Халқаро Валюта Фонди Яман иқтисодиётини бўғиб қўйиш мақсадида ўз аралашувини кучайтирмоқда

Матбуот баёноти
Халқаро Валюта Фонди Яман иқтисодиётини бўғиб қўйиш мақсадида ўз аралашувини кучайтирмоқда
Унинг асосий мақсади мамлакатнинг иқтисодий захиралари ва бойликлари устидан тўлиқ назорат ўрнатиш
Ямандаги Адан марказий банки раҳбари Аҳмад Маъбақий 2025 йил 15 октябр куни АҚШнинг Вашингтон шаҳрида Ямандаги Халқаро Валюта Фонди миссияси раҳбари Эштер Перес Руис, фонд вакили Муҳаммад Муийт, Молия вазирининг ўринбосари Ҳаний Ваҳҳоб ва вазирликнинг ёрдамчи муовини Абдулқодир Амин билан учрашув ўтказди. Шундан сўнг, яна бир учрашув бўлиб ўтди: Унда Яманнинг Жаҳон Банки гуруҳидаги вакили, режалаш ва халқаро ҳамкорлик ишлари бўйича вазир Воид Бозиб, Халқаро молия корпорациясининг Яқин Шарқ минтақаси бўйича раиси Рикардо Полити, шунингдек, Режалаш вазирининг ўринбосари Низор Басҳайиб, молия вазирининг ўринбосари Ҳаний Ваҳҳоб, Молия вазирлиги вакили Абдулқодир Амин, шунингдек Жаҳон Банкининг Яқин Шарқ бўйича минтақавий директори Стефан Гимберт ва Ямандаги Жаҳон Банки директори Дина Абу Ғидолар иштирок этди.
Бу икки учрашувдан аввал, 2025 йил 8-9 октябр кунлари Иорданиянинг Аммон шаҳрида Халқаро Валюта Фонди делегацияси билан Адан молия вазири Солиҳ ибн Барик ва Адан марказий банки раҳбари Аҳмад Маъбақий ўртасида музокаралар ўтказилди. Учрашувлар Яман билан Халқаро Валюта Фонди ўртасидаги «Тўртинчи модда бўйича маслаҳатлашувлар» доирасида бўлиб ўтди ва улар якунланганидан сўнг расмий баёнот эълон қилинди.
Биринчи учрашув Халқаро Валюта Фондининг 2014 йилдан бери тўхтаб қолган режа ва дастурларини Яманда қайта йўлга қўйиш ҳамда уларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилишга бағишланди. Тадбир Халқаро Валюта Фондининг техник ва маслаҳатчилик ролига, хусусан, миллий валютани мустаҳкамлашга ёрдам бериш, валюта курсининг барқарорлигини таъминлаш, чет эл валютаси захираси даражасини ошириш ва мамлакатдаги молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш масалаларига қаратилди. Шунингдек, молиявий ва пул-кредит соҳаларида ислоҳотларни амалга ошириш бўйича аниқ ижро режасини татбиқ этиш, хорижий кредитлар оқимини кафолатлаш мақсадида ислоҳотларни давом эттириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Иштар Перес Руис мазкур жараённи «молиявий ва маъмурий ислоҳотларга нисбатан жиддий мажбуриятнинг ифодаси» сифатида баҳолади.
Энг хатарли иккинчи учрашув эса Халқаро молия корпорациясининг Яманга сизиб киришини осонлаштиришга қаратилган. Бу ҳаракат хорижий хусусий сектор ниқоби остида, «инвестиция киритиш» эшиги орқали амалга оширилмоқда. Ҳозирча мазкур ташкилот озиқ-овқат ва соғлиқни сақлаш соҳаларида жами 15,9 миллион доллар миқдоридаги нисбатан оз маблағ билан фаолият юритмоқда. Аммо унинг ортида турган манфаатдор доиралар балиқчилик манбаларига, денгиз остидан ўтказиладиган телекоммуникация ва кабел тизимларига, электр энергиясини сотиш лойиҳаларига ва ниҳоят нефть конларига кўз тиккан.
Ҳукумат делегацияси Вашингтонга йўл олишидан аввал, икки мустамлакачи давлат — Британия ва Франция — элчилари Абду Шариф ҳамда Катрин Қуром Камон Аммон шаҳрида яманлик делегация билан алоҳида-алоҳида икки учрашув ўтказди. Ҳар икки учрашувда ҳам улар ўз мамлакатларининг хизматларини таклиф қилиб, Яманда «барқарорлик» ва «ривожланиш» ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини баён этдилар. Яман ҳукумати делегацияси эса уларнинг ҳақоратомуз кўрсатма ва таълимотларини юз тубан пасткашлик билан қабул қилди. Зотан, бу ҳолат ҳозирги малай ҳукмдорлар учун мутлақо янгилик эмас.
Хўш, одамлар 2025 йил бошидан 31 июлгача давом этган ҳалокатли иқтисодий таназзулнинг Халқаро Валюта Фонди дастурлари билан бевосита боғлиқ эканини англаб етдиларми?! Ҳатто сен бу Фонднинг олдига бориб ёлвормасанг ҳам, унинг ўзи иқтисодингни емирмоқда. Чунки сен ўз иқтисодингни унинг капиталистик дастурлари ва молиявий тизимига боғлаб қўйгансан. Бунинг асл моҳиятини англашни истаганлар Жон Перкинснинг машҳур «Миллатларга иқтисодий суиқасд» номли асарини ўқиб чиқсин. Унда бу каби режалар қандай тайёрланиши ва уларни амалга оширадиган воситалар қандай ишлайди, батафсил баён этилган.
Капитализм Яман иқтисодиётини ҳалокатли уч босқич орқали ўз тизимига мустаҳкам боғлаб қўйди. Биринчи босқич: 1975 йилда Жаҳон Банки Санъо марказий банки ҳузурида махфий идора очишга муваффақ бўлди. Иккинчи босқич: 1995 йилда мазкур банк Яманда молиявий ва маъмурий «ислоҳот»ларни мажбуран жорий этди. Учинчи босқич: 2011 йилда Халқаро Валюта Фонди Яман иқтисодиётига расман кириб келди. Айнан шу босқичлар орқали Яман иқтисоди капиталистик иқтисодий тизимга бутунлай тобе этилди. Шу тариқа мамлакатга улкан бузғунчилик кириб келди. Бас, Яман халқи бу капиталистик режимнинг уни абадий бўғиб туриш учун ташланган бўйинтуруғидан халос бўлиши шарт. Чунки агар Яманда ва бошқа мусулмон юртларида капиталистик тузум ҳукмрон бўлишда давом этса, бу ҳалокатли вазиятдан ҳеч қачон чиқиб бўлмайди; аксинча, ҳар бир кризис ортидан навбатдагиси келиб, халқни янада оғир аҳволга солаверади.
Иймон аҳли учун иқтисодий фаровонлик, бахт ҳамда сиёсий, ижтимоий ва халқаро муносабатлар каби ҳаётнинг барча соҳаларидаги осойишталик фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик соясидаги Ислом ҳукмронлигида таъминланади. Ягона ҳақиқий ечим мана шу. Афсуски, бу ечим ҳануз Умматнинг барча табақалари учун асосий ва марказий масала даражасига кўтарилмаган. Бироқ биз, Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари, ҳаргиз чарчамай ва малолланмай, балки шижоат билан одамларга бу ҳақиқатни тушунтириш ҳамда айни шу ечим устида амалда фаол иш олиб бормоқдамиз. Аллоҳ Таоло айтади:
هَٰذَا بَيَانٞ لِّلنَّاسِ وَهُدٗى وَمَوۡعِظَةٞ لِّلۡمُتَّقِينَ
«Бу (Қуръон) одамлар учун тўғри йўлни баён қилгувчи ва тақво эгалари учун ҳидоят ва панд-насиҳатдир» [Оли Имрон 138]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман вилоятидаги матбуот бўлими




