Фашир аҳли икки ўт орасида – уруш ва очлик. Улар фақат Халифалик давлатида нажотга эришадилар

Матбуот баёноти
Фашир аҳли икки ўт орасида – уруш ва очлик
Улар фақат Халифалик давлатида нажотга эришадилар
Шимолий Дарфур вилояти маркази Фашир шаҳри ҳозирда ҳақиқий гуманитар фожиа гирдобига тушиб қолган. Ўзаро қирпичоқ бўлаётган томонлар ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида сўнгги кунларда ўнлаб фуқаролар ҳалок бўлди. Бир йилдан ортиқ вақтдан бери аҳоли қаттиқ қамал остида қолиб, қасддан оч қолдириш азобини чекаётган эди. Бу мудҳиш ҳолат халқаро жамоатчиликнинг шубҳали сукути остида кечмоқда. БМТ маълумотларига кўра, яқиндаги тўқнашувларда камида 89 киши ҳалок бўлган.
Фашир аҳлига қарши содир этилаётган қирғин, таҳдид ва қасддан оч қолдириш Ислом шариатида қатъий ман қилинган ва кечирилмас жиноятлар қаторига киради. Бунинг гуноҳи, аввало, фуқароларни қамал остида ушлаб, уларни замбараклар билан ўққа тутган ҳамда нон ва сувдан маҳрум этган Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари бўйнидадир. Бироқ бундан ҳам катта жавобгарлик давлат зиммасига тушади, чунки у ўз фуқаролари олдида тўлиқ жавобгардир. Росулуллоҳ ﷺ шундай деганлар:
«وَالْإِمَامُ الَّذِي عَلَى النَّاسِ رَاعٍ وَهُوَ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»
«Одамлар устида турган имом-халифа бошқарувчидир. У ўз фуқаросидан масъулдир».
Давлат, шунингдек, фуқароларни озуқа, бошпана ва хавфсизлик билан таъминлаш учун ҳам тўлиқ жавобгардир. Росулуллоҳ ﷺ шундай марҳамат қилганлар:
«مَنْ أَصْبَحَ مِنْكُمْ آمِنًا فِي سِرْبِهِ، مُعَافًى فِي جَسَدِهِ، عِنْدَهُ قُوتُ يَوْمِهِ، فَكَأَنَّمَا حِيزَتْ لَهُ الدُّنْيَا»
«Сизлардан кимда-ким тонгни ўз уйида хотиржам, танаси соғ-саломат ва бир кунлик озуқаси мавжуд ҳолда қаршиласа, гўё унга бутун дунё берилгандек бўлибди». Бироқ давлат ўз зиммасидаги масъулиятдан воз кечиб, БМТ ва унинг ташкилотларидан тиланчидек ёрдам сўрашга ўтди. Бош вазир Комил Идрис маълум қилишича, у 500 кундан ортиқ вақтдан бери давом этаётган Фашир қамалини тугатиш учун БМТ Хавфсизлик кенгашидан ҳуқуқий ваколатларини ишга солишни талаб қилган. Ҳолбуки, асосий жавобгарлик ўз зиммасида эканини у жуда яхши билади. БМТ эса 2024 йил 13 июнда Хавфсизлик кенгаши орқали 2736-сонли қарорни қабул қилди. Қарорни ўн тўрт давлат маъқуллаб, Россия бетараф қолди. Унда Тезкор қўллаб-қувватлаш кучларидан Суданнинг Шимолий Дарфур вилояти маркази Фашир қамалини тугатиш, жангларни дарҳол тўхтатиш, Фашир ва унинг атрофидаги кескинликни пасайтириш ҳамда фуқаролар хавфсизлигига таҳдид солаётган барча қуролли тузилмаларни чиқариб юбориш талаб қилинган эди. Бироқ бир йилдан ортиқ вақт ўтганига қарамай, бу қарор ижро этилмади. Бу ҳолат урушни бошқариб турган кучларнинг Фашир йиқилмагунча қамални тугатиш нияти йўқлигини тасдиқлайди. Улар бутун Дарфурни Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари қўлига топшириб, минтақани ажралиб чиқишга тайёрлашни мақсад қилган. Бунинг барчаси Американинг истагига кўра амалга оширилмоқда, зеро Америка Суданни бешта кичик давлатга бўлиб ташлашни режалаштирган ва бу режани Жанубий Суданни ажратиш билан бошлаган.
Ҳукумат Фашир қамалини бартараф этиш учун барча қўшинларни дарҳол сафарбар этиши, шундан сўнг озуқа ва дори-дармон карвонларини юбориши шарт. Зеро, бу – шариат талаб қиладиган ғамхўрлик бурчи ҳисобланади. Шунингдек, буни Американинг Дарфурни ажратиш режасини барбод этиш зарурати ҳам тақозо қилади.
Эй Судандаги аҳлимиз!
Юртимиздаги ҳар бир мусибат ва қийинчиликнинг ҳақиқий ва асл давоси мавжуд. Бу даво – кофир Ғарбнинг юртимиздаги илдизини қирқиб ташлаш ҳамда Америка ва мустамлакачи давлатларнинг Суданни парчалашдан иборат тил бириктирувларини барбод қилишдир. Барча муаммоларнинг ягона ечими эса Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати татбиқ этадиган Ислом мабдаидир.
Шундай экан, келинг, Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда саъй-ҳаракат қилиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этайлик. Зотан, бу – Роббимиз томонидан юкланган фарз ҳамда иззат ва шарафимизнинг манбаидир.
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَحُولُ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَقَلۡبِهِۦ وَأَنَّهُۥٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи