Эй Умматни ёрдамсиз қолдирган ҳукмдорлар! Умматга ўз қарорини қабул қилиш имконини беринглар!

Матбуот баёноти
Эй Умматни ёрдамсиз қолдирган ҳукмдорлар! Умматга ўз қарорини қабул қилиш имконини беринглар!
Мусулмонларнинг хоин ҳукмдорлари Америка президенти Доналд Трампнинг Ғазони йўқ қилишга қаратилган мустамлакачилик режасини мамнуният билан қарши олдилар. Бу ҳолат Ислом Умматини ҳайратга солмаганидек, бизни ҳам ажаблантирмади. Зеро, биз уларнинг нафақат ёрдамсиз қолдириши, балки мустамлакачи кофирлар билан Уммат масалаларига қарши тил бириктириб келаётганига кўп бор гувоҳ бўлганмиз. 2025 йил 23 сентябр, сешанба куни Нью-Йорк шаҳридаги БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Трамп ҳукмдорлардан бир нечтаси билан учрашди. Улар Трампни олқишлаб, унинг Ғазодаги урушни тугатишидан умидвор эканликларини очиқ билдирдилар. Трамп ўзининг мазкур мустамлакачилик режасини эълон қилиш биланоқ, улар уни олқишлашга шошилишди. Нега ҳам шошилмасинлар?! Чунки улардан ҳеч бири бундан бошқа йўл тутишга журъат қила олмайди. Зеро, улар эркакликни ҳам, ор-номусни ҳам аллақачон йўқотган.
Эй мусулмонлар!
Ҳеч қандай шубҳага ўрин қолмайдиган даражада яхши биласизларки, Трамп Ғазо ва Ғарбий соҳилда яҳудий вужуди амалга ошираётган жирканч жиноятларнинг асосий қўлловчисидир. У яҳудийларни зарур қурол-аслаҳа, молиявий ёрдам ва разведка маълумотлари билан таъминлаб келмоқда. Шу билан бирга, яҳудийларнинг жиноятларини халқаро майдонда сиёсий ва ахборот воситалари орқали ёпишга жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда. Сиз унинг яҳудий вужуди жиноятларини ёпишга қаратилган баёнотларини, яҳудий вужуди ҳудудини кенгайтириш ҳақидаги гапларини, Ғазо ҳақида айтган сўзларини, у ерда иқтисодий лойиҳалар амалга ошириш ниятини эшитгансиз. Шунингдек, ҳукмдорларингизга мажбуран туздирган «Иброҳим келишувлари»ни ҳаётга татбиқ этишда қандай ғайрат билан ҳаракат қилаётганини ҳам кўриб турибсиз. У ҳатто жиноятчи Нетаняху билан бирга ўз мустамлакачилик режасини эълон қилар экан, «Агар Ҳамас рози бўлмаса, Нетаняхуга тўлиқ қўллов кўрсатишини» айтди. Гўё у бунгача шундай қилмаган ва ҳануз шундай йўл тутаётмагандек! Сиз буларнинг барчасидан хабардорсиз. Шундай экан, бундай жинояткорга Умматнинг тақдирий масалаларини ишониб топшириш мумкинми?! Ёки ундан манфаатларингизни ҳимоя қилишини кутиш ўринлими?!
Эй мусулмонлар, эй исломий юртлардаги армиялар!
Сизга Росулуллоҳ ﷺнинг позицияси ва сиёсатларидан ибрат олган, саҳобаи киромлар Gнинг йўлига гўзал тарзда эргашган, солиҳ ва жасур раҳбар керак. Сизга Абу Бакр, Умар, Ҳарунар Рошид, Мутаъсим, Салоҳуддин, Байбарис, Қутуз ва Абдулҳамид сингари буюкларнинг жасорати ва мавқеини қайта тирилтирадиган ҳақиқий ҳукмдор зарур. Сизга шундай ҳукмдор керакки, у бир сўз айтса, бу сўз ер юзини титратсин, душманлар қалбига қўрқув солсин. Айтган сўзи амалда намоён бўлиб, душманларга шайтоннинг васвасасини унуттириб қўйсин. Агар сизда ана шундай халифа бўлганида, Трамп ва унга ўхшаган жинояткорлар ҳозирги қилмишларига ҳеч қачон журъат этолмасди. Аксинча, халифангиз билан муомала қилишдан олдин минг бор ўйлаб, юз бор ҳисоб-китоб қилган бўлур эдилар. Сиз Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликка муҳтожсиз. Ана шу Халифаликни барпо этиш учун ўз аҳлини ҳаргиз алдамайдиган пешқадам Ҳизб ут-Таҳрир фаолият олиб бормоқда. Унинг аъзолари ва раҳбарияти ўз ваъдасига содиқ, ҳеч қачон алдамайдиган ва сизни йўлда ташлаб кетмайдиган кишилардир. Шундай экан, келинг, ушбу улкан ишда Ҳизб билан бирга ҳаракат қилинг, уни қўллаб-қувватланг, шояд бу дунёда иззат ва куч-қудратга, охиратда эса Аллоҳнинг розилиги ва ютуққа эришсангиз. Акс ҳолда, бу рувайбиза ҳукмдорларингиз сизни ҳалокатга бошлаб, душманлар қўлига топширишлари муқаррардир.
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِن تَنصُرُواْ ٱللَّهَ يَنصُرۡكُمۡ وَيُثَبِّتۡ أَقۡدَامَكُمۡ
«Эй мўминлар, агар сиз Аллоҳга ёрдам берсангизлар У ҳам сизга нусрат-ёрдам берур ва (жанг майдонида) қадамларингизни собит-барқарор қилур» [Муҳаммад 7]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими