Матбуот баёноти

Эй мусулмонлар! Ташаббусни ўз қўлингизга олинг ва масалаларингизни душманлар қўлига топшириб қўйманг!

Матбуот баёноти

Эй мусулмонлар! Ташаббусни ўз қўлингизга олинг ва масалаларингизни душманлар қўлига топшириб қўйманг!

Мисрнинг Шармуш Шайх шаҳрида АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазога қарши урушни тўхтатиш режасига оид музокараларнинг биринчи босқичи бошланди. Учрашувда АҚШ вакиллари Стив Уитков ва Жаред Кушнер, Қатар Бош вазири, шунингдек Туркия ҳамда Мисрнинг разведка хизматлари раҳбарлари иштирок этди.

Ушбу режадан яққол кўриниб турибдики, АҚШ президенти Ғазодаги урушни тўхтатиш борасидаги «муваффақияти»ни Нобел тинчлик мукофотига эришиш йўлидаги асосий ютуқ сифатида кўрсатиш орқали шахсий манфаатларини таъминлашни мақсад қилган. Шу билан бирга, мазкур режа орқали АҚШнинг сиёсий ва иқтисодий манфаатларини амалга ошириш ҳам кўзланган. Режага мувофиқ, Ғазо сектори бошқаруви Трамп раҳбарлигидаги халқаро комиссия ихтиёрига топширилади, унга эса Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр ёрдам беради. Шуни таъкидлаш лозимки, Америка ва Британия Ислом ва мусулмонларга нисбатан энг ашаддий душманлар бўлиб, яҳудий вужудининг асосий ҳимоячилари ҳисобланади. Трамп режаси яҳудий вужуди манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг муборак Фаластин заминидаги мавжудлигини мустаҳкамлаш ҳамда унга таҳдид солиши мумкин бўлган ҳар қандай хавфни олдиндан бартараф этишга қаратилган.

Трамп ушбу режани эълон қилишдан аввал, 2025 йил 23 сентябр сешанба куни БМТ Бош Ассамблеяси анжумани доирасида ўтказилган йиғилишга раислик қилди. Ушбу тадбирда Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Миср, Иордания, Туркия, Индонезия ва Покистон давлатлари иштирок этди. Трамп мазкур йиғилишни «энг муҳим йиғилиш» деб атади. Шундан сўнг у иштирокчи давлатларга «21 банддан иборат режа»ни таклиф этди, аслида эса мажбуран юклади. Режанинг асосий бандлари қуйидагича эди: «Ҳамас қўлидаги барча яҳудий асирлар озод қилинади, доимий оташкесим ўрнатилади ва яҳудий армияси Ғазо ҳудудидан босқичма-босқич чиқиб кетади». Трамп бу йиғилишда ўз мақсадини яширмади. У йиғилишнинг асосий вазифаси айнан яҳудий асирларни озод қилиш эканини очиқ баён этиб, ўзининг маъмурияти Ғазодан 20 нафар гаровга олинган шахс ва 38 та жасадни қайтариб олиш ниятида эканини маълум қилди. Шундан сўнг Трамп яҳудий армиясининг чиқиб кетиши босқичма-босқич амалга оширилиши кераклигини таъкидлади. Аслида эса бу ифода армиянинг реал чиқиб кетишини таъминлаш учун эмас, балки бу жараённи тўхтатиб туришга хизмат қиладиган «минали» бир баёнотдир. Шу тариқа яҳудий вужуди оташкесимнинг давомийлиги устидан назоратни ўз қўлида сақлаб қолади. Шунинг учун ҳам Трамп режасини мусулмон ўлкаларидаги рувайбиза ҳукмдорлар мамнуният билан қутлагани, уларнинг ҳар бири бу хиёнаткор режада ўз навбатини кутиб тургани, айримлари эса музокараларнинг илк босқичидаги ролини аллақачон бошлаб юборгани ҳақидаги хабарлар бизда ҳеч қандай таажжуб уйғотмади. Мана, Қатар бош вазири, шунингдек Туркия ва Миср разведка хизматлари раҳбарларининг мазкур музокараларда фаол иштирок этаётганини, қолган ҳукмдорлар эса ўзларига белгиланган ролни кутиб турганини кўриб турибмиз.

Эй мусулмонлар!

Бу ҳукмдорлар сизларни ёрдамсиз қолдириб, қул бозорида сариқ чақага сотдилар. Улар ўз ҳокимиятларидаги аллақачон чириган курсиларини сақлаб қолиш учун Уммат масалаларини душман қўлига топширдилар. Сизларнинг бу ҳолатга нисбатан сукутингиз эса, уларни ўз залолат ва хиёнатларини хотиржамлик билан давом эттиришга рағбатлантирмоқда. На Аллоҳдан ҳаё қилишмоқда, на Росулуллоҳ ﷺдан ва на сиздан! Фаластинга қарши фитна уюштириб, у ерда яҳудий вужудини мустаҳкам жойлаштирдилар. Ғазода ўн минглаб бегуноҳ инсонларнинг қирғин қилинишига, уйларнинг эгалари билан бирга вайрон қилинишига сукут сақладилар. Аҳоли ўз уйларидан куч билан кўчирилаётганига гувоҳ бўла туриб, шунча жирканч жиноятлар содир этилаётган бир пайтда ҳам улар тинчлик ҳақида ҳайқириш билан овора бўлишди. Аслида эса, улар тарғиб қилаётган икки давлат ечими Америка лойиҳаси бўлиб, яҳудий вужуди манфаатларидан бошқа ҳеч қандай мақсадга хизмат қилмайдиган хиёнаткор режадир.

Бу рувайбиза ҳукмдорларнинг хиёнатларига барҳам бериш, уларни данакдек туфлаб ташлаш ва ўз халқини ҳеч қачон алдамайдиган ҳақиқий етакчи – Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш учун фаол ҳаракат қилиш вақти келди. Ана шунда сизлар ўз иззат ва қудратингизни қайта қўлга киритасиз, ташаббусни ўз қўлингизга олиб, масалаларингизни ўзингиз ҳал қиладиган таъсирли ва нуфузли шахсларга айланасиз. Энг муҳими, душманларингизнинг ишларингизга бурун суқишига йўл қўймайсиз.

إِن يَنصُرۡكُمُ ٱللَّهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمۡۖ وَإِن يَخۡذُلۡكُمۡ فَمَن ذَا ٱلَّذِي يَنصُرُكُم مِّنۢ بَعۡدِهِۦۗ وَعَلَى ٱللَّهِ فَلۡيَتَوَكَّلِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ

«Агар сизларга Аллоҳ нусрат-ёрдам берса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас. Ва агар сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ҳеч бир зот ёрдамчи бўлмас. Иймон келтирган зотлар Аллоҳнинг ўзигагина суянсинлар!» [Оли Имрон 160]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button