиралар турли алоқалар ва босим воситалари орқали Афғонистон раҳбарларининг исломий меъёрларга бўлган муносабатини ўзгартиришга интилиб, уларни бу масалада ён беришга, орқага чекинишга ёки турли келишувларга рози бўлишга ундамоқда.
Кимки Америка билан ҳамкорликни кучайтириш ёки унинг ҳарбий кучларини қайта киритиш Афғонистонга фойда келтиради, деб ўйласа, қаттиқ адашади. Бу каби фикр хиёнаткор араб ҳукмдорларини Америка билан ярашиш ва келишишга ундаган ўша алдовнинг ўзи ҳисобланади. Хўш, натижа қандай бўлди? Америкадаги Республикачи раҳбарлар таклиф этган ана шу йўл фақат ҳақорат, қочиш, емирилиш ва Исломдан узоқлашиш билан якунланди.
Исломий ҳудудлар мусулмонларнинг мулкидир, уларнинг тақдирини белгилайдиган ягона асос фақат Ислом шариатидир. Америка, уруш олиб бораётган давлат сифатида, фақат мабда ва сиёсат майдонидаги қаршилик билан чекланиб қолмай, балки Ислом Умматига нисбатан очиқ ҳарбий душманлик қиляпти, ҳатто бутун инсониятга қарши адоватини намоён этмоқда. Айни дамда Америка сионист вужуднинг Ғазода амалга ошираётган геноцидини қўллаб-қувватлаб, унга 6,4 миллиард долларлик қурол сотиш бўйича келишув тайёрламоқда. Бу эса янада кўпроқ мусулмонларни ўлдириш, кўчириш ва оч қўйишга хизмат қилади. Шундай экан, Исломнинг бундай золим ва мутакаббирларга нисбатан раддияси Аллоҳ йўлида жиҳод қилишдан бошқа нима бўлиши мумкин?!
Афғонистон раҳбарлари бу синов Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ҳамд айтувчиларни ношукрлик қилувчилардан ажратиш учун юборган имтиҳони эканини англаб етишлари лозим. Улар жамиятда Ислом руҳини, матонатни ва жиҳод мафкурасини мунтазам ҳамда режали равишда тирилтириш учун қатъий ҳаракат олиб боришлари даркор. Шу билан бирга, ўзлари ҳам, бутун жамият ҳам хорликка берилишдан ва дунёга чексиз муҳаббат қўйишдан қатъий сақланишлари зарур. Росулуллоҳ ﷺдан «Ваҳн нима?» деб сўралганида, у зот ﷺ
«حُبُّ الدُّنْيَا وَكَرَاهِيَةُ الْمَوْتِ»
«Дунёга муҳаббат ва ўлимдан қўрқиш», деб жавоб бердилар. Бу сифатлар душманнинг қалбидаги мусулмонлардан бўлган қўрқувни суғуриб олади. Трамп ҳукмрон режимни таҳдид қилиб, оқибатлар билан қўрқитишга уринаётган экан, шуни унутмаслик керакки, шайтон ҳам васваса қилиб, муайян амалларнинг оқибати ҳақида қўрқув уйғотади. Шунинг учун биз бундай шайтоний ва мутакаббир сўзларнинг қалбимизга сингиб, юрагимизни қўрқувга тўлдириб, бизни таслим бўлишга ундашига ҳеч қачон йўл қўймаслигимиз зарур. Аллоҳ Таоло бундай деган:
إِنَّمَا ذَٰلِكُمُ ٱلشَّيۡطَٰنُ يُخَوِّفُ أَوۡلِيَآءَهُۥ فَلَا تَخَافُوهُمۡ وَخَافُونِ إِن كُنتُم مُّؤۡمِنِينَ
«Албатта ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!» [Оли Имрон 175]
Унутманг: агар биз замонавий миллий давлат ва унинг мавжуд сиёсий меъёрлари доирасида қамалиб қолишда давом этсак, жиҳод руҳимиз сўниб, заифлашиб боради. Халқаро тизим билан яқин алоқада бўлишга уриниш эса Афғонистонда мустамлакачилик тарихи яна такрорланиши хавфини кучайтиради. Душманлар мусулмонларни заифлаштириш мақсадида ёлғон, макр ва турли режаларни қўллашни тўхтатмаяпти. Шунинг учун, маркази Ислом ва Ислом Уммати бўлган сиёсий қутбни тиклаб, рошид Халифаликни қайта барпо этмагунимизча, душман мана шундай юзсизлик билан таҳдид қилиб, ерларимизни босиб олиш ниятини очиқ-ойдин эълон қилишдан тўхтамайди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Афғонистон вилоятидаги матбуот бўлими