Миср Марказий банк учун янги ғазначилик векселларини чиқарди

Миср Марказий банк учун янги ғазначилик векселларини чиқарди
Мамлакат қарз асирига айланмоқда!
Хабар:
CNBC Arabia телеканали 2025 йил 1 декабр куни ўз сайтида тарқатган хабарга кўра, Миср янги аукцион орқали 961 миллион долларлик 1 йиллик долларга номинацияланган ғазначилик векселларини сотган. Унинг ўртача фоиз ставкаси 3,75% деб эълон қилинди (Марказий банк, 2025 йил 1 декабрь).
Иқтисодий хабарларга кўра, Мисрда 2025/2026 молиявий йилининг биринчи чорагида уч йилдан ортиқ вақт давомида биринчи марта 5,3% ўсиш қайд этилган. Бу ўтган йилнинг шу давридаги 3,5% кўрсаткичдан юқоридир. Бу ўсиш саноат, туризм, алоқа ва ахборот технологиялари соҳаларининг ривожланиши, шунингдек, Сувайш каналидан олинадиган даромадларнинг қайта тикланиши билан боғлиқ. Каналдан тушадиган даромад 2023/2024 йилнинг иккинчи чорагидан бери биринчи марта ўсиш кузатилди. Мисрда молиявий йил июлдан июнгача давом этади.
Режалаштириш ва халқаро ҳамкорлик вазири Рания ал-Машат 2025 йил 27 ноябрда берган баёнотида Миср 2025-2026 молиявий йилида йиллик ўсишни тахминан 5%га етказишни мақсад қилганини билдирди.
Изоҳ:
Мисрнинг 961 миллион доллар миқдорида янги қарз олиб, тахминан 3,75% фоиз ставкаси билан ғазна векселларини чиқаргани ҳозирда ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Бу иқтисодий тенденцияни яна бир бора ойдинлаштиради: давлат эски қарзларини тўлаш учун яна қарз олмоқда. Шу тарзда, қарз айланиши узлуксиз ёпиқ доирага айланиб, халқ буни ўзларининг оғир ҳаётлари, келажаги ва ҳар йили Ғарбга ваъда қилинган давлат бойлиги билан тўламоқда.
Бу янгилик энди юзага келган ҳодиса эмас, балки кетма-кет давом этиб келаётган ҳодисалардан биридир. 2023/2024 молиявий йили охирида ташқи қарз 152,9 миллиард доллардан ошгани ва кейинчалик 161 миллиард долларга яқинлашгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Йиллик қарз хизмати эса (ўсиш + асосий тўловлар) 32,9 миллиард доллардан ортиқ. Бу шуни англатадики, давлатнинг ҳақиқий ресурслари халққа хизмат қилиш учун эмас, балки адолатсиз молиявий сиёсатнинг ёмон оқибатларини қоплаш учун сарфланмоқда.
Ҳозирги қарз тизими бутунлай рибога асосланган кредитларга таянади: облигациялар, ғазначилик вексельлари, доллар облигациялари, имтиёзли кредитлар, тижорий кредитлар ва ҳоказо, буларнинг барчаси тубдан рибога асосланган мажбуриятлардир. Шундай экан, бутун бир давлат ўз бюджетини рибога боғлаб, ҳар йили аввалги рибони тўлаш учун яна қарз олишни режалаштириши нақар ҳалокатли воқелик!
«Қарзни тўлаш учун қарз олиш» сикли шунчаки нотўғри молиявий бошқарув эмас, балки шаръий, сиёсий ва иқтисодий жиноят ҳамдир. Чунки у сиёсий қарорларни донорларнинг хоҳишига боғлаб қўяди, давлат ресурсларини қарз берувчиларнинг хазинасига айлантиради ва умматни унинг ҳозирги куни ва келажагига фалокат келтирадиган иқтисодий қарамликка тушириб қўяди.
Бу маблағлар тизим даъво қилганидек «молиялаштириш харажатлари» эмас, аксинча Аллоҳ Таоло қатъиян ҳаром қилган рибодир. Муслим ўз саҳиҳида Жобирдан ривоят қилган ҳадисда Жобир айтади:
«لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ آكِلَ الرِّبَا وَمُوكِلَهُ وَكَاتِبَهُ وَشَاهِدَيْهِ وَقَالَ هُمْ سَوَاءٌ»
«Росулуллоҳ ﷺ рибо еювчини, унга вакил бўлувчини, уни ёзиб, бир вақтнинг ўзида унга гувоҳ бўлувчини лаънатлаганлар». Энди агар халқнинг бюджети бу оғир гуноҳга асосланган бўлса, бу лаънат нафақат шахсларга, балки бутун жамиятга ҳам таъсир қилади.
Бундай шароитларда, рибо давлат харажатларининг катта қисмини эгаллаб олгани, қарз берувчиларни рағбатлантириш учун эса соғлиқни сақлаш, таълим ва асосий хизматларга ажратиладиган маблағларнинг қисқартирилгани ажабланарли эмас. Рибо тизимининг табиати шундай: у халқни “соғиш” эвазига бир нечта маҳаллий ва халқаро судхўрларни бойитади.
Ҳукумат мулозимлари халққа «кенгайиш ва инвестиция», «иқтисодий ислоҳот» ва «молиялаштиришга эҳтиёж» каби ялтироқ сўзларни айтишлари мумкин. Бироқ, ҳақиқий вазият қуйидагиларни кўрсатмоқда:
- Қарзлар иқтисодни ривожланлантириш имкониятига қараганда тезроқ ўсиб бормоқда ва рибо ҳар йили ортиб бормоқда.
- Миллий валюта кун сайин харид қобилиятини йўқотмоқда, бу эса тўлов юкини оғирлаштирмоқда.
- Камомадни қоплаш учун давлат активларини сотиш ҳолатлари кўпайди.
- Халқаро кредиторлар давлатнинг ички қарорларига ҳукмронлик қилишга муваффақ бўлишди.
Бу ислоҳот ҳам, оқилона бошқарув ҳам эмас. Бу кўплаб мамлакатларни барбод қилган ўша моделнинг ўзгинасидир. Яъни бу қтисодиётни халқаро институтларга боғлаш, уни заҳарли кредит дастурлари билан занжирбанд қилиш ва давлатни қарз берувчиларнинг қулига айлантиришдан бошқа нарса эмас.
Иқтисодиётга тўғри ёндашув – бу мавжуд тизимларни тузатиш ёки қарз шартларини «яхшилаш» билан бўлмайди. Тўғри йўл – бу ўзимизни глобал рибо тизимидан бутунлай озод қилишдир. Бу эса шариат томонидан белгиланган аниқ тамойилларга асосланади:
- Рибонинг барча турларини тақиқлаш. Облигациялар, хазина вексельлари, кредитларни бекор қилиш.
- Нефт, газ, барча конлар, каналлар ва сув йўллари каби Умматга оид бўлган умумий мулк ва бойликларни рибони тўлашга эмас, халқнинг эҳтиёжларини қондиришга йўналтириш.
- Олтин ва кумушга асосланган барқарор валюта тизимига ўтиш. Бу инфляция ва пулнинг қадрсизланишини олдини олади.
- Камомадни риболи қарз олиш билан қоплашни тақиқлаш, уни ҳақиқий шариат манбалари билан қоплаш. Сиёсий қарорларни кредиторларнинг шартларидан озод қилиш, давлатнинг ҳақиқий суверенитетини тиклаш.
Бундай қарорлар шунчаки назария эмас, балки шаръий ҳукмлардир. Яъни, тарихда халқаро шантажга бош эгмаган ва қарзга ботмай, кучли иқтисодиётни вужудга келтирган ҳукмлардир.
Эски қарзларни тўлаш учун янги қарзлар олиш ҳақидаги сўнгги янгиликлар муз тоғининг кўриниб турган учи бўлиб, бутунлай иқтисодий қарамликнинг асосий белгисидир. Маълумки, муаммо фақат қарзнинг ҳажмида эмас, балки унинг рибога асосланишида ва мамлакатни халқаро институтларга боғлаб қўйган сиёсий тузумда ҳамда Умматни қарз чангалидан қутқариб, ҳақиқий фаровонликка олиб чиқадиган шаръий ҳукмларнинг рад этилишидадир.
Қарзга ботган мамлакатнинг нажоти судхўрлик кишанларини парчалаб, донорлар занжирларидан қутулишда ва рибосиз, ҳақиқий бойликка асосланган, қарамликдан холи ва халққа адолатли муносабатда бўладиган илоҳий иқтисодий низоммга қайтишдадир.
Миср бугунги кунда Исломга ва унинг ҳазорий лойиҳасига муҳтождир. Бу лойиҳада риболи қарзлар йўқ, халқнинг пулларини ноҳақ тортиб олиш йўқ, бойликни исроф қилиш йўқ ва талончиларни ҳимоя қилиш йўқ. Аксинча, одамларнинг ҳуқуқларини тиклайдиган ва уларга яхши муносабатда бўладиган адолат мавжуддир. Бу эса, халқ биринчи кунданоқ ҳис қиладиган ва унинг соясида ҳатто дов-дарахтлар ва қуш-қумурсқалар ҳам тинчлик ва осойишталикки эришадиган адолатдир. Бу давлат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатидир.
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ﴾
“Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар.” (Анфол: 24).
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий матбуот бўлими радиоси




