Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти барча онгли инсонларни, жумладан сиёсатчиларни, мутафаккирларни, зиёлиларни, журналистларни ҳамда мамлакатдаги ёш авлодни «Бангладеш 2.0: тобеликми ёки озодлик?!» номли сиёсий онлайн-конференцияни кузатишга чақиради

Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти барча онгли инсонларни, жумладан сиёсатчиларни, мутафаккирларни, зиёлиларни, журналистларни ҳамда мамлакатдаги ёш авлодни «Бангладеш 2.0: тобеликми ёки озодлик?!» номли сиёсий онлайн-конференцияни кузатишга чақиради

Бенгал халқининг улкан фидоийлиги ортидан тоғут Ҳасина ҳокимиятдан четлатилди, бироқ шунга қарамай, уларнинг умид ва интилишлари ҳалигача рўёбга чиқмади. Америка, Британия ва Ҳиндистон очиқдан-очиқ Бангладешнинг ички ишларига аралашиб, қўзғолоннинг мақсадларини бўғиш ва халқ талабларини қасддан суиистеъмол қилишга қаратилган режаларни амалга оширишга уринмоқда. Муваққат ҳукумат эса қўзғолоннинг ёлғон ҳимоячиси сифатида «давлатни ислоҳ қилиш», «конституцияни ислоҳ қилиш», «Июл баёноти» ва «Июл шартномаси» каби номлар билан халқни алдаб, ўзи эса Америка сиёсатига хизмат қилиш билан банд. Бу ҳукумат халқнинг янги Бангладеш (Бангладеш 2.0) учун асосий талабларини қондириш ўрнига, Ҳасина режими давомийлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.

Шу нуқтаи назардан, Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти «Бангладеш 2.0: тобеликми ёки озодлик?!» номли сиёсий онлайн-конференцияни ўтказмоқда. Конференция 24 июлдаги қўзғолоннинг якуний мақсадига эришиш учун халққа йўналиш беришга қаратилган. Сизни ушбу конференцияни кузатишга таклиф этамиз, зора, сиёсий онгни ошириш ва Бангладеш бошдан кечираётган бу сиёсий босқичда нима қилиш зарурлигини белгилаб олишда ёрдамингиз тегади, деган умиддамиз.

Конференция тафсилотлари қуйидагича:

Сана ва вақт: 2025 йил 19 сентябр, жума куни, соат 19:00да.

Эфир манзили: ALWAQIYAH.TV

Конференциядаги нутқлар қуйидагича бўлади:

Биринчи нутқ: Америка, Британия ва Ҳиндистоннинг Июл қўзғолонидаги халқ интилишларини барбод қилиш учун тузган тил бириктирувлари.

Иккинчи нутқ: «Бангладеш 2.0» – янги мустамлакачилик ва секуляр капиталистик тузум зулмидан қутулиш йўли.

Учинчи нутқ: қўзғолондан самарали фойдаланиш ва уни якуний мақсадга етаклашга доир халқ учун йўлланмалар.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги матбуот бўлими

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button