Янгиликлар
Муҳаммад – Европада энг машҳур исмга айланди

Муҳаммад – Европада энг машҳур исмга айланди
Муҳаммад – Европанинг бир қанча мамлакатларида янги туғилган чақалоқлар учун энг машҳур исмга айланди. Бу ҳақда “World of Statistics” сўнгги статистик маълумотларга таяниб маълум қилди.
Нашр қилинган маълумотларга кўра, Муҳаммад исми Британия, Германия, Белгия, Нидерландия ва Норвегия давлатларида рўйхатга олиш бўйича биринчи ўринда туради.
Айниқса бу исм Лондон, Манчестер, Берлин, Брюссел, Амстердам, Гаага ва Осло каби йирик шаҳарларда янги туғилган чақалоқлар рўйхатида доимий равишда биринчи ўринни эгаллаб турибди.




