Ғазо ва Яманда яҳудий вужудининг нафрат ва жиноятларига чек қўйишга мусулмон Умматининг бирдамлиги ва муқаддаслигини ҳимоя қилувчи Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликкина қодирдир

Матбуот баёноти
Ғазо ва Яманда яҳудий вужудининг нафрат ва жиноятларига чек қўйишга мусулмон Умматининг бирдамлиги ва муқаддаслигини ҳимоя қилувчи Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликкина қодирдир
Кеча, 2025 йил 1 сентябр, душанба куни пойтахт Санъода «Ўзгариш ва Бунёдкорлик ҳукумати» бош вазири Аҳмад Ғолиб Насир Раҳавийнинг жасади, бир қатор вазирларнинг жасадлари билан бирга, дафн этилди. Ушбу вазирлар қуйидагилар эди:
Адлия ва инсон ҳуқуқлари вазири, судья Мужоҳид Аҳмад Абдуллоҳ Али;
Иқтисод, саноат ва инвестициялар вазири Муин Ҳошим Аҳмад Маҳақирий;
Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва сув ресурслари вазири Ризвон Али Алирубоий;
Ташқи ишлар ва хориждаги фуқаролар масалалари бўйича вазир Жамол Аҳмад Али Омир;
Электр, энергия ва сув вазири Али Сайф Муҳаммад Ҳасан;
Маданият ва сайёҳлик вазири Али Қосим Ҳусайн Ёфъий;
Ижтимоий ва меҳнат вазири Самир Муҳаммад Аҳмад Бажаала;
Ахборот вазири Ҳошим Аҳмад Абдурраҳмон Шарафуддин;
Ёшлар ва спорт вазири Муҳаммад Али Аҳмад Мавлид;
Бош вазир девони раҳбари Муҳаммад Қосим Кубсий;
Вазирлар кенгаши котиби Зоҳид Муҳаммад Амдий.
Бироқ йиғилишда бўлган қолган вазирларнинг тақдири ҳақида ҳеч нарса айтилмади. Эслатиб ўтамиз, вазирлар 2025 йил 28 август, пайшанба куни аср вақтида йиғилиш ўтказаётган пайтда яҳудий вужуди ҳужумига учраган эдилар. Шунингдек, йиғилишдан тўрт кун аввал ҳам яҳудий вужуди Яман нефть компанияси ва Ҳазир электр станциясига зарба берган эди.
Аллоҳ хор қилиб қўйган бу яҳудийлар, агар малай ҳукмдорлар мавжудлиги орқали ўзларини хотиржам сезмаганида, юртларимизни ўзларига ҳалол санашга журъат қила олмас эдилар. Чунки айнан шу малайлар душманга қулайлик яратиб бермоқда. Шу боис яҳудий самолётлари Қизил денгиз устида парвоз қилар экан, унинг ўнг соҳилида Салмон ибн Абдулазиз, чап соҳилида эса Сисий ва Бурҳон турибди. Тўғрироғи, уларнинг самолётлари Қизил денгиз ва Яман оролларидан ҳам парвоз қилмоқда. У ерда эса Муҳаммад ибн Зойиднинг Амирликлари ўз базалари орқали душман билан шериклик қилмоқда. Бошқа мусулмон ҳукмдорлари ва улар ортида турганлар ҳам шу ишларга қўшилмоқда. Агар бу ҳукмдорлар 1948 йилдан бери Фаластинни ишғол қилиб келаётган босқинчи вужуд қаршисида дунё ҳаётига ҳирс қўймаганида, у билан тил бириктирмаганида, унга қарши туришда ожизлик кўрсатмаганида ва халқлари уларнинг разил жиноятларига қарши чиққан пайтда уларга зулм қилмаганида эди, яҳудий вужуди мусулмонлар юртларига қарши бундай тажовузларни амалга ошира олмаган бўларди.
Агар Ислом билан ҳукм юритиш йўқолмаганида ва ҳукмдорлар БМТда ўз аксини топган халқаро қонунчиликни ҳамда унинг ортида турганларни ўзларига қибла қилиб олмаганида, яҳудий вужуди Яманни нишонга олишга умуман журъат қилолмас эди. Бу ҳолат Ислом билан ҳукм юритишдан юз ўгиришнинг табиий оқибатидир. Яман сиёсатчилари эс-ҳушларини йиғиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик соясида Исломни амалда татбиқ этмагунларича, бу ҳолатга барҳам берилмайди. Аллоҳ Таоло
إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَيَوۡمَ يَقُومُ ٱلۡأَشۡهَٰدُ
«Албатта Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз» [Ғофир 51]
деган. Росулуллоҳ ﷺ
«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», дея марҳамат қилганлар. Халифалик Ислом билан ҳукм юритиб, мусулмон юртларини бирлаштиради ва яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб ташлайди. Бу эса қарийб саксон йилдан бери давом этаётган унинг зулмидан сўнг, мусулмон армияларининг ҳаракатга келиши орқали амалга ошади. У фақат узоқдан ракета зарбалари бериш билан рўёбга чиқмайди. Агар шундай қилинмаса, бу жиноятчи вужуд ўз жиноятларини давом эттираверади.
Аллоҳ таоло бизни Ислом билан кучли қилиб, у билан азиз ва мукаррам этди, дунёдаги барча муаммоларни ҳал қиладиган, инсониятга эса ҳидоят йўлини кўрсатадиган шариатни нозил қилди. Шундай экан, қандай қилиб биз бу шариатни золим инсон қонунларига ва мустамлакачи кофирлар томонидан тузилган БМТ қарорларига алмаштирмоқдамиз?! Бугун бутун дунё бизга қарши саф тортди. Шунинг учун биз Роббимиз айтган сўзларга эътибор қаратмоғимиз, Исломни тўлиқ ва мукаммал ҳолда, ҳеч қандай нуқсонсиз татбиқ этмоғимиз, Уммат сафини бирлаштириб, мусулмон юртлари ва бутун инсониятни капитализм зулмидан озод этмоғимиз шарт. Биз, Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари, Умматни огоҳлантириш, куч-қудрат эгаларидан нусрат талаб қилиш ва пок исломий лойиҳани етказиш йўлида қатъият билан давом этмоқдамиз. Аллоҳ таоло бизни нусрат ва фатҳ ила шарафлаб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишга муяссар қилгунича шу йўлда собитқадам бўламиз. Барчангизни эса ушбу улуғ фарзни барпо этиш йўлида биз билан бир сафда ҳаракат қилишга даъват этамиз.
Аллоҳ Таоло бундай деган:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَحُولُ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَقَلۡبِهِۦ وَأَنَّهُۥٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман вилоятидаги матбуот бўлими