Матбуот баёноти

Ёмғир – неъмат ва раҳматдир Бироқ ғамхўрлик ва парвариш йўқолганда, у интиқомга айланади!

Матбуот баёноти

Ёмғир – неъмат ва раҳматдир

Бироқ ғамхўрлик ва парвариш йўқолганда, у интиқомга айланади!

Суданнинг кенг ҳудудларини қамраб олган кучли ёмғирлар ва сел тўфонлари натижасида 42 нафар инсон ҳалок бўлди, 31 киши яраланди ва тўрт мингдан зиёд уй вайрон бўлди.

Биз Аллоҳ Таолодан бу ёмғирлар оқибатида вафот этган аҳлимизга раҳмат ва мағфират нозил этишини, уларни шаҳидлар мартабасига етказишини сўраймиз. У Зотдан, шунингдек, оғир қазолар билан синамасдан, Ўз лутфи ва марҳамати ила муҳофаза этишини илтижо қиламиз.

Дарҳақиқат, афсус ва қайғу билан таъкидлаш жоизки, ёмғир мавсуми тасодифий ҳолат эмас, балки ҳар йили маълум ойларда такрорланиб келадиган табиий воқеликдир. Энг ачинарлиси шундаки, гидрометеорология марказлари кучли ёмғирлар ҳақида олдиндан огоҳлантирганига қарамай, давлат идоралари унинг оқибатларини бартараф этиш учун чора кўрмади, натижада бу офат Нил вилояти қишлоқлари ҳамда Шарқий Суданга айни пайтда энг оғир кулфатни олиб келди. Ҳукумат эса халқни муҳофаза қилиш вазифасидан узоқлашди. Агар масъулиятини бажарганида, масъул идоралар сув оқар каналларни очиш, кўприклар қуриш, дарё йўлларини тозалаш, одамлар ва чорвани баланд жойларга кўчириш, аҳоли уй-жойларини ёмғирга чидамлилигини назорат қилиш каби ишларга йўналтирилган бўлар эди. Бироқ ҳукумат халқ муаммоларидан четланиб, бошқа ишлар билан машғул бўлди, фақат уйлари бошига қулаганларга таъзия билдиришдан бошқа ҳеч нарса қилмади ва шу тариқа уларни муҳофаза қилиш масъулиятидан бутунлай воз кечди. Натижада эса Аллоҳнинг аслида раҳмат ва неъмати бўлган ёмғир интиқом ва ҳалокатга айланди.

Халқни муҳофаза қилиш ва ғамхўрлик кўрсатиш бурчи давлат зиммасидадир. Яъни бу – Ислом томонидан ҳукмдорнинг фуқаролар олдидаги масъулияти сифатида унинг зиммасига юклатилган масъулиятдир. Росулуллоҳ ﷺ шундай дедилар:

«وَالْإِمَامُ الَّذِي عَلَى النَّاسِ رَاعٍ وَهُوَ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»

«Одамлар устида турган имом-халифа бошқарувчидир. У ўз фуқаросидан масъулдир». Росулуллоҳ ﷺ Мадинаи Мунавварада мусулмонлар устидан ҳукмдор бўлган пайтларида бу масъулиятни амалда ҳаётга татбиқ этдилар. Ривоят қилинишича, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай деган: «Набий ﷺ одамларнинг энг яхшиси, энг сахийси ва энг жасури эдилар. Бир кун кечаси Мадина аҳли чўчиб тушди. Одамлар овоз келган томонга йўл олишди ва шу пайт Набий ﷺга дуч келдилар. У зот одамлардан аввал овоз келган жойга етиб борган эдилар. Росулуллоҳ ﷺ Абу Талҳанинг эгарсиз отида, елкасида қилич осилган ҳолда «Қўрқманглар, қўрқманглар!» дедилар. Кейин эса «Бу от учар от экан, ҳақиқатда уни учар от деб айтса арзийди!», дедилар». (Бухорий ривояти).

Эй Судан аҳли!

Сизга бу функционал режимлар ишларингизга асло ғамхўрлик қилмаслиги, аксинча, улар бошингизга бало эканлиги ҳеч қандай шак-шубҳа қолдирмайдиган даражада аён бўлди. Шу боис уларни ағдариб, фуқарога ғамхўр давлатни, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш ва Роббингизнинг розилигига ноил бўлиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда ҳаракат қилинг. Ана шунда сиз ушбу давлат соясида бахтиёр ва фаровон ҳаёт кечирасиз.

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол 24]

 

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button