Шаҳид қаҳрамон Абдулмутталиб Қайсийнинг амалиёти араб ҳукмдорларининг ёрдамсиз ташлаб қўйишига қарамай, Умматнинг яҳудийларни илдизи билан қўпориб ташлагунга қадар уларга қарши жанг қилишдаги қатъиятини яна бир бор тасдиқлади

Матбуот баёноти
Шаҳид қаҳрамон Абдулмутталиб Қайсийнинг амалиёти араб ҳукмдорларининг ёрдамсиз ташлаб қўйишига қарамай, Умматнинг яҳудийларни илдизи билан қўпориб ташлагунга қадар уларга қарши жанг қилишдаги қатъиятини яна бир бор тасдиқлади
Иордания режими яҳудий вужуди учун таъминлаб келаётган хавфсизлик ва ҳарбий ҳимояга қарамасдан, кеча, 2025 йил 18 сентябр, пайшанба куни Иордания фарзандларидан шаҳид қаҳрамон Абдулмутталиб Қайсий Карома ўтиш пункти орқали яҳудий вужуди билан боғланган чегарани орқага қайтмасдан кесиб ўтишга муваффақ бўлди. У жасорат билан жанг қилиб, душман аскарларидан иккитасини ҳалок этди ва Аллоҳ йўлида шаҳидлик мартабасига эришди. Биз уни шундай деб ҳисоблаймиз, бироқ ҳеч кимни Аллоҳнинг ҳузурида гуноҳдан пок деб айта олмаймиз. Бу қаҳрамонлик, жасорат ва қатъият олдида алоҳида тўхталиб ўтишга арзийди. Зотан, бу воқеа шаҳид Моҳир Жозийнинг қаҳрамонлик амалиётининг биринчи йиллиги билан мос келди. Ўша амалиётда душман вужуди аскарларидан уч киши ҳалок бўлган эди.
- Шубҳасиз, бундай амалиётлар давом этаётган жиноий қирғин ва Ғазони ер билан яксон қилиш ҳаракатларига қарши Умматнинг жўшқин ғазабини ифода этади. Бу ҳолат Уммат қонлари томирларида қайнаб, Роббисининг амрига биноан Ғазо ва Фаластиндаги биродарларига ёрдам беришга шай эканини кўрсатади. Аллоҳ Таоло бундай марҳамат қилади:
وَإِنِ اسْتَنصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ
«Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир» [Анфол 72]
Уммат ечимни фақат яҳудийларга қарши жанг қилиш ва уларни босиб олинган ерлардан қувиб чиқаришда деб билади.
- Шубҳасиз, Уммат саҳобалар розияллоҳу анҳумга монанд қаҳрамонлардан ҳеч қачон маҳрум бўлмайди. Бироқ куч-қудрат эгалари ва яҳудий вужудини ўраб турган армиялар ўз қўшинларини ҳаракатга келтириб, бу иккиюзламачи ва қўрқоқ тузилманинг зўравонлигини тугатиш ҳамда уни бир неча соат ичида йўқ қилишга шошилиши лозим экан, уларнинг ҳеч қандай узри йўқ. Энди Моҳир Жозий, Ҳусам, Омир ва сўнгги Абдулмутталибнинг қаҳрамонликлари сизнинг қалбингизда мардлар мардлигининг номус ва ғайратини уйғотиши вақти етди.
- Яҳудий вужуди ва унинг қўшинлари одамлар ҳамда тошларга қарши олиб бораётган ваҳший уруш ва қирғин аслида ўз қабрларини ўз қўллари билан қазишдир. Уларни Америка ўз қурол-яроғи, зўравонлиги ва мусулмон юртларидаги такаббурлиги билан ҳам ҳимоя қила олмайди. Зеро, атрофдаги араб ҳукмдорларининг хиёнати бўлмаганида, бу жиноятлар содир этилмаган бўлар эди. Бу ҳукмдорлар ўз халқлари яқин вақт ичида уларни қатъий ва узил-кесил ҳолда ағдариб ташлашини яхши биладилар. Айнан шу хиёнаткор ҳукмдорлар Умматнинг яҳудийларни дафн этишини тўсиб турибди. Аммо мусулмонларнинг уларга қарши жанги Росулуллоҳ ﷺ башорат қилганидек албатта рўёбга чиқади.
- Умматга шу нарса аниқ бўлдики, ҳукмдорлар ўз ялтоқлиги, итоати ва доимий тобеликларига қарамасдан, яҳудийлар ва Америка назарида бир уруғча қийматга ҳам эга эмас. Давҳада ўтказилган шармандали анжуманда улардан бирининг «биз гап эмас, амал истаймиз» деган сўзи эса ёлғон, сохтакорлик ва саҳна ўйинидан иборатдир. Қайсий эса яҳудийларга фақат улар англайдиган амалларни намойиш этмоқда. Шундай экан, нима учун Иордания ташқи ишлар вазирлиги мамлакат аҳли қўллаб-қувватлаган бундай қаҳрамонликларни айблаб чиқмоқда?! Наҳотки, вазирлик баёнотида айтилганидек, бу ҳаракат Иорданиянинг Ғазо аҳлига ёрдам кўрсатишдаги ролини хавф остига қўйса?! Наҳотки, сизнинг гуноҳларингиздан ҳам разилроқ даъво бўлиши мумкин бўлса!
Эй Иордания аҳли, эй мусулмонлар!
Албатта, Ғазо ва унинг аҳли Аллоҳнинг ғазабига учраганлар ҳамда барча қуввати билан улар билан бирга жанг олиб бораётган Америка томонидан ҳалокат ва қирғин хавфи остида қолди. Икки давлат ечими каби хиёнаткор ва таслимкор йўллар, халқаро тизим талабларига мослашиш ёки Европа давлатлари тан олишини режалаштираётган Фаластин давлати ечими — буларнинг барчаси сароб ва алдовдан бошқа нарса эмас. Ахир сиз Америка ўз иттифоқчилари ва яҳудий вужуди билан нормаллашиш йўлини тутганларга нима қилаётганини кўрдингиз. Сиз уларнинг Америка, яҳудийлар, Европа ва БМТ раҳнамоларига узлуксиз ва хорликка туширадиган ялтоқланиши ҳамда кўнгил олишга уринишини ҳам кўрдингиз. Буларнинг барчаси уларнинг ўз манфаатларини таъминлаб, ҳокимиятда қолиш мақсадини амалга ошириш учун қилинмоқда. Шу орада эса Умматнинг манфаат ва бойликлари талон-торож қилиниб, мард ўғлонлари йўқ қилинмоқда.
Наҳотки вақт етиб келмаган бўлса?! Уммат ва унинг армияларидаги ихлосли кишиларнинг қалби ҳамда ақлида мардларнинг ғайрат, ғурур, иззат ва шарафи қўзғалиши лозим эмасми?! Наҳотки сизлар Умматингизни, юртингизни ва биродарларингизни қўрқоқларнинг зулми ҳамда етакчиларнинг хорлигидан қутқаришга киришмайсиз?!
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ قَٰتِلُواْ ٱلَّذِينَ يَلُونَكُم مِّنَ ٱلۡكُفَّارِ وَلۡيَجِدُواْ فِيكُمۡ غِلۡظَةٗۚ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ مَعَ ٱلۡمُتَّقِينَ
«Эй мўминлар, ёнларингиздаги кофирларга қарши жанг қилинглар ва улар сизлардаги куч-қувватни кўрсинлар! Билингларки, албатта Аллоҳ тақводорлар билан биргадир» [Тавба 123]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Иордания вилоятидаги матбуот бўлими