Матбуот баёноти

Эй мусулмонлар! Ҳур аёллар яҳудийларнинг зиндонларида азоб чекиб, номуслари топталаётган бир пайтда, қандай қилиб сизга ҳаёт ширин туюлмоқда?!

Матбуот баёноти

Эй мусулмонлар! Ҳур аёллар яҳудийларнинг зиндонларида азоб чекиб, номуслари топталаётган бир пайтда, қандай қилиб сизга ҳаёт ширин туюлмоқда?!

Фаластин инсон ҳуқуқлари маркази, яҳудий вужудининг қамоқхона ва ҳибсхоналаридан озод этилган ғазолик маҳбуслардан ўз адвокатлари ва тадқиқотчилари ёрдамида олинган янги кўрсатмалар асосида, жинсий қийноқларнинг тизимли ва ташкиллаштирилган ҳолда амалга оширилаётганини фош қилди. Мазкур қийноқ усуллари зўрлаш, ечинтириш, мажбурий суратга олиш ҳамда турли жисмлар ва итлар ёрдамида жинсий тажовуз қилишни ўз ичига олади. Қолаверса, қасддан амалга оширилувчи руҳий тазйиқлар ҳам шулар жумласидандир; улар инсоний қадр-қимматни поймол этишга ва шахсий ўзликни батамом йўқ қилишга қаратилган. Марказ ушбу кўрсатмаларда айтилган хунрезликлар айрим якка тартибдаги ҳодисаларни ифода этмаслигини, балки Ғазо секторининг икки миллиондан ортиқ аҳолисига қарши давом этаётган геноцид жинояти контекстида амалга оширилаётган тизимли сиёсат доирасига киришини алоҳида урғулади. Шунингдек, Ғазо аҳолисига мансуб минглаб маҳбусларнинг Халқаро Қизил хоч қўмитаси ва бошқа халқаро назорат органлари учун ёпиқ бўлган қамоқхона ва лагерларда ушлаб турилганини ҳам қайд этди.

Ҳисоботда босқинчи кучлар томонидан фаластинликларга, жумладан, ўтган икки йил давомида Ғазо секторининг турли ҳудудларидан ҳибсга олинган аёлларга нисбатан содир этилган зўрлаш ҳолатларига оид даҳшатли гувоҳликлар ҳужжатлаштирилган. Ҳужжатлаштирилган ҳолатлар сирасида, 2024 йил ноябр ойида Ғазо сектори шимолидаги назорат пунктларидан бири орқали ўтаётган вақтида ҳибсга олинган 42 ёшли аёлнинг зўрланиши факти ҳам қайд этилган. Мазкур аёл марказ ходимларига берган кўрсатмасида, ўзининг қийноқ ва жинсий зўравонликнинг бир неча турдаги усулларига дучор бўлганини баён қилган. Бу ҳолатлар жумласига яҳудий аскарлари томонидан тўрт маротаба зўрлаш, муттасил беҳаё сўзлар билан таҳқирлаш, ечинтириш, яланғоч ҳолда мажбурий суратга олиш, электр токи билан қийнаш ва тананинг барча аъзоларини аёвсиз калтаклаш кабилар киради.

Озод этилган асирлар, хусусан, ҳисоботда кўрсатмалари келтирилган асира аёлнинг баёнлари — инсонни ларзага солувчи, ўта даҳшатли гувоҳликлардир. Ғазо сектори аҳли – фақатгина улар ваҳшиёна геноцид ва оммавий қатағон давом этаётган мазкур ҳудуддан бўлганликлари учунгина – ҳибсга олиниб, қийноққа солинмоқда ҳамда шаъни ва қадр-қиммати поймол этилмоқда. Мазкур кўрсатмалар ўзларини жаҳонга «энг ахлоқли армия» деб тақдим этувчи яҳудий вужуди ва унинг аскарларининг нақадар ваҳший, жинояткор, разил ва тубан эканини акс эттирмоқда. Ҳатто яҳудий аскарлари ва Бен-Гвир каби расмий шахслар ўзлари амалга оширган жиноятлардан ҳамда яҳудий қамоқхоналаридаги (хусусан, Ғазо аҳли сақланаётган «Сде-Тейман» лагеридаги) эркак-аёл асирларнинг азоб-уқубатларидан ғурурланмоқдалар.

Яҳудий вужуди мусулмон юртлари ҳукмдорларининг муборак замин ва хусусан Ғазо аҳлига нисбатан хиёнати, сукути ва ҳатто тил бириктирувини кўргани боис, ўз жиноят ва ваҳшийлигида ҳаддидан ошди. Айнан ўша хоин ҳукмдорлар ва улар билан бирга Америка бошчилигидаги жиноятчи ва мунофиқ халқаро тизим томонидан, Ғазодаги яҳудий асирларни озод этиш учун тинимсиз саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Тўғрироғи, улар ўлдирилган асирларнинг жасадларини қидириш ва уларни вайроналар остидан олиб чиқишга шошилдилар. Аммо яҳудий зиндонларидаги мусулмон асир ва асираларни қутқариш у ёқда турсин, ҳатто бир оғиз сўз айтишга ҳам ярамадилар. Шунингдек, ҳали-ҳануз вайроналар остида қолаётган минглаб шаҳидларнинг жасадларини олиб чиқишга ҳам умуман эътибор бермадилар.

Яҳудий вужуди жиноятлар содир этиш ва ҳур аёлларнинг номусини топташга журъат қилиб, ҳаддидан ошди. Бунинг асл сабаби шундаки, у Исломий Уммат ва унинг армияларининг Қуддус, Ғарбий соҳил ва Ғазодаги ўз биродарлари ва опа-сингилларига қарши яҳудийлар томонидан содир этилаётган жиноятларга сукут сақлаганини, уларни ёрдамсиз ташлаб қўйиб, душман олдида осон ўлжага айлантирганини ўз кўзи билан кўриб турибди. Қолаверса, Умматнинг яҳудий вужудини ҳаёт-тириклик воситалари билан таъминлаётган, уни ҳимоя қилиб, чегараларни ёпиб қўйган ва сизларни ёрдам беришдан тўсаётган хоин ҳукмдорларга нисбатан жим тургани ҳам яҳудий вужудининг ҳаддидан ошишига туртки берган асосий омиллардан биридир.

Эй мусулмонлар!

Ўғли асирликда қолганидан изтироб чекаётган кекса онанинг «Эй Мансур, барча инсонлар шоду хуррам, фақат мен шод эмасман» деган биргина хитоби Ҳожиб Мансурни лашкари билан ортига қайтишга ундаган. Мансур аскарларга отларидан тушмасликни амр этиб, аёлнинг фарзанди ҳамда ўша қалъада сақланаётган бошқа асирларни озод этиш учун дарҳол йўлга тушган. Шубҳасиз, муслималарни ҳимоя қилиш ва уларнинг номусини сақлаш Қутайба ибн Муслимни товон (фидя) пулини рад этишга ва мусулмонларга тажовуз қилганларга нисбатан қатл ҳукмини чиқаришга ундаган. Ўшанда у қуйидаги машҳур сўзини айтган эди: «Йўқ, Аллоҳга қасамки, сен туфайли бирорта муслима аёл ҳеч қачон қўрқувга солинмайди!» Фақатгина бир муслиманинг «Во Мўътасимоҳ!» деган фарёди, уни озод этиш учун халифа Мўътасимнинг улкан қўшин сафарбар этишига кифоя қилган эди. Ҳур аёллардан бирининг доди Муҳаммад ибн Қосимни Синд подшоҳининг тахтини ларзага солишга ундаган. Зеро, Синд подшоҳи муслималарни олиб кетаётган кемани тутиб олиб, уларни асирга олган эди. Буларнинг барчасидан аввал, Росулуллоҳ ﷺ бир муслима аёлнинг аврати очиб юборилиши сабабли Бану Қайнуқо яҳудийларини Мадинадан сургун қилган эдилар. Бас, наҳотки Уммат ва унинг қўшинлари ўз дини ва ҳур аёлларининг номуси учун ғаюр (қизғанувчи) бўлган мард кишилардан маҳрум бўлган бўлса?! Эй мусулмонлар! Сизларга не бўлди?! Бу аҳволингиз нимаси?! Сизни ваҳн эгаллаб, ҳаётнинг ўткинчи матоҳларига кўнгил қўйдингизми?! Аллоҳнинг дини ва дахлсиз нарсаларига нисбатан бўлган ғайрат туйғуси қалбингиз ва онгингиздан ғойиб бўлдими?! Сўнгра, эй қўшинлар! Ҳур аёлларингиз бундай оғир вазиятда экан, қандай қилиб сизга ҳаёт осойишта ва ширин туюлмоқда?! Наҳотки, сизлар қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида турадиган, Унинг амрига осий бўлганингиз ва мазлум бандаларини ёрдамсиз қолдирганингиз учун ўзингиздан интиқом олинадиган куннинг ҳисобини қилмасангиз?!

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button