Қобис фожиаси – модерн давлат қарорларининг қонли оқибати

Матбуот баёноти
Қобис фожиаси – модерн давлат қарорларининг қонли оқибати
وَإِذَا تَوَلَّىٰ سَعَىٰ فِي ٱلۡأَرۡضِ لِيُفۡسِدَ فِيهَا وَيُهۡلِكَ ٱلۡحَرۡثَ وَٱلنَّسۡلَۚ وَٱللَّهُ لَا يُحِبُّ ٱلۡفَسَادَ
«(Олдингиздан) кетганида эса ерда бузғунчилик, экин ва наслларни ҳалок қилиш учун югуриб-елиб юради. Аллоҳ эса бузғунчилик-фасодни севмайди»
Тунис жанубидаги кимёвий заводдан чиқаётган заҳарли моддаларга қарши Қобис шаҳри аҳолисининг норозилик намойишлари тўхтамаяпти. Завод бутун шаҳарни экологик ва соғлиқ жиҳатдан ҳалокатга учраган ҳудудга айлантирди. У Қобис аҳолисининг саломатлиги ва табиий ресурсларига бевосита салбий таъсир кўрсатди, оқибатда, шаҳарда саратон, нафас йўллари касалликлари кенг тарқалди, ҳатто ўқувчилар орасида кетма-кет бўғилиш ҳолатлари ҳам кузатилди. Ўнлаб йиллар давомида бериб келинган ёлғон ваъдалар ҳамда қасддан қилинаётган лоқайдлик Қобис шаҳрини четга сурилган ва ифлослантирилган ҳудуд рамзига айлантирди. Модерн давлат сиёсатлари туфайли фосфат бойликлари неъмат эмас, балога айланди. Зеро, давлат халқнинг соғлиғи ва қадр-қимматга муносиб ҳаёт кечириш ҳуқуқи эвазига тез фойда ҳамда йирик компаниялар манфаатларини афзал кўрди.
Эй гўзал Қобис аҳли!
Сизнинг шаҳарингиз Ислом ҳукм сурган Халифалик даврида осойишта, гўзал ҳаёт бағридаги воҳа эди. Аммо ҳозирги бадбўй капиталистик тузум остида у ҳалокатга учраган, нафас олиш қийинлашган, секин ва изтиробли ўлим ҳукм сурадиган воҳага айланди. Шунинг учун муаммоларингиз ечимини айнан шу муаммоларни келтириб чиқарган кимсалардан қидирманг. Балки уларни ўзингиз ҳал қилишга киришинг. Бунинг йўли Роббингизнинг йўлига қайтиш, душманларингиз сизга зўрлаб тиқиштирган капиталистик тузумни қулатиб, Ислом тузумини барпо этишдан иборатдир. Бу тузум мусулмон ўлкаларини ягона, азиз ва қудратли бир давлат остида бирлаштиради. Бу давлат мусулмонларга Роббилари шариати билан ғамхўрлик қилади. Аллоҳ Таоло бу шариатда давлатнинг ҳам, фуқароларнинг ҳам зиммасидаги ҳақ ва бурчларни аниқ ва батафсил баён қилиб берган. Шунингдек, ер юзида фасод тарқатишни қаттиқ қоралаган ва уни қабиҳ жиноят деб эълон қилган. Аллоҳ Таоло
وَإِذَا تَوَلَّىٰ سَعَىٰ فِي ٱلۡأَرۡضِ لِيُفۡسِدَ فِيهَا وَيُهۡلِكَ ٱلۡحَرۡثَ وَٱلنَّسۡلَۚ وَٱللَّهُ لَا يُحِبُّ ٱلۡفَسَادَ
«(Олдингиздан) кетганида эса ерда бузғунчилик қилиш, экин ва наслларни ҳалок этиш учун ҳаракат қилади. Аллоҳ эса бузғунчилик-фасодни севмайди» [Бақара 205]
деди ва мўмин учун ўз жонига ҳам, бошқанинг жонига ҳам зарар етказиши ҳаром эканини Росули акрамга баён қилди. Шу боис ул зот
«لَا ضَرَرَ وَلَا ضِرَارَ»
«(Умумий маънодаги) зарар ҳам, (қасддан) зарар етказиш ҳам мумкин эмас», дея марҳамат қилдилар. Яна бундай дедилар:
«لاَ يَبولَنَّ أحَدُكُمْ في الْمَاءِ الدَّائِمِ الذي لا يَجْرِي، ثُمَّ يَغْتَسِلُ فِيهِ»
«Сизлардан ҳеч ким оқмайдиган сувга ҳаргиз бавл қилмасин, унда ғусл ҳам қилмасин». Шаръий қоидага кўра: «Ҳаромга олиб борувчи восита ҳам ҳаромдир». Шунга биноан, ишлаб чиқариш, иқтисодий ривожланиш ёки табиий бойликлардан фойдаланиш жараёнида атроф-муҳитни зарарли тарзда ифлослаш, ёки уни зарарга олиб бориш, ёки ҳаром ишга сабаб бўлиш шаръан ҳаром ҳисобланади. Бунинг олдини олиш қанча харажат талаб қилмасин, барибир ҳаромлик ҳукми ўзгармайди.
Эй гўзал Қобис аҳли!
Атроф-муҳит муаммосини капиталистик ечимлар билан ҳал қилиб бўлмайди, чунки бу тузум фақат манфаат ва даромад мезони билан ўлчайди. Бу тузум ўзининг ерларни вайрон қилган ва наслни ҳалок этган компанияларини ҳаргиз тўхтатмайди. Балки уларни фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик соясидаги Ислом бошқарувигина тизгинлай олади. Чунки Росулуллоҳ ﷺ
«فَالإِمَامُ رَاعٍ وهو مَسْؤُولٌ عن رَعِيَّتِهِ»
«Имом-халифа бошқарувчидир ва у ўз қўл остидагилардан масъулдир», деганлар. Ислом давлатида бу муаммонинг ечими сифатида ифлослайдиган саноат турлари учун тураржой ҳудудларидан узоқда махсус саноат ҳудудлари ажратилади, саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда ифлосланиш манбаи бўлган бошқа ҳар қандай объектлар қатъий назоратга олинади. Шу билан бирга, мазкур корхона ва манбаларни тоза ишлаб чиқариш тизимларига, масалан, саноат чиқиндиларини қайта ишлаш ускуналарига риоя қилишга мажбурланади ва атроф-муҳитга ифлос моддалар тарқалишига йўл қўйилмайди.
Халифалик давлати саноат чиқиндиларининг мубоҳ турларини қайта ишлаш ва улардан модда ёки энергиянинг янги шаклларини ҳосил қилишга ихтисослашган заводлар барпо этишга ҳам аҳамият қаратади. Бу амалиёт қайта ишлаш деб аталади. Бу орқали саноат чиқиндилари миқдори камайтирилади. Қайта ишлаш ёки фойдаланиш имкони бўлмаган саноат чиқиндиларининг қолдиғи эса аҳоли яшаш жойларидан олис ҳудудларда кўмиб йўқ қилинади.
Қаҳрамон Қобис аҳлининг норозилик намойишлари аввало ёвуз капиталистик режимни ағдариб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида Ислом асосидаги адолатли бошқарувни барпо этиш учун асосий старт нуқтаси бўлиши лозим. Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:
«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади».
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги матбуот бўлими




