Мақолалар

Даъватчиларга нисбатан зулм кучайиб бормоқда

Даъватчиларга нисбатан зулм кучайиб бормоқда

Кейинги пайтларда даъватчиларга нисбатан зулм кучайиб бормоқда. Мусулмонлар қамоқхоналар ва вақтинча сақлаш  ҳибсхоналарида турли қийноқлар қурбонига айланмоқда. Электр токига қўйиш, калтаклаш, сувга димиқтириш, полиэтилен пакетларни бошига кийгизиб, нафас олдирмай қийнаш одатий ҳолга айланиб бормоқда. Шубҳасизки, бу минтақавий ва халқаро кучларнинг ташаббуси билан содир бўлмоқда. Чунки Хитой, АҚШ ва Россия каби мустамлакачи давлатлар Исломни ўзлари учун энг катта таҳдид деб билади. Дарҳақиқат, Ислом уларнинг мустамлакачилик режаларини ва Исломий ўлкалардаги таъсирини йўқ қиладиган ва бутун дунё мусулмонларини бирлаштира оладиган ягона лойиҳадир. Шунинг учун ҳам улар Исломнинг юксалишига ва мусулмонларнинг Ислом асосида бирлашишига мутлақо қаршидирлар. Бунинг олдини олиш учун мусулмонларга қарши тўғридан-тўғри ва яширин ҳужумлар уюштириб, уларга босим ўтказмоқда. Шунингдек, ўз таъсири остидаги Исломий ўлка ҳукуматларини ҳам Исломга қарши курашга мажбур қилмоқда.

Бизнинг ўлкамиз ҳам бошқа Исломий ўлкалар каби мустамлакачилар таъсири остида бўлгани учун дин соҳасидаги сиёсат уларнинг кўрсатмалари асосида шакллантирилади. Ҳукуматнинг сўнгги йиллардаги Исломга қарши хатти-ҳаракатлари буни тасдиқлаб турибди. Аслида, 2021 йилда Бишкек ва Ўш шаҳарларидаҳайит намозини марказий майдонларда ўқиш  – мусулмонларнинг қаршилигига қарамай –тақиқлаб қўйилгани  мусулмонларга нисбатан зулмнинг кучайишидан огоҳлантирувчи сигнал эди.

Ўша йили Диний соҳа бўйича давлат сиёсатининг концепцияси қабул қилинди. Бу концепция ҳукуматнинг Исломга қарши сиёсатини ўз ичига олади. 2023 йилда ҳукумат тарафидан масжид ва мадрасаларни оммавий равишда ёптирилди. Масжидларнинг бундай кенг миқёсда ёпилиши мамлакат тарихида аввал кўрилмаган эди. Масжидларнинг ёпилиши мазкур концепцияда кўрсатилган “диний муассасаларни рўйхатга олиш” баҳонасида амалга оширилди. Айнан шу концепцияга асосланиб, жамоат жойларида ниқоб кийиш, уйма-уй юриб даъват қилиш тақиқланди. Қолаверса, бу концепцияда шундай кўрсатмалар мавжудки, улар орқали ҳар қандай мусулмоннинг, ҳатто олимларнинг даъват қилишини чеклаш мумкин.

Айни пайтда ота-боболарининг динига қатъий амал қилган мусулмонлар “Роббим Аллоҳдир” дегани учун темир қафасларга ташланиб, турли зулмларга дучор қилинмоқдалар. Айниқса, бу зулмлар йил бошидан янада кучайди.

Ота-боболаримизнинг динига амал қилиш зулмга сабаб бўладиган жиноятми?! Ота-боболаримизнинг яшаш тарзи бўлган шариатга амал қилиш жазога лойиқ ишми?! Йўқ, албатта! Ота-боболаримизнинг дини бўлган Ислом мустамлакачилар қаршисида бир мушт бўлиб уларга қарши туришнинг асоси бўлган. Шунинг учун бугунги кунда мустамлакачилар тепамиздаги расмий ҳукуматнинг қўли билан мусулмонларга қарши ваҳший ишларни амалга оширмоқда. Ҳолбуки, Аллоҳ Таоло золимларга эргашишдан қаттиқ қайтариб, золимларнинг оқибати оғир бўлишидан огоҳлантирмоқда:

وَلَا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ

Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар”. [11:113]

ولاَ تَحْسَبَنَّ اللَّهَ غَافِلاً عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الأَبْصَار

(Эй Муҳаммзд), сиз ҳаргиз: «Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил», деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли қиёмат) кунига қолдирмоқда, холос”. [14:42]

Шундай экан, мусулмонларга зулм қилишни бас қилинг!

Ҳорун Абдулҳақ

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button