Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси Оқ Нил вилоятининг Кости шаҳрида Миллий Бирлик партияси Оқ Нил вилояти бош котиби доктор Муҳаммад Ҳайсам билан учрашув ўтказди

Матбуот хабари
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси Оқ Нил вилоятининг Кости шаҳрида Миллий Бирлик партияси Оқ Нил вилояти бош котиби доктор Муҳаммад Ҳайсам билан учрашув ўтказди
2025 йил 12 сентябр, жума куни Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси Кости шаҳридаги «Азрақ Таййиба» мажмуасида Миллий Бирлик партияси бош котиби доктор Муҳаммад Ҳайсамни зиёрат қилди.
Делегацияга Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси доктор Аҳмад Фазлуссаййид раҳбарлик қилди. Унга Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари устоз Абдулмажид Усмон (Абу Ҳожар) ва устоз Муҳаммад Бобакр ҳамроҳлик қилди.
Танишувдан сўнг делегация раҳбари мазкур ташриф Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти томонидан Дарфурнинг ажралиб чиқишини тўхтатишга қаратилган кампания доирасида амалга оширилаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, Судан бирлигини бузишга қаратилган бу режа улкан таҳдид эканини, зеро мамлакат бирлиги ҳаёт-мамот масаласи эканини алоҳида қайд этди.
Шунингдек, у Жанубий Суданни ажратиш режаси даврида ҳам Ҳизб уни барбод этиш мақсадида шунга ўхшаш кампания ўтказганини эслатиб ўтди. Шу билан бирга, Жанубнинг ажралиши натижасида Судан бошига кулфат ва мусибатлар ёғилганини, бу ишда Америка муваффақият қозонганини ҳамда ҳозир у Дарфурни ажратишга интилаётганини алоҳида таъкидлади.
Сўнгра делегация раҳбари бу ишнинг масъулиятини доктор Муҳаммад Ҳайсам зиммасига юклаб, унга қуйидагича мурожаат қилди: «Сиз – Миллий Бирлик партияси раҳбарларидан бири сифатида орқангиздан эргашувчиларга эгасиз. Уларни Америка томонидан амалга оширилаётган бу жиноий режа ҳақида огоҳлантиришингиз лозим». Доктор Муҳаммад Ҳайсам делегация фикрларини қўллаб-қувватлаб, Уммат бирлиги ва унинг тақдирий аҳамиятини тўлиқ ёқлаб чиқди. Шунингдек, у Ҳизб ут-Таҳрирнинг Дарфурни Судандан ажратиб ташлашга қаратилган кофир Ғарб режасини барбод этиш лойиҳасига ўзлари ҳам қўшилишини билдириб, Ҳизб ўз йўлини давом эттириши зарурлигини таъкидлади. «Барчамиз қўлни қўлга бериб, бу нопок режани бутунлай барбод қилиш учун ҳамкорлик қилишимиз керак», деди у.
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи