Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти «Судандаги уруш: мустамлакачилик, хиёнат ва фалокат ҳикояси» деб номланган халқаро кампанияни тамомлади

Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти «Судандаги уруш: мустамлакачилик, хиёнат ва фалокат ҳикояси» деб номланган халқаро кампанияни тамомлади

Сўнгги икки ой давомида Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти глобал кампанияни амалга оширди. Бу кампания халқаро жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш ҳамда уч ярим йилдан бери давом этаётган Судандаги тинимсиз тўқнашувлар оқибатида юзага келган даҳшатли гуманитар кризисга жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида ўтказилди. Биринчи даражали генерал Абдулфаттоҳ Бурҳон бошчилигидаги Судан қуролли кучлари билан Муҳаммад Ҳамадан Дақлу (Ҳимидатий) бошчилигидаги Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари ўртасидаги ушбу беҳуда тўқнашув «унутилиб кетган уруш» деб таърифланган эди. Чунки у муносиб даражада ахборот ёритуви ва халқаро эътиборга муносиб бўлса-да, бундан маҳрум қолганди.

«Судандаги уруш: мустамлакачилик, хиёнат ва фалокат ҳикояси» деб номланган ушбу кампания қуйидаги мавзу ва масалаларни қамраб олди:

  • Уруш оқибатида юзага келган фалокатли гуманитар инқироз. Зеро, бу уруш натижасида аёллар ва болаларни ўз ичига олган ўн минглаб фуқаролар ҳалок бўлди, дунёдаги энг йирик қочқинлик ва очарчилик инқирози юзага келди. Шунингдек, очарчилик, одам ўғирлаш, қийноқ, ирқий тозалаш ва ҳатто жамоавий зўрлаш каби жиноятлар турли тарафлар томонидан уруш қуролига айлантирилди.
  • Исломнинг тинч йўл билан тарқалиш орқали Суданга кириб келиши, мамлакатда сиёсий, ҳуқуқий, маъмурий ва иқтисодий тизимларни шакллантириши, шунингдек, Фунж султонлиги даврида кузатилганидек, халқ учун фаровон ҳаёт барпо этиши.
  • Суданнинг улкан геосиёсий аҳамияти. Масалан, унинг жаҳон миқёсидаги ҳаётий аҳамиятга эга денгиз савдо йўлаги ҳисобланган Қизил денгиз бўйидаги стратегик жойлашуви ҳамда серҳосил қишлоқ хўжалиги ерлари, нефть, табиий газ, олтин ва уран каби табиий ресурсларга эгалиги. Буларнинг барчаси Суданни халқаро ва минтақавий кучлар учун кўз тикиладиган ўлжага айлантирди. Ушбу кучлар мамлакат устидан ҳукмронлик ва назорат ўрнатиш мақсадида ўзаро рақобатга киришиб, ўтмиш ва ҳозирги урушлар давомида турли оқим ва гуруҳларни қўллаб-қувватлаб келди.
  • Британия, Франция ва Америка каби Ғарб мустамлакачи кучлари қандай қилиб ўзларининг «бўлиб ташла, ҳукмрон бўласан» деган мустамлакачилик сиёсатлари орқали Судандаги тўқнашувларга тарихий асос яратишгани. Бу сиёсат уларнинг манфаат ва нуфузларини кафолатлаш учун турли ирқий, қабилавий ва диний гуруҳлар ўртасида парчаланиш ва кескинликни чуқурлаштирди. Ушбу хорижий сиёсий аралашув Суданнинг Британиядан мустақилликка эришганидан буён, то бугунги кунгача доимий тўқнашув ҳолатида бўлишига сабаб бўлди.
  • Умар Башир диктатураси ҳукмронлигидаги ҳаёт. Дарҳақиқат бу давр террор, ваҳшийона қатағон, қаттиқ иқтисодий қийинчиликлар ва фуқаролик уруши муҳитида ўтди. Одамлар унинг ҳукмронлиги остида шафқатсиз зулм ва қийноқларга дуч келишди. Башир эса шариатдан ниқоб сифатида фойдаланиб, ўз ҳукмронлигига қарши чиққанларга нисбатан зулм ва тажовузларни оқлашга уринди. Шунингдек, бугунги Бурҳон ва Ҳамидатийнинг қандай қилиб унинг издошлари ва режимининг қолдиқларига айлангани масаласи ҳам кўрилди.
  • Жануб ва шимол ўртасидаги фуқаролик урушлари ва Дарфурдаги тўқнашувлар каби Судандаги аввалги тўқнашувлар билан боғлиқ сиёсатлар Британиянинг мустамлакачилик бошқаруви, Америка аралашуви ва Умар Башир режими сиёсатларининг бевосита оқибати экани. Ушбу сиёсий курслар муайян сиёсий ютуқларга эришиш мақсадида халқ орасида бўлинишлар ва ихтилофларни қўзғатиш учун юритилган эди.
  • Судандаги ҳозирги тўқнашувлар билан боғлиқ сиёсатлар, ҳамда уларнинг аслида 2019 йилда Умар Башир ағдарилгандан сўнг мамлакат устидан назорат ўрнатиш мақсадида Америка малайлари (Бурҳон ва Ҳамидатий) билан Британия малайлари («Эркинлик ва ўзгариш кучлари») ўртасидаги ҳокимият учун кураш экани. Шунингдек, БАА, Саудия Арабистони, Россия ва Хитой каби кўплаб минтақавий ва халқаро кучлар ҳам Судан бойликлари ва стратегик аҳамиятидан улуш олиш мақсадида тўқнашувни авж олдириб, бир томонни иккинчисига қарши қўллаб-қувватлаётгани.
  • Фақат Халифаликнинг ўзигина Суданни улуғлик ва шараф сари етаклай олиши. Ушбу нуқтада доиравий келишувнинг мустамлакачилик таъсирида шаклланиб, Ғарб ақидалари ва маданиятига асосланган ҳужжат экани баён қилинди. Шунингдек, ундан қонунларни Қуръон ва Суннатдан истинбот қилиш ўрнига, халқнинг белгилашини жорий қиладиган демократия, федерализм, парламентаризм ва секуляризм асосидаги давлатни шакллантириш кўзлангани қайд этилди. Бундан ташқари, доиравий келишув Судан мусулмонларини ўз динларидан узоқлаштиришга ҳамда мамлакатни Ғарб ва Ислом оламида илгари кўп такрорланган бўлиниш ва муваффақиятсизлик йўлига бошлашга олиб бориши баён этилди. Аллоҳнинг шариати ва тузумини тўлиқ татбиқ этувчи Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик — Судандаги мустамлакачилик аралашувларига барҳам бериш, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда ҳамда ҳаётнинг барча жабҳаларида ҳақиқий муваффақиятни таъминлаш, бўлинишларга чек қўйиб, халқ ва армияни бирлаштириш, шунингдек, ўз халқига ҳимоячи ва ғамхўр бўладиган сиёсий етакчиларни вужудга келтиришга қодир ягона давлатдир.

Кампания доирасида жаҳон миқёсидаги электрон ижтимоий тармоқларда турли тилларда фаол ва кенг қамровли иштирок амалга оширилди. Жумладан, ўнлаб мақолалар, юзлаб нашрлар ва плакатлар, шунингдек, қуйидаги бир қатор видеороликлар эълон қилинди:

Ислом Суданга қандай кириб келди?

https://www.dailymotion.com/video/kW0UbnlOgu2EYDDJl00

Судандаги уруш: олтин, қурол ва геосиёсий манфаатлар:

https://www.dailymotion.com/video/k4QqLISgUrJNAzDS8za

Судан шарафини фақат Халифалик қайтара олади:

https://www.dailymotion.com/video/k3nAXJZjrneOhMDU2H2

Шунингдек, ушбу тарғибот доирасида араб ва инглиз тилларида муҳокама давралари ташкил этилди. Уларда ҳозирги можаро сабаблари ва оқибатлари изоҳланди, Судан дуч келаётган кўпгина муаммоларнинг амалий ечими демократия эмас, балки Халифалик тузуми экани таъкидлаб ўтилди.

Гарчи мазкур кампания якунланган бўлса-да, Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти Судандаги можаронинг сиёсий йўналишлари, кун тартиби ва оқибатлари ҳақида аҳоли орасида маърифий онгни ошириш фаолиятини давом эттиради. Қолаверса, Халифалик давлати соясида халқнинг азиятларига барҳам бериш, муаммоларини ҳал этиш ҳамда юрт учун янада ёруғ ва умидбахш келажакни барпо этиш йўлларига эътибор қаратилади.

Судандаги уруш ҳақидаги «мустамлакачилик, хиёнат ва фалокат ҳикояси» мавзусидаги мазкур кампаниянинг барча материаллари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

Судан уруши: мустамлака, хиёнат ва умидсизлик тарихи:

https://www.hizb-uttahrir.info/ar/index.php/hizb-campaigns/104125.html

Фейсбук: QanitatHT1

Инстраграмм:  Women_sharia

Икс: @ALQANITAT

Кампания видеоси:

https://htmedia.htcmo.info/CMO_WS/2025/08/SDN_Camp_Trailer04082025Ar.mp4

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол 24]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button