АҚШ Марказий Осиёга қайтадан кўз тикмоқда

АҚШ Марказий Осиёга қайтадан кўз тикмоқда
АҚШ Афғонистондаги ҳарбий иштирокини қайта жонлантириш орқали Марказий Осиё устидан назоратни тиклашга ҳаракат қилмоқда. Президент Доналд Трамп Баграм авиабазасини қайта ўз назоратига олиш ниятида эканлигини маълум қилди. Баграм авиабазаси стратегик аҳамиятга эга ҳарбий базадир. АҚШ қўшинлари 2021 йилда ушбу авиабазани тарк этишга мажбур бўлган эди. Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда Толибон билан музокараларнинг дастлабки босқичи давом этмоқда. Кобул ҳукумати хорижий қўшинларни мамлакатга жойлаштириш мумкинлигини ҳозирча рад этиб келмоқда. Бироқ, АҚШ гуманитар ва сиёсий каналлардан фойдаланган ҳолда норасмий интервью беришни бошлади.
Ҳозирги пайтда Оқ уй маъмурияти Россия, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа йирик сиёсий ўйинчилар фаоллашаётган минтақада ўз таянч нуқтасига эга бўлишга интилмоқда. АҚШнинг назарида Афғонистон геосиёсий назоратнинг асосий элементи ҳисобланади.
Энг муҳим транспорт коридорлари Афғонистон орқали ўтади. “Бир белбоғ, бир йўл” йўналиши, шунингдек, Марказий, Жанубий ва Ғарбий Осиёни боғловчи йўллар шулар жумласидан.
Ҳарбий ва сиёсий экспертларнинг фикрича, АҚШ Баграм авиабазасига қайтиши билан разведка ишларини олиб бориш, аксилтеррор амалиётларини юргизиш ва рақибларига тўғридан-тўғри босим ўтказиш имкониятига эга бўлади. Ушбу база минтақадаги вазиятни кузатиш ва рақибларининг логистика лойиҳаларига таъсир ўтказиш учун таянч нуқтасига айланиши мумкин.
Толибоннинг очиқ қаршилигига қарамай, АҚШ у билан келишувга эришиш эҳтимоли катта. Бунинг эвазига АҚШ Афғонистоннинг хориждаги музлатилган активларини қайтариш ёки санкцияларни бекор қилишни таклиф қилади. Демак, АҚШнинг ушбу ҳаракатларини мослашувчан сиёсий ва ҳарбий усуллар билан Марказий Осиёни экспансия қилиш стратегиясига қайтиши сифатида баҳолаш мумкин.
Абду Шукур