Миср аҳли ва бутун Умматга Халифалик тонги яқин экани ҳақида хушхабар

Муборак Рамазон ойи табриги
Бирлик ва озодлик Рамазони…
Миср аҳли ва бутун Умматга Халифалик тонги яқин экани ҳақида хушхабар
Бизни рамазон ойига етказиб, уни тоат-ибодатлар мавсуми, нафсларни поклаш майдони ҳамда У Зот Субҳанаҳуга қулоқ солиш ва итоат этиш борасидаги аҳду паймонимизни янгилаш мактаби қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Ислом билан давлат барпо этган, Рамазонни фатҳлар, куч-қудрат ва нусрат ойига айлантирган Росулуллоҳ ﷺга салавот ва саломлар бўлсин!
Ҳизб ут-Таҳрир – Миср вилояти кириб келган муборак Рамазон ойи муносабати билан Кинона юртидаги аҳлимизни ҳамда бутун Ислом Умматини энг самимий табриклар билан қутлайди. Аллоҳ Таолодан ушбу ойни хайр-барака ва раҳмат ойи қилишини, шунингдек, Рамазонни мусулмонлар аҳволи заифликдан қувватга, тарқоқликдан бирликка, қарамликдан эса Ислом соясидаги ҳукмронликка алмашган ҳолда қайта насиб этишини сўраб қолади.
Эй Миср аҳли! Эй тарих давомида Исломнинг мустаҳкам қалъаси, Уммат уйғонишининг манбаларидан бири бўлиб келган азизлар! Рамазон шунчаки якка тартибда ибодат қилинадиган ой эмас. Балки у – рўзада қандай бўлса, бошқарувда ҳам; тунги намозларда қандай бўлса, сиёсатда ҳам; дуоларда қандай бўлса, Аллоҳнинг шариатини ҳаёт воқелигида қарор топтиришда ҳам У Зотга мутлақ бандалик маънолари қайта янгиланадиган муборак мавсумдир. Зеро, Рамазонда Бадр жанги бўлиб ўтди, Макка фатҳ этилди. Шу ойда мусулмонлар қўшинлари Ислом рисолатини бутун дунёга нур, ҳидоят ва адолат сифатида етказиш учун ҳаракатга келдилар.
Бугун Ислом Уммати Рамазонни сиёсий парокандалик, давлатлар кўплиги ва Аллоҳ нозил қилган ҳукмлар билан бошқармайдиган режимлар зулми остида қарши олмоқда. Айни пайтда йирик давлатлар Уммат устига кўппаклардек ёпирилиб, муқаддасотларини оёқ ости қилмоқда, бойликларини эса талон-торож этмоқда. Ушбу муборак ойда англаб етишимиз лозим бўлган энг улуғ ҳақиқатлардан бири шуки, рўза бизга тақвони ўргатади, тақво эса Исломни ҳаётимизнинг ҳеч қандай нуқсонсиз, мукаммал манҳажи қилиб олишимизни тақозо этади. Бу эса бошқарувда ҳам, турмуш тарзида ҳам, иқтисод ва ижтимоий ҳаётда ҳам, ички ва ташқи сиёсатда ҳам Ислом ҳукмрон бўлиши кераклигини англатади.
Эй Мисрдаги аҳлимиз! Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло рўзани унинг таъсири фақат масжид деворлари ичида қолиши учун эмас, балки Ўз дини билан азиз бўладиган, Унинг ҳукмини қарор топтириш учун ҳаракатга келадиган ва Унинг рисолатини бутун оламга ёйиш учун уйғонадиган Умматни шакллантириш учун фарз қилди. Умматнинг бирлиги шунчаки орзу эмас, балки у шаръий фарз ва ҳаётий заруратдир! Бу бирлик эса фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш билан амалга ошади. Ана шу давлат мусулмонларни ягона байроқ остида бирлаштиради ва Исломни бутун оламга олиб чиқади.
Биз, Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари, сизни муборак Рамазон ойи билан табриклар эканмиз, шуни қатъий таъкидлаймиз: Халифаликни барпо этиш йўлидаги ҳаракат шунчаки сиёсий фаолият эмас, балки Аллоҳга яқинлаштирадиган улуғ ибодатдир! Зеро, бу – исломий ҳаётни қайта бошлаш ҳамда Аллоҳнинг иймон келтириб, солиҳ амал қилганларга берган Халифалик ва ғолиблик ваъдасини амалда рўёбга чиқаришдир. Рамазон савоблар зиёда бўладиган, дуолар ижобат қилинадиган муборак ойдир. Шундай экан, келинг, ушбу муборак ойни Аллоҳнинг динига нусрат бериш, Унинг ҳукмини қарор топтириш учун ҳаракатга келиш ва Ислом Умматини «Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадун Росулуллоҳ» байроғи остида бирлаштириш йўлидаги аҳдимизни қайта янгилаш ойига айлантирайлик.
Аллоҳ Таолодан ушбу ойни Ислом Уммати онгида бурилиш нуқтасига айлантиришини, Миср аҳли ва барча мусулмонларга теран онг ҳамда сабот ато этишини сўраймиз. Шунингдек, Аллоҳ таоло бу Умматга шундай тўғри бир ишни насиб этсинки, унда итоат аҳли азиз бўлсин, гуноҳ-маъсият аҳли ҳидоятга келсин, маъруфга буюрилиб, мункардан қайтарилсин. Айни шу даврда рошид Халифалик қайта барпо бўлиб, мусулмонларни бирлаштирсин, Ислом вужудини ҳимоя қилиб, фуқаролар ишларини адолат ва раҳмат асосида бошқарсин.
Муборак Рамазон ойи сизга қутлуғ бўлсин! Аллоҳ Таоло тутган рўзаларингизни, тунги ибодатларингизни ва барча тоатларингизни гўзал тарзда қабул айласин. У Зот бизни ҳам, сизни ҳам Ўз калимасини олий қилиш йўлида ҳаракат қилувчилар сафидан қилсин ҳамда Ўз розилигига мушарраф этган ҳолда Унга йўлиқишни насиб этсин.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги матбуот бўлими




