Исломга қарши яширин кураш: Марказий Осиёдаги “қайта тарбиялаш” марказларининг ҳақиқий башараси

Исломга қарши яширин кураш: Марказий Осиёдаги “қайта тарбиялаш” марказларининг ҳақиқий башараси
29 сентябрь куни Бишкекда бўлиб ўтган минтақавий конференцияда Сурия ва Ироқдан қайтган фуқароларни қайта тарбиялаш масаласи кўтарилди. Бу эса, Марказий Осиё давлатларининг инсонпарварлик ишларида ёлғондан фаол иштирок этаётганини яна бир бор намоён этди. Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Бактибек Бекболотов марказни “фуқароларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва уларни ўз ватанига қайтаришга қаратилган инсонпарварлик миссияси” деб атади. Сўнгги йилларда “Меҳр” ва “Олийжаноб” амалиётлари доирасида беш юздан ортиқ одам Қирғизистонга қайтарилди. Уларнинг аксарияти Сурия ва Ироқдаги лагерларда қолган аёллар ва болалардан иборат.
Юзаки қараганда, бу саъй-ҳаракатлар давлатнинг ўз фуқароларига бўлган ғамхўрлигини ва инсонпарварлик қадриятларни акс эттирувчи ташаббусдек туюлади. Бу ҳаракатлар ЮНИCEФ, Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа ташкилотлар иштирокида олиб борилмоқда ва халқаро ҳамкорлик намунаси сифатида тақдим этилмоқда. Бироқ, чуқурроқ назар ташланса, “инсонпарварлик” ортида анча мураккаб ва хавотирли сиёсий-мафкуравий яширин ҳаракатлар мавжудлиги аён бўлади.
Қайта тарбияланаётганларнинг деярли барчаси мусулмонлар эканлиги ва уларнинг барчаси Исломий жамоаларга боғлиқ эканлиги ҳисобга олинса, бу шунчаки инсонпарварлик ташаббуси эмас, балки сиёсий қарорлиги маълум бўлади. Аслида, Ироқ ва Сурияда қолган аёллар ва болалар давлат учун хавф туғдирмаслиги аниқ. Бироқ, турли Исломий кўринишлардан эҳтиёт бўладиган давлатлар назарида бундай одамлар “қаршилик тимсоли” ҳисобланади. Аниқроғи, уларга “бошқа дунёқарашга эга шахслар” сифатида қаралади.
Расмий баёнотларда тасвирланган “реинтеграция” аслида мафкуравий тозалашни англатади. “Ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш” ва “таълим бериш имкониятлари” ниқоби остида кузатув, назорат ва қайта тарбиялаш тизими яширинган. Ушбу ташаббус доирасида қайтиб келган аёллар сўроқ қилиниб, уларнинг юриш-туриши чекланади, диний амаллари яширинча назорат остига олинади. Болалар эса “секуляр меъёрлар” асосида ўзлигини ўзгартирувчи дастурларга жалб қилинади. Ушбу фаолиятлар оммавий ахборот воситалари орқали “яхшилик” сифатида тақдим этилмоқда. Шунингдек, жамоатчиликда шубҳага ўрин қолдирмасликка ҳаракат қилинмоқда.
Бу ерда гап “радикализм” афсонасига қарши кураш ҳақида эмас, балки Ислом ақидасидан келиб чиқадиган тушунча, таълим ва хулқ-атвор моделини таклиф қилувчи лойиҳани нейтрал ҳолга келтириш ҳақида кетмоқда. Капиталистик давлатлар ва мустамлакачилар ҳукмронлиги остидаги авторитар ҳукуматлар Исломни шунчаки бир дин эмас, балки рақобатчи мафкура сифатида кўрадилар. Шунинг учун ҳам иймонли, фаол ва уюшган мусулмонлар автоматик тарзда “экстремист” деб номланади ва “хавфли” кишилар рўйхарига киритилади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, қайта тарбиялаш чоралари ўз фуқароларини ҳимоя қилиш усули эмас, балки режимга таҳдид солиши мумкин бўлганларни олдиндан назорат қилиш усулидир.
Айни пайтда, давлатлар бу ҳаракатлар билан халқаро обрўсини мустаҳкамлаш имкониятига ҳам эга бўлади. Улар Ғарб ташкилотлари билан “гуманитар ҳамкорлик” қилиш орқали икки томонлама ўйин ўйнашмоқда. Ташқаридан инсонпарварлик ва меҳр-оқибат бўлиб кўринаётган ҳаракатлар, ичкаридан Исломга қарши уюштирилган яширин ҳаракатлардир. Бунинг натижасида биз иккиюзламачилик манзарасига гувоҳ бўлмоқдамиз.
Кечагина радикал ва жамият учун хавфли деб топилган инсонлар бугун ўз ватанига қайтарилмоқда. Аммо уларни ҳимоя қилиш учун эмас, балки назорат остига олиш учун шундай қилинмоқда.
Шу боис Марказий Осиёда амалга оширилаётган қайта тарбиялаш миссиялари шунчаки фуқароларни ватанига қайтариш масаласи эмас, балки бу алоҳида сиёсий амалиётдир. Бундай ҳодисаларда “инсонпарварлик” мафкуравий курашнинг қуролига айланади. “Қутқарув миссияси” эса мафкуравий тозалаш, бўйсундириш ва Ислом таъсирини заифлаштириш механизмига айланади. Бу аслида Исломга қарши курашдир. Инсонпарварлик ҳаракатлари сифатида тасвирланган жараёнлар ортида Исломни йўқ қилишга бўлган уринишлар яшириндир!
Ушбу стратегия доирасида қутқарув йўқ қилиш усулига, инсонпарварлик эса назорат остига олиш қуролига айланади.
Шунинг учун, қайта тарбиялаш эркинликка қайтиш эмас, аксинча назоратга остига қайтиш эканлигини тушуниш зарурдир.
Ҳужжат Жамия