Матбуот баёноти

Эй Иордания аҳли ва унинг аскарлари! Жилад дивизиясининг жойлашувидан, яҳудий вужудининг юртингизга қаратилган таҳдидларидан, шунингдек, режимнинг тил бириктируви ва тобелигидан қаттиқ эҳтиёт бўлинг!

Матбуот баёноти

Эй Иордания аҳли ва унинг аскарлари! Жилад дивизиясининг жойлашувидан, яҳудий вужудининг юртингизга қаратилган таҳдидларидан, шунингдек, режимнинг тил бириктируви ва тобелигидан қаттиқ эҳтиёт бўлинг!

2025 йил 10 сентябр куни яҳудий вужуди армиясининг минтақа бўйича қўмондони янги ҳарбий дивизия тузилганини ва унга «Жалад дивизияси» номи берилганини эълон қилди. Бу минтақавий дивизия бўлиб, унга Иордания водийси ва Ўлик денгиз минтақасидаги яҳудий вужудининг шарқий чегараларини ҳимоя қилиш вазифаси юклатилган. Қўмондоннинг таъкидлашича, дивизияни ташкил этишга «2023 йил 7 октябр куни Исроил дуч келган оғир мағлубиятдан ибрат чиқариш» мақсадида қадам қўйилган. Бу янги сафарбарликлар яҳудий вужуди раҳбарларининг «Буюк Исроил» лойиҳаси доирасида Иордания ва бошқа ҳудудларга кенгайиш таҳдидларидан кейин амалга оширилмоқда. Маълумки, ушбу лойиҳа Нетаняху томонидан очиқ баён қилинган, Трамп томонидан маъқулланган ва яҳудийлар молия вазири Смотрич томонидан ҳам ошкора эълон қилинган.

Бу очиқ-ойдин таҳдидлар ва яҳудий вужуди қўшинларининг Иордания чегарасидаги амалдаги сафарбарлиги фақат таҳдидгина эмас, балки суверенитет ва келишувлар нуқтаи назаридан ҳақиқий уруш эълонидир. Шунга қарамай, Иордания режими, унинг ҳукумати, ахборот воситалари ва парламент органлари ўзларига мурдалар каби сукут сақлашни муносиб кўрмоқда. Мабодо бирортаси оғиз очса ҳам, бу фақат куфр ва тил бириктирувни ўз ичига олмоқда. Режим вакиллари кетма-кет шармандали баҳоналар билан чиқиш қилмоқда. Иордания аҳли энди уларнинг «икки давлатли ечим» ҳамда «зулмат аҳлининг ўз ишларини амалга оширишларига йўл қўймаслик» ҳақидаги баёнотларини тасдиқламай қўйган. Шунингдек, ўз такаббурлиги билан бутун минтақа хавфсизлигига таҳдид солаётган яҳудий вужуди хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган режимнинг ғамхўрлик кўрсатишини ҳам рад этмоқда. Зеро, Иордания аҳли, балки бутун Ислом Уммати ушбу қўрқоқ душманнинг мавжудлигини асраб қолишга гўё ҳарисдек тасвирланмоқда. Ҳолбуки, бу вужудни илдизи билан қўпориб ташлаш учун Умматнинг қони томирларида қайнаб турибди.

Албатта, яҳудийлар Аллоҳнинг ғазабига учраган, пешоналарига хорлик ва мискинлик ёзиб қўйилган халқдир:

وَضُرِبَتۡ عَلَيۡهِمُ ٱلذِّلَّةُ وَٱلۡمَسۡكَنَةُ وَبَآءُو بِغَضَبٖ مِّنَ ٱللَّهِۗ

«Уларга хорлик ва мискинлик ёзиб қўйилди ва Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлдилар» [Бақара 61]

Улар одамларга боғланган ҳеч қандай арқонга эга эмасликларини, фақат Америка арқони борлигини ва бу арқон ҳам улар истагандек узоқ ва мустаҳкам чўзилмаганини, шунингдек, сохта урушларга киришган араб ҳукмдорларидан иборат малайларнинг арқонига боғланишганини яхши англайдилар. Дарҳақиқат, бу сохта урушлар яҳудийларга бутун Фаластинни эгаллаб олишга, ҳатто Ливан, Сурия, Ироқ ва Ямандаги ҳамда ниҳоят Қатардаги мусулмон мамлакатлари пойтахтларига тажовуз қилишга йўл очиб берди. Буларнинг барчасига қарамай, улар бу ҳукмдорларнинг ҳимоясига ишонмай қўйдилар. Чунки ҳукмдорларнинг барҳам топиш йўлида эканини кўриб туришибди ва минтақа аҳлидан келаётган хавфни ҳам ҳис қилишмоқда. Бу ҳолатни жиноятчи Нетаняхунинг 2025 йил 21 апрелда «Биз Ўрта Ер денгизи соҳилида Халифалик барпо этилишига ҳеч қачон йўл қўймаймиз» деб айтган сўзлари очиқ тасдиқлаб турибди.

Шунинг учун Аллоҳнинг ғазабига учраган яҳудийлар шарқий чегараларини қанчалик мустаҳкамламасинлар, қанча дивизияларни сафарбар қилиб, Америка ва Европа томонидан қурол-аслаҳа билан таъминланмасинлар, бундан қатъий назар уларни илдизи билан қўпориб ташлайдиган жанг кутиб турибди. Содиқул Масдуқ Росулуллоҳ ﷺ бизга хушхабар бериб бундай деганлар:

«لاَ تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى يُقاتِلَ المُسْلِمُونَ اليَهُودَ، فَيَقْتُلُهُمُ المُسْلِمُونَ حتَّى يَخْتَبِئَ اليَهُودِيُّ مِن وراءِ الحَجَرِ والشَّجَرِ، فَيَقُولُ الْحَجَرُ أَوِ الشَّجَرُ: يَا مُسْلِمُ يَا عَبْدَ اللهِ هَذَا يَهُودِيٌّ خَلْفِي، فَتَعالَ فَاقْتُلْهُ»

«То мусулмонлар яҳудийларга қарши жанг қилиб, уларни ўлдирмагунича, то ортида яҳудий яшириниб олган тош ёки дарахт ҳам – эй мусулмон, мана, ортимда яҳудий турибди, кел уни ўлдир, демагунича қиёмат қоим бўлмайди». Аллоҳнинг изни ила, бу ҳодиса яқин вақтда рўй беради.

Эй Иордания аҳли, эй Иордания аскарлари, эй мусулмонлар!

Биз ўз аҳлини ҳеч қачон алдамайдиган ва Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмайдиган етакчимиз. Анави Иордания режими эса сизларни ҳимоя қилиш ёки мудофаа этишга заррача эътибор қаратмайди. Чунки у сиздан эмас, сиз ҳам ундан эмассиз. Бу режим фақат ўзининг мавжудлигини ҳимоя қилиб, яҳудий вужуди ва кофир Ғарбнинг сизнинг бойликларингиз устидан ҳукмронлигини мустаҳкамлайди.

У «Иордания Америка учун стратегик иттифоқчи ва шерик» деган иддаоси билан сизни чалғитмоқда. Аслида эса буни ўз манфаати йўлида гапиряпти. Американи ҳам ўз манфаатларидан бошқа ҳеч нарса қизиқтирмайди. Унинг Қатардаги энг йирик ҳарбий базаси ҳам яҳудий вужудини мусулмонларга уларнинг ҳудудларида зарба беришдан ман этишда ёрдам бермади. Қатар ҳукмдорлари қанчалик «Америка стратегик иттифоқчи ва шерик» деб фахрланишмасин, бу ҳақиқатни ўзгартирмайди.

Эй Иорданиянинг мард аскарлари!

Албатта, Иордания режими ўзининг гумашталари билан биргаликда яҳудий вужуди билан келишув тузишни стратегик йўл сифатида танлади. Бу билан ҳам чекланмай, Ислом ва мусулмонларга қарши урушда яҳудийлар сафига қўшилди. Мамлакатни ҳам, халқни ҳам қашшоқликка дучор қилди, «зулмат аҳли» дея уруш очди. Сиз аскарлар унинг «зулмат аҳли» деганда Ислом даъватчиларини назарда тутганини яхши биласиз. Зеро, бу режим мустамлакачи кофирга бўйсуниш ва унинг манфаатларини таъминлаш йўлини тутган. Бас, бу режимни Иорданияни ҳимоя қилишга, шунингдек, яҳудий вужудига қарши ҳақиқий урушни бошлашга мажбур этиш вақти келди. Сиз бу ҳақиқий уруш орқали ўз динингиз, юртингиз ва шаънингизни ҳимоя қилиб, бу вужудни бутунлай йўқ қиласиз. Акс ҳолда – Аллоҳ сақласин – агар яҳудий вужуди Қатарда қилганидек Иорданияга ҳам тажовуз қилса, халқингизнинг ғазаби ва нафратидан қутула олмайсиз. Агар бугун жавоб қайтариш имкониятини қўлдан чиқарсангиз, эртага кеч бўлади. Албатта, ибрат ва сабоқ олишда мусулмонлар яҳудий вужудидан кўра ҳақлироқдир.

Бухорий ва Муслим Абу Мусо Gдан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:

«إِنَّ مَثَلِي وَمَثَلَ مَا بَعَثَنِيَ اللهُ بِهِ كَمَثَلِ رَجُلٍ أَتَى قَوْمَهُ، فَقَالَ: يَا قَوْمِ إِنِّي رَأَيْتُ الْجَيْشَ بِعَيْنَيَّ، وَإِنِّي أَنَا النَّذِيرُ الْعُرْيَانُ، فَالنَّجَاءَ، فَأَطَاعَهُ طَائِفَةٌ مِنْ قَوْمِهِ، فَأَدْلَجُوا فَانْطَلَقُوا عَلَى مُهْلَتِهِمْ، وَكَذَّبَتْ طَائِفَةٌ مِنْهُمْ فَأَصْبَحُوا مَكَانَهُمْ، فَصَبَّحَهُمُ الْجَيْشُ فَأَهْلَكَهُمْ وَاجْتَاحَهُمْ، فَذَلِكَ مَثَلُ مَنْ أَطَاعَنِي وَاتَّبَعَ مَا جِئْتُ بِهِ، وَمَثَلُ مَنْ عَصَانِي وَكَذَّبَ مَا جِئْتُ بِهِ مِنَ الْحَقِّ»

«Менинг мисолим ва Аллоҳ мени юборган Пайғамбарликнинг мисоли шундайки, бир киши ўз қавмига келиб «Эй қавмим! Мен душман қўшинини ўз кўзларим билан кўрдим. Мен сизларга очиқ огоҳлантирувчиман. Бас қутулиб қолинглар!», дейди. Қавмидан бир гуруҳ унга итоат қилиб, кечаси йўлга чиқди ва кейин ўз темпларида хотиржам-осойишта йўл олди. Бир гуруҳ эса уни ёлғончига чиқариб, жойларидан жилишмади ва тонгда (душман) қўшини етиб келиб, уларни қириб ташлади. Бу менга итоат қилиб, мен олиб келган ҳақиқатга эргашган кишиларнинг, шунингдек, менга осий бўлиб, мен олиб келган ҳақни ёлғонга чиқарган кимсаларнинг мисолидир».

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Иордания вилоятидаги матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button